Ер ости сувларининг классификацияси
Ер ости сувларини маълум гурухларга ажратилишида, яъни клссификацияланишида уларнинг вужудга келиш шароити, қайси гурухдаги тоғ жинслари қатламларида жойлашган ёки ётиши, жойлашиш жароити ва ҳолати, пайдо бўлиш даври, ҳарорати, физик ҳоссалари, таркибидаги мавжуд эриган тузлар миқдори ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олинади.
Ер ости сувлари пайдо бўлиш шароитига қараб инфила-цион, конденцасион ва ювенил сувларга ажралади. Бу сувлар тўғрисида юқорида маъумот берилди.
Ер ости сувлари тоғ жинслари қатламларида ётиш шароитига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
1. Ғовак сувлар-Ер қобиғининг энг юқориги, юқори қисмини ташкил қилувчи тоғ жинслари ғовакларидаги сувлар. Бу сувлар асосан тўртламчи даврнинг аллувиал, аллувиал-проллувиал генетик гурухидаги жинслар ғовакларини эгаллаб ётади.
2. Ғовак-қатламли ва ёриқ-қатламли сувлар-асосан неоген, палеоген, бор, юра даврлари-нинг ғовак (қум, шағал, аллеврлит ва б.) ва ёриқлари бўлган ярим қоя (охактош, қумтош ва б.) тоғ жинсларига хос ёриқ сувлар. Бу сувлар ҳаракат қилцвчи қатламлар кўп холатларда юқори ва пастки қисми бўйлаб сув ўтказмайдиган тоғ жинслари (гил ва ёриқлари бўлмаган бошқа жинслар) билан тўсилган бўлади.
Расм 58. Артезиан қудуғининг ишлаши.
3. Ёриқ сувлар-қоя тоғ жинслари (гранит, оҳактош, порфир, гранодиорит, туф ва б.) ёриқлари бўйлаб ҳаракат қилувчи сувлар.
4. Карст сувлари-асосан оҳактошларда, гипсларда, тузли жинсларда, уларни ювилиш оқибатида юзага келадиган бўшлиқлар-карст бўшлиқлари орқали ҳаракат қилувчи сувлар.
5. Ёриқ томир сувлари бўлиб, бу сувлар тектоникёриқлар кўп тарқалган Ер қобиғи қисмларига хос.
Ер ости сувлари гидравлик хусусиятларига кўра босимсиз ва босимли турларга бўлинади. Босимсиз сувлар эркин сатхга эга бўлса, босимли сувлар мавжуд бўлган сувли қатлам юқори қисмидан сув ўтказмайдиган сув тўсар жинс қатлами билан ажралган бўлади ва доимий ҳолатда гидростатик босим остида бўлади.
Ер ости сувлари ўз таркибида эриган ҳолатидаги тузларни миқдорига қараб: чучук (эриган тузлар 1 гр/л гача), шўрроқ (эриган тузлар 1 гр/л дан 10 гр/л гача) шўр (10-50 гр/л гача), намакоб (эриган тузлар миқдори 50 гр/л дан кўп) сувларга бўлинади.
Ўзининг табиий ҳароратига қараб Ер ости сувлари жуда совуқ (ҳарорат +50С дан кам), совуқ (+100С), илиқ (+180С), илиқроқ (+250С), иссиқ (+37-420С), ўта иссиқ ёки термал (+420С дан юқори) сув турларига бўлинади.
Ер ости сувлари қайси давр тоғ жинслари қатламларида мавжудлигига қараб, у ўша давр номи билан аталиши мумкин. Масалан, бор, триас, тош кўмир, девон даври жинсларидаги сувлар ва ҳ.к.
Анион ва катионларни миқдорига қараб, ҳамма сувлар классларга, гурухларга, хилларга ажратилади. Жумладан, анионларга қараб: гидрокарбонатли (HCO3+CO2), сулфатли (SO4), хлорли (Cl) сувларга; катионларга қараб: калцийли (Ca), магнийли (Mg) ва натрийли (Na) сувларга ажратилади.
Ҳар бир гурух ўз навбатида катион ва анионларни бир-бирига бўлган нисбатига қараб 4 та хилга бўлинади.
Биринчи хил HCO3ˉ > Ca2+ Mg2+
Иккинчи хил HCO3ˉ < Ca2+ Mg2+< HCO3+ SO42-
Учинчи хил HCO3ˉ + SO42< Ca2+ Mg2+
Тўртинчи хил HCO3ˉ = O (нордон сувлар)
Тобиатда Ер ости сувлари таркибида тузлардан ташқари газлар ҳам учрайди. Бу газларнинг сувдаги миқдорига қараб улар карбонат ангидритли, олтингугуртли, радонли ва б. сувларга ажратилади. Бу сувлар кўп холатларда даволаш хусусиятига эга бўлганлиги учун уларни шифобахш сувлар деб ҳам аталади. Бундай сувлар Республикамизнинг Тошкент вилояти (“Тошкент минерал суви”, “Зангиота”, Паркент туманидаги “Қўтир булоқ” суви ва ҳ.к.), Фарғона водийсининг деярли ҳамма вилотларида (“Чортоқ”, “Чимён” ва б.) кенг тарқалган.
Ер ости сувлари таркибида у ёки бу миқдордаги саноат аҳамиятига эга бўлган кимёвий моддаларни (йод, бром ва б.) ажратиб олиш ҳам мумкин. Анна шундай сувларни йодли, йод-бромли, бромли сувлар деб аталади. Бундай сувлар мамлакатимизнинг Фарғона водийси ҳудудларида мавжуд.
Ер ости сувларининг юқорида келтирилган классификациялари асосан хусусий характерга эга бўлиб амалиётда Ер ости сувларининг умумий классификациялари ҳам мавжуд. Булардан асосийлари: Ф.П. Соверенский (1939), А.М. Овчиников (1949), Н.И. Тостихин (1954), О.К. Ланге (1958), М.Б. Алтовский (1958), И.К. Зайсев (1961), Э.В. Пиннекер (1979) классификициялари ҳисобланади. Умумий классификацияни тузушда уларни ётиш шароитидан тортиб, бошқа хосса ва хусусиятлари ҳисобига олинади. Ф.П. Соверенский Ер ости сувларини: тупроқ (почвенная), қат (верховодка), грунт, карст, артезиан, ёриқ сувларга; Н.И. Толстихин-қат, грунт, қатламлараро босимсиз, қатламлараро босимли, иссиқ термал, Ер қобиғи ости ва магма сувларига; М.Б. Алтовский-грунт, артезиан, пойдевор қатламларидаги сувларга, тектоник ёриқлардаги ҳамда карст сувларига; О.К. Ланге-тупроқ, грунт, қатламлараро; И.К. Зайсев қатлам, ёриқ-томир; Э.В. Пиннекер-қуруқлик, денгиз ва океан ости сувларга ажратишган.
Мавжуд умумий классификацияни ташкил қилиш ва уларни ҳозирги вақтдаги ўрнини ҳисобга олган ҳолда Ер ости сувларини 6 гурухга ажратиб кўриб чиқишни лозим деб топдик. Булар: 1. Аэризация зонаси; 2. Грунт; 3. Артезиан; 4. Карст; 5. Ёриқ; 6. Қобиқ ости сувларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |