Абиссал фация
Абиссал худуд океан ҳавзаларини марказий қисмини эгаллайди. Унинг чуқурлиги 2000-З000 метрдан чуқурроқдир.
Бу худудга чуқур сув чўкмаларини ва ёруғлик бўлмаган , паст ҳарорат, сувни харакатланмаслик муҳити, бўлакли материалларни чуқурликка олиб келинмаслиги шароитида ҳосил бўлиши хосдир. Бентон организмлар амалий жиҳатдан йўқдир. Сувни юқори қисмида яшаган планктон организмлар денгиз тубига тушиб тўпланади. Сув ҳавзасини 4000-5000 метргача бўлган чуқурлигида кремнийли ва карбонатли иллар тўпланади, чуқурроқ қисмда қизил чуқур сув гиллари ҳосил бўлади. Улар гидрослюда,хлорит, монтмориллонит заррачалари (0,001мм), темирни гидрооксидан ташкил топган, бу ерда яна темирни ва марганецни кокрецияларини ҳосил бўлиши хос. Абиссал худудда вулқонизмни харакатланиш зонасида шамол билан олиб келинган вулқон кўлларини заррачалари тўпланиши мумкин. Бу худудга етиб келадиган материалларни миқдори жуда оз бўлгани учун чўкиндиларни ҳосил бўлиш тезлиги жуда секиндир. Абиссал худудда 1000 йил давомида 1мм атрофида чўкма ҳосил бўлади.
Абиссал худудга темир ва марганецнинг конкрециялари-нинг тўпламларини борлиги хосдир.
3.8. Чўкинди тоғ жинслари
Чўкинди жинсларга аввал ҳосил бўлган тоғ жинсларининг Ер юзасида қуйи температура ва паст босим натижасида емирилишидан ҳосил бўлган жинслар киради. Шунингдек, вулқоннинг қаттиқ маҳсулотларидан ҳосил бўлган пирокласт жинслар (вулқон кўллари, тошлари, бомбалари) чўкиндиларнинг алоҳида группасини ташкил қилади. Улар литосферанинг устки қисмида океан, денгиз, кўл, даре, ботқоқлик тубларида ва чуқурликда турли минералларнинг экзоген шароитда тўпланишидан ҳосил бўлади.
Чўкинди тоғ жинсларининг таркиби илгари ҳосил бўлган минерал ва магматик, чўкинди, метаморфлашган тоғ жинсларининг емирилишидан ҳосил бўлган минерал ва жинс бўлакларидан, органик моддаларнинг (ҳайвон ва ўсимлик) қолдиқларидан ва кимёвий йўл билан ҳосил бўлган моддаларнинг тўпланишидан ҳосил бўлган чўкиндилардан иборат.
Чўкинди жинсларнинг умумий таърифини М.С. Швецов қуйидагича келтиради: "Чўкинди жинслар организмларнинг ҳаёт фаолиятидан ҳосил бўладиган ва ҳаво ҳамда сувдаги ҳар қандай материаллар муҳитидан чўкиб тушадиган, шунда ҳам ҳамиша Ер юзасидаги босим ва температура таъсирида вужудга келадиган жинслардир.
Чўкинди тоғ жинслари магматик жинсларга қараганда литосферанинг оз қисмини, яъни атиги 5% ташкил қилсада, Ер юзасининг 75% майдонини қоплаб ётибди.
Муҳим омиллардан бири нураш жараёнидир. Чўкиндиларни ҳосил бўлиши жуда узоқ вақт давом этади. Аввал чўкиш материаллари ҳосил бўлади. Илгари пайдо бўлган тоғ жинслари ҳаво, сув ва музларнинг таъсирида, ҳароратнинг ўзгаришидан ва организмларнинг ҳаёт жараёни натижасида емирилади. Қаттиқ жинслар майда бўлакларга парчаланиб кетадилар. Қолганлари эса эрийдилар. Буларнинг ҳаммаси чўкиш материалларидир. Қисман улар ўз ўринларида қоладилар, каттагина қисми эса сув, шамол, муз, оғирлик кучи таъсирида олиб кетилади. Уларни олиб кетиш кучи, яъни тезлиги камайиши ёки йўқолиши натижасида емирилган жинслар ушланиб қолади. Шундай қилиб сувга тўйинган чўкинди ҳосил бўлади. Вақт ўтиши билан сув астасекин чўкиндидан йўқолади, чўкиндининг тузилиши ва минерал таркиби ўзгариб, бу-нинг оқибатида тоғ жинси ҳосил бўлади. Демак, чўкинди жинслар қадимда пайдо бўлган жинсларнинг табиий ва кимёвий нурашидан ҳосил бўлган маҳсулотдир. Чўкинди тоғ жинслари фақатгина қуруқликнигина эмас, балки океан ва денгиз тубини ҳам қоплаб ётибди.
Чўкинди жинсларни ҳосил бўлиш шароити ва унинг тўпланишига ёрдам берадиган омилларга қараб қуйидаги генетик гуруҳларга ажратиш мумкин:
Ўз ўрнида қолган қолдиқ.
Кўчкилар ётқизиқлар.
Эриган модда кўринишида.
Синиқ қаттиқ бўлаклар кўринишида. Организмлар ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўлган ётқизиқлар
Хилмахил кимёвий реакциялар йўли билан ҳосил бўлганлар (оргоноген жинслар), (суспензия, коллоид ва асл эритмалар).
Ажратилган группалар энг сўнгги тур бўлиб, турлича оралиқ воситалар билан ўзаро боғлиқдир. Юқорида келтирилган схемадан магма жинслар каби чўкинди жинслар учун ҳам ётқизилиш (тўпланиши) усули муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўриниб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |