Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet122/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   136
Bog'liq


Йўл-йўл текстура - қатламлар юзаси деярли параллел ёки тўлқинсимон бурилади ва аста-секин йўқолиб кетади. Кўпинча чўкинди жинсларнинг қат-қатлиги ва бошқа тузилиш хусусияти кичик жинс бўлакларида яхши кўринмай бир бутун қатламда яққол кўзга ташланиб туради. Буларни макротекстура деб юритилади.
Кўпчилик чўкинди жинсларнинг энг муҳим белгиси бўлган қатламлилик (слоистость) шу текстурага киради. Қатламланиш (қатламлилик). Чўкинди жинслар денгиз ва чучук сув ҳавзаларида ёки қуруқлик устида ҳосил бўлган қатламланган жинслардан иборатдир. Бундай шароитда ҳосил бўладиган қатламлан­ган жинсларнинг минерал таркиби ҳам, доначаларнинг катталиги ҳам ўзгаради. Минерал таркибининг ўзгариши эса жинс рангининг ўзгаришига сабаб бўлади.
Агарда чўкиндилар тинч шароитда тўпланса, тўғри ёки горизонтал қатламланиш ҳосил бўлади.
Бу эса тўпланган материалнинг таркиби анча катта майдонда ўзгарганлигини кўрсатади. Агарда чўкинди ҳаво ёки сув оқимлари орасида чўкса, қийшиқ ёки кесиб ўтувчи тўрсимон қатламланиш вужудга келади.
Қазилма жимжимаси (тўлқин изи). Кам сувли жойларда тўпланган чўкиндилар шамол таъсирида қийшиқ қатламланишдан ташқари ғалати тўлқин изларини - жим-жималарни ҳосил қилади. Чўққилари ясси-симметрик бўлмаган шамол жимжимаси, шамол юзага ўхшаган, лекин амплитудаси каттароқ 1:4 дан 1:10 гача бўладиган оқим изи жимжимаси симметрик ва ўткир учи билан фарқ қиладиган тўлқин изи бордир.
Жимжиманинг табиатини тўғри тасвирлаш унинг қандай шароитда пайдо бўлганини аниқлашда қўл келади. Шунинг учун жимжимани тасвирлаш вақтида унинг расмини солиш ёки суратга олиш лозим бўлади.
Қуриш ёриқлари. Баъзан гилли жинслар устидаги сув ёки намликнинг қуриши натижасида дарзлар пайдо бўлади. Улар бўйлаб кўп бурчакли гил пайрахалари вужудга келади. Улар айниқса ёмғир ёққан вақтда сув ҳалқоб бўлиб турган жойларда кўзга ташланиб туради, Шунингдек, қадимдан ҳосил бўлган гил қатламларида ҳам кузатилади. Бундай вақтларда улар бошқа жинслар билан тўлиб туради.
Тамғалар кейинчалик тўпланган чўкиндилар тагида ёки қўшилиб қолган қум ёки гил қатламларининг юзасида ёғиб ўтган дўл ёки ёмғирларнинг тик чеккалари кўтарилиб думалоқ чуқурча кўринишидаги излари сақланиб қолади. Судралиб юрувчи жониворларнинг (моллюска ёки чувалчангларнинг) излари ҳам тушиб қолади, бу излар оёқ из­лари ёки ариқчалар шаклида бўлади. Баъзан тоштуз (галит) ва бошқа минералларнинг кристаллари эриб кетгандан кейин пайдо бўлган бўшлиқлар сақланиб қолади. Бу бўшлиқларнинг шаклига қараб, эриб кетган минерални аниқлаш мумкин.
Цемент чўкинди жинсларнинг йирикроқ доналарини бирлаштирувчи майин донали ёки аморф массага цемент деб юритилади. Цементлар турига ва пайдо бўлишига қараб синфларга бўлинади. Бу тўғрида тўхтаб ўтмаймиз. Фақат иккита асосий группани, яъни чўкинди чўккан вақтда ҳосил бўлган цементни ва жинс ҳосил бўлгандан кейин ўша жинсда оқиб юрадиган эритмалардаги тузларнинг чўкишидан ҳосил бўлган цементни эслатиб ўтиш керак. Цемент ва жинс доналарининг бир-бирига нисбати ва шунингдек доналарнинг цементда жойланиши текстуранинг муҳим белгиси ҳисобланади.
Цемент таркибига кўра, гилли, қумли, оҳакли, темирли, кремнийли бўлади ва ҳоказо.
Кўпчилик жинсларнинг номи цементнинг таркибига қараб қўйилади (масалан, оҳакли ёки темирли қумтошлар). Чўкинди жинсларнинг қаттиқлиги, яъни зичлиги цементнинг таркибига, доначаларининг катта-кичиклигига боғлиқ бўлади.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish