АЛИШЕР НАВОИЙ
БИР МАРТА УЛ ЖОНОНАНИ
Амир Хусрав ва Х1ожа Х1офиз ғазалларига назира
Қай тасаввур айларам мен жозиба шохонани,
Ҳар қачон ким истарам, дарвешлигу майхонани.
Ҳуқлу май эрса агар фархунда айш парвози чун,
Битта оҳу максадила қуймишам сув, донани.
Майпарастлар хотирига майфуруш тинмай олур,
Тос ичидан жомнию хум ичра ҳам паймонани.
Маст қилур майхона тупроғин ҳиди, эй пири дайр,
Бода бирла лой қориб қургай ки ҳам кошонани.
Воизо, дилдан ўқиш ғафлатда қолдирмоқ экан,
Ўйладинг уйқу учун ёшларга бу афсонани.
Банд бўлур дўстлар мудом, фикру хаёл ахбоб учун,
Бу кўнгил сездирмагай бир дам рақиб, бегонами.
Ечмайин бир марта ҳам занжири ишқ, чархи фалак,
Бузди бераҳм ҳар томондан кулбайи вайронани.
Этса Фоний жон фидойинг, етказолсанг менга сен,
Жон берар пайти агар, бир марта ул жононани.
АЛИШЕР НАВОИЙ
НИГОРИ ТУРКИ ТОЖИКИМ
Саидқосим Алвар ғазалига назира
Нигори турки тожиким қилур юз уйни вайрона,
Ила тожикча мижгонлар ҳамон кўзларла туркона.
Муродом шул эрур, қўйсам кўзларимни ёр зулфига,
Шу дам киприкларим бирла сочин айлай яна шона.
Лочинларни юрак патин ёрим юлгай бир оқшомда,
Ўзи шаъми шабистондек мени айлаб чу парвона.
Қалбим кошонасин бузгай очиб ёрим юз дарича,
Қуйиб бир-бир алифларни тизиб ул хатти дандона.
Ташладим ўзимни ҳар дам битта девор соясина,
Қулар бўлди мени охим намидин шифти кошона.
Хилватинг бўлса қоронғу, майфурушга қилғил сажда,
Бода ичсанг, шайх, ҳамоно ёруғ бўлгай ул майхона.
Мени диндан қайтти дебон ёр бойлади зуннор ила,
Майли нақдим бергач жонон, қабул бўлгай ул айбнома.
Менга соқий қадаҳ тутгил, зиракларга косага қуй,
Кўнгил тасаллиси дебон, хумни айла сен паймона.
Насиҳат айламак Фоний доноликдир йироқдир ким,
Агар оқил эрса ўзи, ўқитмай дер — бу девона.
БОШ УСТИНА
Камол Хўжандий ғазалига назира
Айди ёр: «Узма нигоҳ мендан». Дедим: «Бош устина», «Бошқаларга кўз ташлама». Дедим яна: «Бош устина».
Айди ёр: «Дўст бўл менга, дилдан». Дедим: «Жоним билан». Айди: «Ишқ йўлида юр бошинг билан». «Бош устина»
Кўзларингга айт деди: «Ким ҳеч қачон халқ олдида,
Кўрмасин боқиб қиё». Майли, дедим: «Бош устина».
Айди: «Сўз айтмоқчи эрсанг, айт қалб кўзи билан,
Айлама мардумга ошкор». Мен дедим: «Бош устина».
Лабларимдин бир табассум истаса кўнглинг агар,
«Сен жигарни қон этиб, йиғла». Дедим: «Бош устина».
Айди жонон: «Юлимизда ногаҳон чиқса, ғубор
Сув сепиб бостир ани. Дедим анга: «Бош устина».
Айди: «Суртгин кўзларингга бу эшик тупроғини, Сурма айлаб, эй Хилолий». Мен дедим: «Бош устина».
ЛУТФИЙ
ГУФТ: «ГУРО ЧИЙ?»
«Лабонат маъдани чон аст?» — гуфтамаш, гуфт: «Туро чий?» «Қоматат сарви равон аст», — гуфтамаш, гуфт: «Туро чий?»
«Пеши рўят моҳи тобон бувад хамчу ҳабаший,
Рўй зебо худ нишон аст», — гуфтамаш, гуфт: «Туро чий?»
«Чеҳраат ҳусни чакону ҳарчи, ки болои ўст,
Муят ошуби чақон аст», — гуфтамаш, гуфт: «Туро чий?»
«Тиру камон сип-сиёх нест, магар ки кошу чашмат,
Ё ачаб, тиру камон аст», — гуфтамаш, гуфт: «Туро чий?»
Аз Хизр пурсон кардамат: «лабҳо буванд оби ҳаёт,
Анфоси Исо ҳам он аст», — гуфтамаш, гуфт: «Туро чий?»
Дахонатро хурдабинхо: «Мисли адам»: гуфтаанд.
«Дар ў зарра гумон аст», — гуфтамаш, гуфт: «Туро чий?»
«Зулфу рўю, чашму абрў, ғамзакоят як ба як,
«Фитнаи аҳли замон аст», — гуфтамаш, гуфт: «Туро чий?»
«Руи моҳат мисли офтоб дар мазхари олам мудом,
«Ба кар иклим аён аст», — гуфтамаш, гуфт: «Туро чий?»
Дар байни афкори дақиқ хом шуд хаёли Лутфй,
«Ин чий мў, ин чий миён аст?» — гуфтамаш, гуфт: «Туро чий? »
Do'stlaringiz bilan baham: |