Сеолит ҳолатидаги сувлар - опал (Sio2n) ва шу туркумдаги минералларга хос бўлиб H2O молекула ҳолатида учрайди. Бу сув минераллар таркибида 80-4000 С ҳарорат да ажралади.
Кристаллизацион ҳолатидаги сув - гипс (CaSO4 2H2O) сода (Nа2CO3 10H2O) ва бошқа минералларига хос. Уларни таркибидаги сув 1000 С дан паст ҳароратда ажралади.
Конституцион ҳолатидаги сув - мусковит KAl2(Al2Si3O10)·(OH, F)2 ва шу туркумдаги бошқа минералларда учрайди ва уларни таркибий қисми билан жуда мустахкам боғланган бўлади. Сув уларни таркибидан 4000С дан юқори ҳароратда ажралади.
Шунингдек, сув тоғ жинсларнинг ғовакларида, қатламларида қаттиқ музлаган, кристалланган ҳолатида ҳам учрайди. Бундай сувлар йилнинг фасллари мобайнида эриши ва суюқ ҳолатга ўтиши ёки доимий муз ҳолатида қолиши ҳам мумкин.
Ер ости сувларининг келиб чиқиши
Ер ости сувларининг келиб чиқиши тўғрисида қатор фикр ва назариялар мавжуд. Улардан энг асосийлари конденсация ва инфилтрация назариялари ҳисобланади.
Кондесация назариясини тўнғич намоёндаларидан бўлиб Арестотел (э.а. III аср), немис гидрогеологи Фолгер (XIX асрнинг иккинчи ярими, 1878-йиллар), рус тупроқшунос олими А.Ф. Лебедов (1907-1919-йиллар) ва бошқалар ҳисобланади. Уларнинг фикрларини умумлаштириб ҳамда сув буғларининг юқори босимли ҳудудларда паст босимли ҳудудларга қараб ҳаракат қилишини, ёз фасли мобайнида тоғ жинслари ва тупроқ таркибидаги сув буғларининг босимини, атмосферадаги сув буғлари босимига нисбатан паст бўлишини ва чуқурлик ортиши Билан босимнинг янада ўзгариб боришини ҳисобга олинадиган бўлса ва бу ҳаракат давомида ҳароратнинг ўзгариши, сув буғларининг тоғ жинслари бўшлиқларига кириб бориши, ундаги ҳовонинг сув буғлари билан ўта тўйиниши ҳисобига аввал сув томчилари, сўнгра сув оқими вужудга келиш жараёни содир бўлишини кўрамиз. Бу жараённи, яъни атмосфера босими ўзгариши, иссиқ ҳаво оқими совуқ ҳаво оқими билан учрашиши, ҳавонинг сув буҳлари билан тўйиниши натижасида аввал сув томчилари, сўнгра маълум ҳажмдаги маълум йўналишдаги Ер ости сув оқимининг вужудга келиши конденсация назариясининг асосини ташкил этади. Сувнинг бу зайлда бўлишини ота-боболаримиз бундан бир неча юз йиллар аввал яхши билишган. Сувсиз чўл ҳудудларида қудуқлар қазиш, тош уюмларидан пирамидалар қуриш йўли билан сув тўплаганлари,миллионлаб қўй, юз минглаб туяларни ана шу сув ҳисобига боққанлар. Бунда қуруқ тоғ жинси қатламида қазилган қудуқнинг чет деворларида, атмосфера ҳаво босимининг сутка давомида кескин ўзгариши, ҳамда атмосферадаги ва жинсдаги мавжуд сув буғлари босимининг ва ҳароратнинг турлича бўлиши ҳисобига аввал сув томчилари, кейин бу томчиларнинг бир-бирлари билан қўшилиши натижасида сув ҳосил бўлишини улар амалда синовдан ўтказишган.
Инфилтрация назариясига асосан ер сатҳига тушаётган ёғиннинг (ёмғир, қор, жала) тоғ жинслари ғоваклари, ёриқлари орқали ва қатламлари бўйлаб сизиб ўтиб сув ўтказмайдиган қатламгача етиб бориши,анна шу қатламнинг устки қисмида йиғилиши натидасида ҳосил бўлади. Бу ҳолда пайдо бўлган Ер ости суви инфилтрация суви деб аталади.
Инфилтрация сувининг вужудга келиши у ёки бу ҳудудга тушадиган ёғиннинг миқдорига, тоғ жинсларининг ғоваклик даражасига, ер сатҳи тузилишига, унинг денгиз сатҳига нисбатан абсалют баландлигига боғлиқ ҳолда содир бўлади. Шунингдек, бу Ер ости сувининг пайдо бўлишида ерни устки қисмида мавжуд бўлган дарё, кўл, канал, сув омборларидаги сувлар ҳам қатнашади. Бу манбалардан сув сизиб ўтиши жараёнида ер остки қатламларида бутунлай янги Ер ости сув оқими вужудга келиши ёки мавжуд Ер ости сувлари ҳажм жиҳатдан бойиши ва унинг сатҳи кўтарилиши юз бериши мумкиню.
Ер ости сувларининг вужудга келишида Ернинг чуқур қатламларида юз берадиган жараёнлар, жумладан: магма юқорига кўтарилиши вақтида ажраладиган сув буғларининг конденсацияланиши ва суюлиши, водород ва кислород молекулаларининг синтез қилиниши, минераллар таркибидаги сувларнинг юқори босим ва ҳароратда ажралиши сабаб бўлиши ҳам мутахассислар томонидан кўрсатилган. Бундай йўллар билан ҳосил бўладиган сувларни фанда ювенил сувлар деб номланади. Ер ости сувлари пайд бўлиши тоғ жинслари дастлабки ётқизилиш даври билан боғлиқлиги тўғрисида ҳам маълумотлар мавжуд. Тоғ жинслари ётқизилиш даври билан боғлиқ бўлган бундай сувларни седиментацион сувлар деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |