Меркурий – Қуёшнинг “кенжаси”
Бу сайёра, Қуёш системасидаги тўққизта пленета ичида Қуёшга энг яқини бўлиб, қадимда римликлар уни саёҳатчиларнинг паноҳи, савдо – сотиқ худоси номи билан Меркурий, араблар эса уни уторуд деб аташган. Уторуднинг орбитаси бошқа сайёраларникидан фарқ қилиб, чўзинчоқ айлана (эллипс) шаклидадир. Шунинг учун ҳам бу сайёранинг Қуёшдан узоқлиги 0,31 дан то 0,47 астрономик бирликкача чўзилиб туради, ўртача узоқлиги эса 58 миллион километрни ташкил қилади. Меркурийнинг диаметри 4880 киллометр бўлиб, унинг сиртида тортиш кучи Ерникидан 2,5 марта кам.
Уторуд ўз орбитаси бўйлаб секундига 48 километр тезлик билан ҳаракатланиб, Қуёш атрофида 88 кунда тўла айланиб чиқади. Қизиғи шундаки, Қуёш оиласи “кенжа” сининг бир куни унинг икки йилига тенг, бошқача қилиб айтганда планетанинг бир кечаю-кундузи Ернинг 176 кунига тенгдир.
Меркурий сиртининг кундузги ўртача ҳарорати +30 гача (цельсий шкаласида), кечаси – 1800 градусга пасаяди. Бироқ шуни айтиш керакки, планета сиртининг майда тупроғи иссиқлиқ ёмон ўтказганлиги туфайли бир неча ўн сантиметр чуқурликда ҳарорат сирт ҳароратидан кескин фарқ қилиб, 70-90 градусни ташкил қилади ва жуда кам ўзгаради. Бу назарий маълумот кейинчалик радиоастрономик кузатишлар асосида тўла тасдиқланди. Меркурийнинг рельефи ва физик табиатига тегишли маълумотларни “қўлга киритиш” нинг мураккаблиги шундаки, бу сайёранинг йўли доимо Қуёшдан кичик бурчак оралиғида бўлади.
Меркурийнинг “жамоли” ни яқиндан кўриш, сайёралараро автоматик станция “Маринер-10” га (АҚШ) насиб қилган экан. 1973 йилнинг охирларида сайёра томон йўлга чиққан бу станция, 1974 йилнинг 21 сентябрида Меркурийдан 47 минг 981 километрлик масофадан ўтаётиб, планета сиртининг 500 га яқин сифатли расмини олди. Бу расмлар “юз тузилиши” жихатидан кенжа сайёра ойга жуда ўхшашлигини кўрсатди. Ой сиртидаги каби Меркурий юзаси ҳам метеоритлар зарбидан “моматалоқ” бўлиб, турли катталиклардаги кратерлар билан қопланган “маринер-10” олган планета “портретлари” дан шунақанги кўриниб турибди.
Қизиғи шундаки, гарчи кўпчилик кратерларнинг диаметри бир неча ўнлаб километрни ташкил қилсада, чуқурликларига кўра улар ойдаги кратерлардан фарқ қилади. Бироқ кузатилган планета кратерлари, уларни ўровчи тепалик марказлари ва марказий тоғчаларига кўра ой кратерларини эслатади. Сайёра юзидаги бу чўтирлик унинг ҳаётида ўзига хос “кундалик” бўлиб, Меркурий сиртининг шаклланиш тарихидан ҳикоя қилади. Шунингдек, планета кратерларининг айримлари, ойдаги баъзи кратерлар каби радиал йўналишда чўзилган ёруғ нур системалари билан ўралган.
Бироқ Меркурийда кузатилган айрим объектлар, на ойда ва на Қуёш сайёраларида кузатилмаслиги билан киши диққатини ўзига тортади. Булардан бири - эскарплар деб юритилувчи ўпирилишлар бўлиб, улариинг баландлиги 2-3 километргача етади. Ўпирилишдан ҳосил бўлган бундай жарликларнинг узунлиги эса бир неча юз километрдан бир неча минг километргача боради.
Меркурий жинсларининг зичлиги, ойникидай тартибда (3,0-3,3 г/см3) бўлиб, ўртачаси 5,44 г/см3 эканлиги, унинг марказий қисмида темир ядроси борлигини кўрсатади. Энг камида бу, Меркурий марказида силикат жинслар катта босим остида металлик ҳолатга ўтаётганидан дарак беради.
“Маринер-10” планетанинг сийрак атмосфераси борлигини маълум қилди. Маълум бир планетада атмосферанинг бўлиш-бўлмаслиги, одатда, талай факторлар билан аниқланади. Бироқ буларнинг ичида энг муҳими планетанинг сиртида тортиш кучининг катталиги ва ҳарорат энг муҳим ролни уйнайди. Ҳароратиинг ортиши туфайли атмосферани ташкил этган молекула ва атомларнииг тартибсиз иссиқлик ҳаракатлари ортади. Оқибатда маълум тезликка эришган ҳаво молекулалари планетани бутунлай тарк этади. Худди шу сабабдан Ер ҳар кунда 100 тоннагача водородидан “жудо” бўлади.
Кичик массали Меркурий (Ер массасининг 5.5 фоизига) сиртида бу қадар юқори ҳароратгача (+4200С) қизиш, планета атмосферасинииг асосий қисмининг йўқолишига сабаб бўлган деб қаралади. Меркурийнинг йўлдоши йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |