1.2. Қуёш туркумининг тузилиши ва таркиби
Қуёш туркумига 9 та катта сайёра, бир неча минг кичик сайёралар, астероидлар, метеорит ва кометалар киради.
Қуёш туркуми диаметри 12 млрд км бўлиб, ёруғлик нури уни 11 соатда кесиб ўтади.
Бутун осмонни белбоғ каби ўрайдиган, ёруғ тасма-Сомон йўлидаги юлдузлар бизнинг юлдуз системамиз - Галактикамизнинг асосий қисмини ташкил этиши аста-секин аниқланиб борилди.
С омон йўли - осмонда бизга кўринадиган юлдузлардан ташкил топган ёруғ-ёруғ ҳалқа бўлиб, бизнинг Галактикамиз эса юлдузларнинг гигант оролидир. Осмонда барча юлдузларнинг сони ҳисоблаб чиқилган, у 2∙109 ни ташкил этади. Галактикадаги ҳамма юлдузлар унинг маркази атрофида айланиб туради. Галактикамизнинг ички қисмидаги юлдузлар айланишининг бурчак тезлиги деярли бир хил бўлиб, унинг ташқи қисмлари эса секин айланади. Қуёш системаси Галактика маркази атрофида тахминан 250 км/с тезлик билан 200 млн йилда тўла айланиб чиқади, буни галлактик йил деб аташади.
Расм 2. Қуёш системаси.
Қуёш туркумининг қуйидаги асосий хусусиятлари бор:
1. Туркумнинг маркази Қуёш бўлиб, атрофида сайёралар айланади;
2. Қуёш туркумидаги материяларнинг салкам ҳаммаси Қуёшда жойлашган;
3. Катта сайёраларнинг айланиш орбитаси эллепсдир, астероидлар чўзиқ эллепс шаклида айланади;
4. Сайёраларнинг айланиш орбитасининг юзаси Қуёшни экваторига мос келади;
5. Ҳамма ҳаракат бир йўналишда бўлади;
6. Сайёралар орасидаги масофа арифметик прогрессия кўринишида ортиб боради;
7. Сайёралар ички ва ташқига бўлинади. Ички сайёралар ташқисидан зичлигининг катталиги, ҳажмининг кичиклиги, айланиш тезлигининг ва йўлдошларининг сонини камлиги билан фарқ қилади.
Спектрал анализ ёрдамида Қуёшнинг кимёвий таркиби аниқланган ва унда Менделеев даврий системасининг 66 элементи аниқланган. Баъзи бир ҳисобларга кўра Қуёшдаги водороднинг миқдори 70% деб аниқланган. Қуёшда доимий термоядровий реакция боради, яъни водородни гелийга айланиш реакцияси.
Ёруғлик тарқатиш бўйича Қуёш сариқ юлдузлар туркумига киради. Ҳажми бўйича эса кўп маротаба кичик. Масалан: Чаён юлдузлар туркумидаги Антаресс юлдузи Қуёшдан 90 млн маротаба катта.
Галактиканинг айланишига кўра унинг массаси тахминан аниқланган, у тахминан 2∙1011 Қуёш массасига тенг.
Қуёш энергияси. Қуёш - Қуёш системасининг марказий ва энг массив жисмидир. Унинг массаси Ер массасидан 330000 марта катта ва ҳамма планеталарнинг умумий массасидан 750 марта ортиқ, ҳажми бўйича эса Ердан 1300000 маротаба катта. Қуёш кучли манба бўлиб, у электромагнит тўлқинлари спектрининг ҳамма диапазонида нурланади. Бундан ташқари нурланиш Қуёш системасидаги ҳамма жисмларни ёритиб уларни қиздиради, планеталар атмосфераларнинг физик ҳолатига таъсир кўрсатади. Ердаги ҳаёт учун зарур бўлган ёруғлик ва бизга энг яқин юлдуз бўлиб, бошқа юлдузлардан фарқли ўлароқ, унинг дискини кўришимиз мумкин.
Ер атмосферасидан ташқарида Қуёш нурларига ўралган 1 м2 сиртга Қуёшнинг 1,36 квт ёруғлик энергияси тўғри келади. Бу сонни радиуси Ердан Қуёшгача бўлган масофага тенг шар сирти юзига кўпайтириб, Қуёшнинг тўла нурланиш қуввати 4∙1023 квт.га тенг эканини топамиз. Қуёш юзасидаги ҳарорат 60000С, бу энергиянинг тахминан 1/2000.000.000 қисмигина Ерга етиб келади.
Қуёш моддасининг ўртача зичлиги - 1400 кг/м3. Бу қиймат сувнинг зичлиги билан ўлчовдош ва ер сирти яқинидаги ҳавонинг зичлигидан минг марта катта. Газ қонунларига мувофиқ босим температурага ва зичликга боғлиқ, яъни пропорционал.
1. Ички марказий соха (ядро) - босим температура ядро реакцияларининг боришини таъминлайдиган зона бу марказдан то 1/3 масофага чўзилади.
2. Нур зонаси - бу сохада энергия, ташқарига қатламдан-қатламга электромагнит энергия квантларининг кетма-кет ютилиш ва нурланиш натижасида узатилади.
3. Конвектив зона - нур зонасининг ташқи қисмидан то Қуёшнинг кўринмас чегарасигача бўлган зона. Бу Ерда Қуёшнинг кўринмас чегарасига яқинлашган сари температура тез пасая бошлайди, натижада модданинг аралашуви бошланади.
4. Атмосфера, конвектив зонадан кейин бирлашиб Қуёш гардишининг кўринмас чегарасидан жуда узоқларга чўзилади. Атмосферанинг қуйи қатлами юпқа газ билан қопланган ва уни биз Қуёшнинг сирти деб қабул қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |