Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Юпитер - “Қизил доғ” ли улкан сайёра



Download 11,24 Mb.
bet14/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   136
Bog'liq


Юпитер - “Қизил доғ” ли улкан сайёра


Қуёш системасининг планеталари ичида энг каттаси ҳисобланган Юпитер, табиати ва тузилишига кўра, жумбоқларга бойлиги билан астрономлар диққатини ўзига жалб этади. Юпитернинг ўртача радиуси, ер радиусидан қарийб 11 марта катта бўлиб, 69 минг 150 километрни ташкил қилади. Бу гигант планета 778 миллион километр масофада Қуёш атрофида айланади. Планетанинг Қуёш атрофида айланиш тезлиги секундига 13 километр бўлиб, 12 йилда бир марта айланиб чиқади. Бошқача айтганда, Ердаги 60 ёшли одам Юпитер йили билан энди 5 ёшга тўлган бўлур эди. Қизиғи шундаки, Юпитернинг ўз ўқи атрофида айланиши, ер типидаги планеталар айланишларидан фарқ қилиб, экватор қисми тезроқ - 9 соату 50,5 минутли, ўртача қатламалари эса секинроқ - 9 соату 56 минутли давр билан айланади.
Юпитер атмосферасида СО2 ва СО3 каби молекуляр бирикмаларнинг топилиши астрономлар учун “сюрприз” бўлди, чунки водородли атмосферада карбонат ангидрид тез парчаланиши кузатилади ва шунинг учун ҳам олимлар муштарийнинг атмосферасида уни кутмаган эдилар.
Гигант сайёра атмосферасида сув буғларининг топилиши ҳам катта воқеа бўлди, чунки Ердан кузатиладиган планетанинг булутли қатламларидаги минус 120-130 градусдан паст температурада сув буғлари доимо муз ҳолатидагина бўлиши мумкин деб тахмин қилинар эди.
Юпитерни инфрақизил нурларда ўрганиш, бошқа планеталардан фарқли ўлароқ у ўзидан, Қуёшдан олган энергиясидан қарийб икки ярим баробар кўпроқ энергияда нурланишини маълум қилди. Шу муносабат билан америкалик таниқли планеталар тадқиқотчиси Д.Ж.Койпер Юпитер марказида ҳам Қуёш ва юлдузлардаги каби энергиянинг термоядро манбаи мавжуд деган хулосага келди. Бошқача айтганда, Юпитер планеталардан кўра юлдузларга “қариндош” деган назарияни берди. Бироқ кейинги йилларда олинган материаллар фонида бу гипотеза ўзини оқламади.
Юпитердан 278 минг километр наридан ўтган ақш нинг “Вояжер-1” автоматик станцияси муштарий ва унинг йўлдошларига тегишли талай янгиликларни очди. “Вояжер” олган расмларда планетанинг 30 минг километрга чузилган қутб ёғдуси ва атмосферасида 17 марта разряди - яшинни эслатувчи чақнаш кузатилди. Планета сиртидан 57 минг километр баландликда кенглиги 8 минг 700 километр, қалинлиги 30 километрдан катта бўлмаган, Сатурнникига ўхшаш ҳалқаси борлиги маълум бўлди. Олимларнинг аниқлашича, бу халка катталиги бир неча ўн метрдан бир неча юз метргача борувчи тошлардан ва муздан ташкил топган.
Автоматик станция сайёранинг йўлдоши ёнидан энг яқин (19 минг км) масофадан ўтиб, унинг сиртида айни пайтда “ишлаётган” вулқонни (баландлиги 160 км), бир неча юз километрга чўзилган тоғлар ва жарликларни кузатди. Ганимед ва Каллисто сиртида кўринган ўнлаб ёруғ доғлар эса, афтидан, кратерлар бўлса керак деб тахмин қилинди. Каллистодаги кратерлардан бири бир неча концентрик тоғ халқалари билан ўралган бўлиб, айрим жойларда бу тизимларнинг оралиғи 1 минг 600 километргача етади.
Гарчи охирги йилларда улкан сайёра муштарий ва унинг йўлдошларига тегишли анчайин асрий сирлар “фош” бўлган бўлсада, хали яна бир неча ун йилга яширинган муаммолар унда мавжуд. Бу “тилсим” лар ўз сирлари билан ўртоқлашиши учун навбатдаги космик станцияларни кутадилар. Бироқ шуни айтиш керакки, бундай космик аппаратларнинг қўндирилишига гигант Юпитер унча рўйхушлик бермасада, унинг йирик йўлдошлари жуда “меҳмон” дўсдирлар.
Сатурн

Сайёра қадимги римнинг вақт ва тақдир худоси Сатурн номи билан аталади. Бу планета шарқда Зуҳал, грекларда Кронос номи билан юритилади.


Сатурн катталиги жиҳатидан фақат Юпитердан кейин туради, унинг диаметри 120 минг 800 километр, Қуёшдан ўртача узоқлиги 9,5 астрономик бирлик, яъни куёшдан 1 миллиард 427 миллион километр нарида ётади.
Экватор зонасининг айланиш даври 10 соату 14 минут бўлгани ҳолда, қутбга яқин районлари 10 соату 28 минутли давр билан айланади.
Планетанинг экватор текислиги, унинг орбита текислигига 26 градус 45 минутли бурчакка оғишган. Сатурн атрофида эни 60 минг километргача, қалинлиги 10 - 13 километргача етадиган ҳалқаси борлиги билан бошқа планеталардан кескин фарқ қилади.
1750 йил Сатурннинг халқаси ҳақида Томос Райт шундай ёзган эди: “агар биз Сатурнни етарли даражада ва телескопда кузатсак эди, у холда халқа, биз йўлдошлар деб атайдиган жисмлардан анча пастда чексиз кўп майда сайёралардан иборатлигини кўрар эдик”. Кейинги тадқиқотлар халқа хақида Томос Рейннинг бу башорати хақ эканлигини тасдиқлади.
1857 йили машхур инглиз физиги Джмемс Клерк Максвелл Зуҳалнинг халқаси монолит бўлмай, қаттиқ заррачаларнинг тангасимон уюшмаси эканлигини назарий йўл билан исботлади. Кўп ўтмай, Максвеллнинг айтганлари машхур рус астрофизиги А.А. Белопольский ва америкалик Дж.Э. Клерк томонидан ўтказилган экспериментлар асосида қувватланди. Бироқ, 1934 йилда Г.А. Шайни ўзининг обсерваториясидаги (Қрим) қатор нозик кузатишлари асосида сайёра халқаси чангдан ташкил топган деган фикрга қарши чиқди. Бошқа бир олим И.С. Бобров Сатурн халқасини ўрганишга бағишланган бир неча йиллик тадқиқотларини докторлик диссертацияси кўринишида ҳимоя қилди. Унинг билдиришича, халқа кесими 10 см чамаси қаттиқликдаги типик қаттиқ жинсларидан ташкил топган бўлиб, баъзан улар ичида диаметри бир неча метргача борадиганлари учрайди.
Кейинчалик Титан атмосферасида етарлича кўп миқдорда водород кузатилди. Зуҳалнинг бу йирик йўлдоши ҳақида олинган маълумотлар, 1979 йил 2 сентябрда Титандан 356000 километргина наридан ўтган “Пионер XI” автоматик станциясининг тадқиқотлари билан тўла тасдиқланди. Шунингдек бу космик аппарат ёрдамида Сатурннинг яна бир йўлдоши топилди ва космик станция шарафига “Пионер қояси” деган ном олди. Сатурн йўлдошларидан яна бири – Япед (диаметри 425 километр) сиберт тузилиши жихатидан жуда “ранг-баранг” лиги билан киши диққатини ўзига тортади.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish