Бачадондан ортиқча суюқликларни чиқиши
Бачадонда ҳаддан ташқари суюқликларни кўпайиши баъзида ортиқча нарсаларни табиат томонидан чиқариб юборилиши натижасида пайдо бўлади ва агар бу кескин ҳаддан ташқари ҳолатга олиб келмаса ва муддати тугашига ҳожат бўлмаса, баъзан бу бачадоннинг ҳолати ёки қоннинг ҳолати билан боғлиқ бўлган касалликка боғлиқ бўлади. Бачадонга келсак, бу мизожнинг бузилиши, бачадон яраси, эрозияси, ўсиши, қичишиш ёки ёриқлар ёки томирларнинг оғзини очилиши, уларнинг ёрилиши ёки бўлиниши туфайли бачадоннинг ўзи ва томирларининг заифлиги бўлиши мумкин,танаси ёки ташқи сабабларга кўра - зарба, йиқилиш ва шунга ўхшаш нарсалар, шунингдек нотўғри ёки қийин туғилиш ёки оғир ҳомиладорликлар ҳам сабабчи бўлиши мумкин.
Бундан ташқари қонга боғлиқ касалликлар,баъзида бу қонни енгиб чиқиши, кўпайиб кетиши ва тана ҳолатини тўғирлайдиган табиат кучига эмас, балки ўз кучига бўйсуниши билан пайдо бўлишидан келиб чиқади. Ёки ҳаддан ташқари қонни чиқиб кетиш қоннинг кучсизлиги туфайли танани заифланишига олиб келади, гарчи қон миқдори ва сифати бўйича мувозанат чегараларидан чиқмаса ёки қоннинг кескинлигидан ёки унингсуюқлигидан ёки камдан-кам ҳолатидан келиб чиқса ҳам ёки қизғинлик, ёки ундаги сувли ҳолатни кўплигидан бўлиши мумкин, аммо ҳар қандай қон кетиш кам ва суюқ секрециялар билан бошланади, кейинчалик улар қалинлаша бошлайди ва қалин бўлиб қолади, сўнгра зичлик яна камаяди ва улар яна ингичка ва кам бўлиб, сувли ўсимталарга айланади.
Бу ҳар қандай бачадондан қон кетиши билан боғлиқ бўлган вазият, ҳар қандай сабабга кўра пайдо бўлиши мумкин ва булар томирларнинг ўзи ва қон ўтиш йўллари дастлаб тор бўлганлиги ва охирида улар торайиб, қисқариши билан боғлиқ равишда қуруқланиши кўзда тутилган. Агар қон кетиши ҳаддан ташқари кўпайиб кетса, у ҳолда аёлда иштаҳани пасайиши, овқатнинг ёмон сўрилиши, оёқ-қўллар ва бутун тананинг шиши ва терисининг қуруқланиши кузатилади.
Кўп қон кетиш оқибатида қонни намлиги ошади ва бу буриштирувчи моддалар аёлга зарар келтиради. Баъзида аёл ўзини ҳомиладор деб ўйлайди, баъзида аёлда ёлғондакам тўлғоқлар кузатилиши мумкин ва уларда суюқлик ажралиб чиқади. Унда қорин мушаклари жуда юмшоқ, худди пишлоқга айланадиган сутга ўхшаб кетади
Кўпинча бу сувли шишларни келтириб чиқаради ва баъзида қоннинг кўплиги сариқ сафро устунлигига олиб келади ва куйиш сариқ-ўт иситмаси пайдо бўлади. Баъзида бачадондан қон кетиш жуда кўп суа кетиш билан кучаяди.
Агарда қон кетишлар йиринг ва оғриқлар билан биргаликда кузатилса бачадон емирилишида қон камдан-кам ҳолларда кетади ва уни ранги қора худди май лойқасига ўхшайди ва бу артериядан эмас балким венадан чиқади. Агарда емирилиш бачадон бўйнида куўатилса, унда қон ранги бачадон емирилишидагидек унча тўқ бўлмайди ва буни бачадон бўйни соҳасини пайпаслашга аниқлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |