1) Вертикал тутилган ҳалқани юзаки бураш. Дастлабки ҳолат: ҳалқани ташқи томондан тутиб, олдинга вертикал айлантириш. Ҳалқани соат милига тескари йуналишда айлантириш. Худди шу машқларни юриб туриб бажариш.
2) Дастлабки ҳолат: қўл юқорида, ҳалқани ён томондан ушлаш, ҳалқани қўлда горизонтал айлантириш: ўнг ва чап томонга. Ҳалқа то қўлдан сирпаниб тушгунча айлантирилади. Худди шу ҳаракатни ҳалқани марказидан ушлаб айлантирилади.
3) 2-банддаги машқларни оёқда бажариш, палька, вальс тушиб.
4) Дастлабки ҳолат: тик туриб ҳалқани ўнгда вертикал ушлаш (ўнг қўл олдинда, чап қўл юқорида). Ярим ўтирган ҳолда ҳалқани ёнаки томонлама айлантириш (бураш).
5) Дастлабки ҳолат: қўлда ушлаб, ҳалқа вертикал олдинга. Бармоқларда бураб, кейин горизонтал билак устига чиқарганча, ҳалқа айлантириш.
6) Дастлабки ҳолат: айлана бўлиб туриш, қўллар томонда, ҳалқа горизонтал ўнгда, ўзининг ва шеригининг ҳалқасини ушлаб юқорига кўтаради. 1-2 — ҳалқани горизонтал билакда билак бўйлаб айлантириб бураш; 3-4 — Дастлабки ҳолат: кейинги машқларда худди шу амал икки карра тез, юрган ҳолда амалга оширилади.
Ҳалқа билан полдаги машқлар. Бу ҳаракатларни амалга ошириш болаларнинг перекат даврида аниқ ва илдам ҳаракатланиши учун зарур. Ҳалқа айлантириш сувда бажарилади, фақат қўл қимирлашига таянилади. Ҳалқа ҳаракатини бармоқлар ёрдамида бошқариш керак. Қўл жиҳозни ушлайди ва сувда муаллақ мувозанат сақлашни таъминланиши керак. Ҳалқани айлантираётганда гавда оғирлиги бир оёқдан кейинги оёққа ўтиб туриши керак, айлантирилаётган ҳалқа ҳам олдинга ва ортга буралади, қўшимча ҳаракатни уйғунлаштиради: югуриш, рақсли қадам, сакраш ва ҳ.к.
Машқлар узвийлиги
1) Дастлабки ҳолат: ўнг оёқда туриш, чап оёқ ёнига ёзилган, ҳалқа вертикал айлантирилади юзаки текисликда, ўнгда юқори ушланганча. Бунда оғирлик чапга тушади, ҳалқа пол бўйлаб чапга айлантирилади.
2) 1-бандни бажариш: фақат бунда ҳалқа елкада айлантирилади.
3) Дастлабки ҳолат: 1 оёқда туриб, ҳалқани пол бўйлаб вертикал айлантириш юзаки текислик бўйлаб, чап қўл ҳалқа юқорисида тутиб туради, уни енгил ҳаракатлантириб, ўнг қўлга юзаки томонга ўтказиб ушлаш. Ҳалқани пол бўйлаб оҳиста айлантириб, енгил югуриш.
4) Дастлабки ҳолат: худди шуни орада уч метр масофа сақлаган ҳолда жуфтлик ҳосил қилиб бажариш. Ҳалқани пол бўйлаб шерик билан айлантириш.
5) Дастлабки ҳолат: 3-машғулот. Ҳалқани пол бўйлаб олдинга айлантириш, югуриш ва унинг барқарорлигини таъминлаш.
6) Мураббий ҳалқани пол бўйлаб айлантириб ортга қайтишни кўрсатиб беради. Бу болаларнинг ҳалқани ортга айлантиришларида ортиқча муаммонинг олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |