Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet119/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   136
Bog'liq


Батиал фация

Бу худудни гипсометрик 200 дан 2000-З000 метр чуқурликгача ривожланган бўлиб континентал ён бағрга тўғри келади ва океан тубида кескин поғанани ташкил қилади. Унинг қиялиги 4-50 дан 450 гачадир. Континентал ёнбағрни ўзига хос хусусияти сув ости каньёнларни борлигидир. Новларнинг ён бағрини қиялиги катта ва айрим ҳолларда вертикалга яқиндир. Улар шельфдан абиссал худудга етиб боради. Новлар чўкинди материалларни сув ҳавзасини чуқур қисмига етказиб берувчи сув йўлидир.


Батиал худудда чўкиндилар сув ҳавзасини чуқур қисмида нисбатан кам ёритилганлиги, доимий паст ҳарорат ва сувларни паст гидродинамик харакатчанлиги шароитида ҳосил бўлади. Бентосларни ривожланиши учун шароит қулай эмас. Одатда сув ости биоценозлари 500-600 метргача бўлган чуқурликда яшайди. Ундан чуқурликда ўзига хос организмлар ривожланади ва улар кам тарқалган. Худудни кўп қисмида майин иллар тўпланади. Улар 200 метрлик сувни устки яшаб чўккан планктонларни скелет қолдиқларидан ташкил топган. Булар яшил сув ўтлари бўлиб кременли (диатомит ва радиоляритлар) ва карбонатли (фораминиферлар, кокколитофоридлар) органик қолдиқлар.
Сувни кам харакатчанлиги туфайли батиал худудни саёзроқ қисмида алеврит чўкмалари, чуқурроқ қисмида эса гиллар тўпланади.
Континентал ён бағрда денгиз тубини катталиги ва сув ости каньонларини борлиги ярим суюқ чўкмаларни сурилиши натижасида турбидит оқим ҳосил бўлади. Уларни чўкиши ўзига хос чўкиндиларни ҳосил қилади. Умуман батиал чўкиндилари шельф чўкиндиларига нисбатан таркибини майдалиги билан фарқ қилади. Коттинентлар оралиғидаги ботиқ туридаги денгизларни батиал худудида олтингугурт водороди билан заҳарланган зоналар ҳосил бўлади. Геологик кесимларда батиал худуд чўкиндилари кенг тарқалган.Уларни саёз сув ҳавзалари чўкиндилари орасидан ажратиб олиш анча мушкил вазифа. Батиал чўкиндилар шельф чўкиндилари билан боғланган бўлиб, уларга литологик хусусиятлари билан ўхшашдир. Уларни ҳамма белгиларини ҳисобга олиб, жуда диққат билан ва ҳар томонлама генетик тахлил қилиб ва яна чўкиндиларни худудда тарқалиш ҳолатини кузатиб, уларни бир вақтда ҳосил бўлган жинсларга ўтишини ўрганиш асосида батиал худуд ётқизиқларини аниқлаш мумкин.
Батиал фациялар билан боғланган фойдали қазилмалар ҳар хилдир: бўр, мергел,гил ва яна нефт ҳосил қилувчи ётқизиқлар.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish