Марс - Миррих
Марс - “уруш худоси” бундай ном билан юритиладиган ер типидаги тўртинчи планета миррих (Марс) нинг орбитаси ерникидан ташқарида ётади. Унииг Қуёшдан ўртача узоқлиги 228 миллион километр. Марс Қуёш атрофида айланаётиб, ҳар 780 кунда Ерга яқинлашиб туради. Бундай яқинлашиш қарама - қарши туриш дейилади. Марс орбитаси эллипс шаклида бўлганидан, қарама - қарши туриш пайтида унинг узоқлиги 55 дан 102 миллион километргача ўзгариб туради. Марс ерга энг яқин келганда (буюк қарама - қарши туриш пайтида), ундан бизгача нур атига уч минутда етиб келади. Планетанинг буюк қарама - қарши туриши ҳар 15 - 17 йилда кузатилиб, охиргиси 2004 йилда бўлган эди.
Марс нисбатан кичик сайёра, унинг диаметри 6775 километр, массаси эса Ер массасининг 0,107 қисмини ташкил қилади. Ўртача зичлиги ҳам Ерникидан анча кам 3,94 г/см3. Эркин тушиш тезланиши 372 см/с2.
“Уруш худоси” ўзининг физик табиати жихатидан Қуёш системасининг планеталари ичида ерга “қариндош” лиги билан ажралиб туради. Марс суткаси ерникидан кам фарқ қилиб - 24 соату 39,5 минутга тенг.
Шунинг учун планетанинг ўртача йиллик температураси цельсий шкаласида – 60о ни ташкил қилиб, сутка давомида кескин ўзгаради. 35 градусли кенгликда куз фаслида туш пайтига яқин ҳарорат минус 20о, кечқурун -40о, кечаси эса -70о га боради. Қиш пайтида 40о ли кенгликда ҳарорат минус 50о дан, 60о ли кенгликда эса минус 80о – 90о дан ортмайди. Марс сиртининг минимал температураси – 125о дап пастга тушмайди.
Миррихнинг атмосфераси “туни” - жуда сийрак бўлиб, сиртида ўртача босим 6,1 миллибар (1 бар тахминан 1 атмосфера), яъни денгиз сатҳидаги Ернинг атмосфера босимидан қарийб 160 марта сийрак. Бироқ планетага тегишли аниқ маълумотлар “Марс” ва “Маринер”, “Викинг” (АҚШ) типидаги планеталараро автоматик станциялар ёрдамида қўлга киритилди. Маълум бўлишича, Марснинг “туни” 95% карбонат ангидриддан, 2,5% азот, 1,5 - 2,0 % аргондан ва жуда кам миқдордаги кислород (0,2%) ва сув буғидан (0,1%) ташкил топган экан. Телескоп ёрдамида Марснинг қутбларида жуда қадимдан кузатиладиган оқ “қалпоқ” лари, янги йилларга қадар “уруш худоси” нииг асосий жумбоқларидан ҳисобланарди. Қизиги шундаки, бу “қалпоқлар”, Ернинг шимолий ва жанубий қутбларида кузатиладиган шимолий муз океани ва антрактидага жуда ўхшаб кетади.
Қишда уларнинг эгаллаган майдони ортиб, шимолий ярим шарда 62 градусли кенгликкача, жанубий яримшарда эса - 55 градусгача бостириб келади. Шуни унутмаслик керакки, қиш ҳар иккала ярим шарда бир вақтда бўлмай, Ердагидек, бир - биридан ярим йилга (Марс йили билан) фарқ қилади. Сўнгра баҳор бошланиши билан “қалпоқ” ларнинг кескин эриши бошланади ва ёзда улардан айтарли из қолмайди.
Махсус усуллар ёрдамида “қутб қалпоқлари” ни ўрганиш, улар муз холатдаги карбонат ангидрид эканини маълум қилди. Кейинчалик космик аппаратлар, Марс қутбларида температура, карбонат ангидридининг 6,1 бар босимда конденсацияли температурасига (1250С) яқин эканлигини аниқлаш билан юқоридаги фикрни тасдиқлади. Планета атмосферасининг таркиби аниқлангач, “қутб қалпоқлари” нинг сайёра атмосферасининг физикасида роли катта эканлиги маълум бўлди. Чунончи баҳорда “қутб қалпоқ” ларининг кучли эриши ва буғланиши ҳисобига қутб тепасида атмосферага жуда кўп миқдорда карбонат ангидрид улоқтирилиб, босимни кескин ортишига сабаб бўлади. Оқибатда кучли шамол вужудга келиб, у жуда катта газ массасини жанубий ярим шарга олиб ўтади. Гарчи бунда шамолнинг тезлиги секундига тахминан 10 метрни ташкил этсада, фаслий ўзгаришлар билан боғлиқ жараёнлар тезлиги, айрим ҳолларда секундига 70 - 100 метргача борадиган кучли шамолни вужудга келтиради. Бундай шамол таъсирида 100 миллионлаб тонна чанг атмосферага кўтарилади. 1971 йили худди шу хилдаги бўрон кўтарилиб, “уруш худоси” сиртини паранжи мисол биздан тўсди. Бу даврда кўтарилган ва бутун планета дискини қоплаган қизғиш чанг булутлари хатто “қутб қалпоқлари” ни ҳам кўришга имкон бермади. 1971 йил декабрида собиқ совет иттифоқининг – “Марс-3” ва ақш нинг “Маринер-9” космик аппаратлари бўрон айни “қутурган” пайтда сайёранинг кўринишларини акс қилувчи расмларни олди.
Марснинг рельефи бир - биридан кескин фарқланувчи районлардан иборат бўлиб, булар ичида жуда катта майдонни кратерлар эгаллайди.
Ташқи сайёралар: Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун, Плутон.
Do'stlaringiz bilan baham: |