Бачадоннинг турли ҳолатлари. Бачадон анатомияси


Ҳомиладор аёлларда юракни нотекис уриши



Download 167,84 Kb.
bet11/27
Sana28.06.2022
Hajmi167,84 Kb.
#715413
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
Аёл жинси аъзолари анатомияси ва касалликлари

Ҳомиладор аёлларда юракни нотекис уриши
Кўпинча бундай ҳолат ошқозон бўйин сохасини чайқалиши ва ёмон хилтларни кўпайиши оқибатида пайдо бўлади. Юракни нотекис уришида беморга иссиқ сувни ҳўпламлаб бериш ва енгил жисмоний машқларни бажариш орқали уларни камайтириш мумкин, бунинг сабаби ошқозондаги махсулотлар ичакларга тушиб, унда енгиллик пайдо бўлади.
Ҳомиладорликдаги қон кетишларни даволаш
Хушбўй ҳидларга эга бўлмаган бириктирувчи воситалар сувда қайнатилади ва улардан аёлларни қабул қилиши учун ванналар тайёрланилади, масалан чечвидца, анор пўстлоғи, анорни гуллари, эман уруғига ўхшашлар. Баъзида анорни гуллари ва анорни пўстлоғи сирко билан арралаштириб бойламалар учун дорилар тайёрланилади ва бу бойламалар қов соҳасига қўйилади.
Ҳомиладорларда оёқларни шиши
Бундай ҳолларда шиш бўлган жойга карам баргларидан тайёрланган бойламалар қўйилади ёки сирко билан суюлтирилган набиз суртилади.Сачратқи қайнатилади ва уларни оёқларга суртилади, ёки катта идишларга солиниб оёқлар ботирилган ҳолда туради ёки кимолосли лойдан тайёрланган кулчалар оёқларга қўйилади. Баъзида шакарқамишни поясини эзиб сирка билан аралаштирилган ҳолда ишлатилади.
Сохта ҳомиладорлик (Раха)
Баъзи бир аёлларда ҳомиладорлик даврида каби белгилар:яъни ҳайз кўришнинг тўхташии, юз терисини рангини ўзгариши, иштаҳани пасайиши, бачадон бўйниинг қисилиши кузатилади. Кўпинча бу бир оз бачадон бўйнини қотиши билан бирга келади, баъзида эса бутун бачадонни қаттиқлашганлиги кузатилади.
Бундан ташқари кўкрак безини шишиши ва уларни тўлиши, баъзида уларни катталашуви пайдо бўлади. Аёл қорин соҳасида ҳомилани ўнг ва чапга қимирлашига ўхшган ҳаракатларни сезади ва ҳомилани ҳажмига ўхшаш ўзгаришни кузатади.Баъзан бу вазият аёлда тўрт-беш йил давомида шундай сақланиб қолади, баъзида эса бу ҳаётиининг охиригача давом этади ва даволаниш самара бермайди.Айрим аёлларда сувли шиш ҳосил бўлиб, қорин сохаси катталашиб кетади,лекин у қаттиқ бўлади,ноғорага ўхшамайди ва унга ўхшаб овоз чиқармайди.
Баъзида тўлғоқлар ва уринишлар бошланади, бунда лекин бола йўқ, бунинг сабаби ҳайз кўришни бўлмаслиги, қорин соҳасини тарнглашиб, катталашганлиги, аёл бола туғмайди, лекин баъзида турли шаклга эга бўлган гўштга ўхшаш нарса чиқади.Баъзида эса чиқадиган нарса фақатгина шамол эслатиши, ёки бачадонда йиғилиб қолган ҳайз қони ҳам бўлиши мумкин.
Раха барча кўрсатилган турларнинг иккинчисига киради, буни бошқача мола деб айтилади. Раха касаллиги форс тилида бари дуругин деб номланади.Ушбу гўшт бўлагининг туғилиши икки ҳолатга боғлиқ деб ҳисобланади, булардан биринчисибачадонга ўзининг иссиқлиги билан қуйиладиган моддаларнинг кўплигига, иккинчиси қўшилиш пайтида бачадон фақатгина аёлни уруғини ушлаб олиши ва эркак уруғини қувватини йўқлиги оқибатида ҳомила пайдо бўлмайди.
Ёлғон ҳомиладорликни бир тури бўлган Рахани чин ҳомиладорликдан фарқи шундаки бунда катталашган нарса баъзида ҳаракатланади, сўнгра бошқа қимриламайди, Рахада қорин соҳасини қаттиқлиги ҳомиладорникидан кўра кўпроқ. Бунда аёлни қўл ва оёқлари нозик бўлишига қарамасдан ўта юмшоқдир. Рахани бошқа турдаги ёлғон ҳомиладорликдан фарқли белгилари шундаки, бунда аёл ўзини ҳомиладор, бачадон ичидагини эса ҳомила деб ўйлайди.
Кўпинча Рахада агарда бачадон ичида ўсма бўлса қуланж касаллигини белгилари пайдо бўлади, сабаби раха кўр ичакни босиши оқибатида кучли оғриқни чақиради, кўпинча раха қуланж оғриқларидек оғриқлар билан кечади.Баъзида Раха сабабли пайдо бўлган қуланжда тамри, шахрийаран ва шунга ўхшаш дорилар ёрдам беради, бу дорилар оғриқни сўндиради ва шу билан биргаликда рахани чиқариб юборади.
Даволаш. Рахада даволаш тартибида бемор кам ҳаракатланиши керак, жисмоний ишлардан сақланиши кўпроқ оёқларини кўтарган ҳолда ётиши зарур, буни сабаби шундаки хилтларни тананинг пастга ҳаракатланишига йўл қўймаслик керак. Агарда лозим бўлса қон олиш, ичакларни тозалаш ва қустириш орқали танқия қилиш керак бўладибеморни, яъни беморни қаттиқ ўсмаларда қандай даво чоралари кўрилган бўлса, шулар амалга оширилади, бундан ташқари тўқималарни бўшаштирувчи дорилардан ҳам фойдаланилган ва буларни дориларга ботирилган матолар, бойламалар, пуркагичлар, ванналар сифатида тасия этилган. Шундан сўнг ҳомилани чиқариб ташлайдиган воситалардан ҳам фойдаланганлар.
Баъзида материя сабабли пайдо бўлган ва шунга ўхшаш бўлган рахани турлари сўрилган, баъзида кўпинча бачадондаги муаммони бартараф этиш мақсадида бачадондан ҳайдалган, бунда етарли миқдорда лугазия ичирилган, калкаланаж ёғи берилган, булар беморга фойда қилган.

Download 167,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish