Туғруқ пайтида аёлга ғамхўрлик қилиш
Қачонки ҳомиладор аёлда туғруқ жараёни яқинлашганда, уни доимий равишда чўмилтириш, агарда ҳаммомга ушлаб туриш имконияти бўлмаса унда уни кучсизлантирмасдан ва бўшаштирмасдан ушлаб туриш лозим бўлади. Қов соҳасига, орқа ва чов ўртасида ёғлар суртиш керак бўлади, масалан, арпабодиён, мойчечак, сариқ-бинафша ва бошқа мойларни ишлатиш мумкин, қин ичига доимий равишда мум мойларига ботирилган матони қинга киритиш, ёғлар, шунингдек, чўчқа ёғи ва ғоз ёғини ишлатиш керак, булар иситувчи таъсир кўрсатади, айниқса аёлни қини ёки бутун танаси қуруқ бўлса яхши таъсир кўрсатади.
Туғилишда қийналган аёлни бир ой давомида ҳар куни очқоринга шилимшиқли моддалар билан овқатлантириш керак, масалан, беҳи уруғининг шилимшиқлари зиғир уруғи шилимшиқлари киради ва аёлда тўлғоқлар бошланган вақтдан бошлаб, унга карабук шарбати берилиши керак. Унга ичини юмшатувчи сабзавотлар, исфидбажи, гўштнинг семиз жойлари ва семиз товуқлар билан озиқланиши керак, унга буруштирувчи воситаларни бериш тақиқланган. Шунингдек, уни қини мушк ва бошқа тутатқилар ёрдамида қиздирилган Туғруқ яқинлашганда ва у қисқаришни бошлаганда, унга жуда тўйимли нарса истеъмол қилишни ва унга хушбўй шароб ичиришни тавсия этган.
Туғруқгача аёлни оёғни кенг очган ҳолда ўтириши ва сўнгра орқасига ётишни тавсия этиш мумкин, шундан сўнг у зинапоялардан тез кўтарилиши, пастга тушиши ва бақириши керак. Қачонки бачадон бўйни озгина очилса ва очилиш катталашиб кетаверса, унда аёл кучлироқ зўр уриши мумкин, айниқса парда ёрилган бўлса ва аёл аксириши, оғзини каттароқ очиб кўпроқ ҳаво билан нафас олиши мумкин. Булар ҳомилани пардадан ажрата бошлайди.
Туғруқ жараёни бошланган вақтда аёлга асосан ўриндиқга ўтириш тавсия этилган, бунда шундай суяниш керак бўлганки уни бачадони очиқ бўлиши керак, агарда аёл семиз бўлса у қоринга қараб ётиши керак бўлган, боши пастга осилган ҳолда ва икки оёғни қорин соҳасига тираган ҳолда бўлиши лозим, яъни бачадон бўйни қин билан бир соҳада туриши лозим, шундан сўнг қини юмшатувчи малҳамлар билан юмшатилади.
Қинни бармоқлар ёрдамида кенгайтириш ва очиш лозим, сўнгра буларни ҳаммаси қилинган бўлса унда қорин сохаси бармоқ билан босилади, бу ҳомилани тез туғилишига ёрдам беради. Қачоки парда кўрина бошланса ва аниқ бўлса, ҳомилани яқинлашганлигини билиш мумкин, агарда парда ўзини қалинлиги сабабли ёрилмаса, унда тирноқлар ёки миртсимон асбоб ёрдамида йиртиш керак бўлади, асбобни бармоқлар орасига ушлаб эҳтиёткорлик билан, яъни ҳомилага ва пардага таъсир этмасдан ишлатиш керак, токи парда ёрилиб суюқлик чиқиб ҳомила сирпаниб чиққан.
Агарда парда жуда эрта очилган бўлса-ю, лекин ҳомила ҳали туғруқ йўлига яқин келмаган пайтда, яъни у жойидан пастга қараб келмаётган бўлса, унда туғруқ кечиккани сабабли қин қуриб қолади, парда очилиши билан суюқлик оқиб келади ва қинга юмшатирувчи мумлардан тайёрланган шамчалар киритилади, буларга эритилган ёғлар, тухум оқсили ва сариғи мисол бўлади. Агарда бу усуллар етарли даражада ёрдам бермаса унда дориларга, шамчалар ва тутатқиларга мурожаат қиламиз. Аёлга эрталабдан туғруқни енгиллаштирувчи дорилар берилган бўлса ва шундан кейин ҳам у ҳали туғмаган бўлса, унда кунни ярмига келиб нўхатдан тайёрланган овқат бериб тўйдирилади, ёки кунжут ёғини бериш мумкин, шундан сўнгра у ётқизилади. Эрталаб аёлга тутатқилардан бирортаси қўлланилади, орқаси ва киндик атрофи рут шарбати ёрдамида уқаланилади. Бачадоннинг совуқлигидан пайдо бўладиган оғриқларда иситувчи ёғлардан тайёрланилган шамчалар қўйилади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |