Венера - Зухра - “тонг юлдузи”
Қадим рим мифологиясида севги худосининг номи “Венера” деб юритиладиган бу планетанинг Қуёшдан ўртача узоқлиги 108 миллион километрдир. Зухра орбитаси бўйлаб секундига 35 километрли тезлик билан харакатланиб, 225 кунда Қуёш атрофида бир марта тўла айланиб улгуради.
Равшанлиги жиҳатидан Қуёш ва ойдан кейин турадиган бу сайёра, жуда қадимдан кишилар диққатини ўзига тортиб, “қўзғалмас” юлдузлар фонида ҳаракатланиши биринчи бўлиб сезилган “адашган” ёриткичдир.
1610 йилдаёқ Г. Галилей бу планетани ўзи ясаган телескопда кузатиб, ой каби турли фазаларда бўлишини кўрди. Бу ходиса, зухра ҳам ой каби сферик шаклдаги осмон жисми эканлигининг дастлабки исботи эди. Зухранинг катталиги салкам Ерникича бўлиб, диаметри 12 минг 100 километрни ташкил қилади.
1761 йил 6 июнда астрономлар “тонг юлдузи” билан боғлиқ физик бир ҳодисанинг гувоҳи бўлдилар: сайёранинг ҳаракати Қуёш дискида проекцияланди. Бундай ғаройиб ходисани кузатиш таниқли рус олими М. В. Ломоносовга ҳам насиб қилган экан. Олим Венеранинг Қуёш дискидан ўтишини кузатаётиб, сайёра қалин атмосфера билан қопланганлигини аниқлади. Узоқ йиллар давомида ана шу қалин атмосфера – “паранжи” мисол зухранинг ҳақиқий жамолини биздан яшириб келарди.
Кези келганда шуни айтиш керакки, Венеранинг Қуёш дискига проекцияланиб ўтиши, жуда кам учрайдиган ҳодиса бўлиб, Ломоносовнинг XVIII асрдаги эслатилган кузатишидан сўнг атига 3 мартагина кузатилди; навбатдаги ўтиши эса 2004 йилнинг 8 июнида бўлди. Сайёранинг сиртини спектроскопик ўрганишлар, унинг агмосфераси, асосан карбонат ангидриддан иборат дейишдан ортиқ маълумотларни беришга ожизлик қилди.
Сайёрани текширишнинг 60 - йиллардан бошланган янги усули “тонг юлдузи” га тегишли кўп жумбоқларни ҳал қилишга имкон берди. Натижада Венеранинг ўз ўқи атрофида ва Қуёш атрофида ҳақиқий айланиш даврлари биринчи марта туғри аниқланди.
Маълум бўлишича, планетанинг айланиш ўқи унинг орбита текислигига деярли тик жойлашиб (аниғи 87 градусда Ердагидек йил фасллари кузатилмайди. Шу радиолокацион кузатишлар Зухранинг ўз уқи атрофида айланиш даврн 243 кунга тенглигини, ҳамда системасининг шарқдан - ғарбга айланувчи ягона эканлигини маълум қилди (бошқа сайёралар атрофида ғарбдан шарққа айланади).
Хулоса қилиб айтганда, Венерага учирилган космик аппаратлар ёрдамида унинг атмосфераси ва сиртига тегишли қуйидаги янги маълумотлар қўлга киритилди:
Сайёра атмосферасининг босими жуда юқори бўлиб, олимлар ҳеч кутмаган миқдорни 90 атмосферани кўрсатди. Унинг 97 фоизини карбонат ангидрид, сув буғлари, кислород эса атига 1,5 фоизини ташкил қилиши маълум бўлди. Сайёра сиртида яқинда ўлчанган ҳарорат +470 градусгача (цельсий шкаласида) етади.
“Тонг юлдузи” нинг ерга яна бир “қариндош” лиги шундаки, унинг осмонида ҳам қалин булутлар кузатилиб, уларнинг “тизгини” шамолнинг қўлида бўлади. Қизиғи шундаки, сайёра атмосферасида булутлар бир неча қаватга эга, асосий булутлар қатламининг юқори чегараси тахминан 65 километр атрофида бўлиб, пастки чегараси 48-49 киллометрли баландликда ётади. 65 килолметрдан то 85 километгача. Шубхасиз, зухра тўғрисидаги бу моделни тугалланган дейишга ҳали эрта.
Ер
Биз устида яшаётган осмон жисми, Қуёшдан узоқлиги бўйича учинчи ўринда турувчи планета бўлиб, Қуёшдан ўртача узоқлиги 149,6 миллион километрни ташкил этади. Планетамизнинг экваториал радиуси 6378 километр, яъни қутб радиусидан тахминан 21 километрга ортиқлик қилади. Ер, Қуёш атрофида секундига 30 километр тезлик билан ҳаракатланиб, 365,24 кунда бир марта тўла айланиб чиқади. Бир йилда тўрт фаслнинг планетамизда кузатилишининг сабаби, ер ўқининг орбита текислигига 66,5 даража оғмалиги билан тушунтирилади.
Ер ўз ўқи атрофида 23 соату 56 минуту 4 секундда тўла айланиб чиқади. Бироқ унинг Қуёшга нисбатан айланиш даври бир оз узунроқ бўлиб, 24 соатни ташкил қилади. Сайёрамизнинг Қуёшга нисбатан айланиш даврининг узунлигига сабаб, Қуёшнинг юлдузлар оралиғида йиллик кўринма силжишидир (бундай силжиш, Ернинг Қуёш атрофида ҳақиқий ҳаракатланиши туфайли содир бўлади).
Ернинг ўртача зичлиги 5,5 г/см3 - га тенг бўлиб, массаси тахминан 6 ·1021 килограммни ташкил этади. Планетамизнинг туни дейилувчи атмосфераси минглаб километрли баландликкача чўзилиб, оғирлиги қарийб 5 минг 160 триллион тонна келади. Бундай “тун” Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида мухим рол ўйнаган. Хусусан, 20-30 километр чамаси баландликда жойлашган азон қатлами, Қуёшнинг қисқа тўлқинли ультрабинафша нурларини кучли ютиб, барча тирик жониворларнинг, жумладан одамзотни, бундай нурларнинг хавфли таъсиридан асрайди. Атмосферанинг 21 фоизга яқинини кислород, тахминан 78 фоизини эса азот, қолган қисмини эса бошқа газлар: аргон, карбонат ангидрид ва сув буғлари ташкил қилади.
Ер гидросферасига (Ер юзидаги қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатидаги сувларнинг мажмуаси) кўра бошқа планеталардан кескин фарқ қилади. Унда фақат суюқ, ҳолатдаги сувнинг ҳажми 1 миллион 370 минг триллион куб метр бўлиб, умумий майдони 3610 миллиард квадрат метрга тенг. Бошқача айтганда, ер сиртининг қарийб 71 фоизини сувлик ташкил қилади. Қуруқликнинг ўртача баландлиги денгиз сатхидан 875 метр бўлгани ҳолда, дунё океанининг ўртача чуқурлиги 3800 метргача боради.
Сув ўзининг ажойиб хусусиятларига кўра, Ерда оптимал иссиқлик режимининг вужудга келишида мухим рол ўйнайди. Сувсиз органик ҳаёт Ерда вужудга кела олмасди.
Гренландия қуруқлигини кўп қисмини муз қоплайди. Унинг умумий массаси 24 минг 200 триллион тоннага тенгдир. Бордию, бундай миқдордаги муз эриса эди, дунё океанининг сатхи 60 метрга кўтарилиб, қуруқликнинг яна 10 фоизи сув остида қолган бўларди.
Ернинг қаттиқ қатлами литосфера дейилиб, бу қисмда планетамизнинг асосий қатлами мужассамлашган бўлади. Гарчи бир қарашда литосфера сиртида туриб, унинг ички тузилиши ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин эмасдек туюлсада, аслида сайёрамизнинг инерция моменти ва Ер қимирлашлари асосида унинг ички тузилиши ҳақида етарлича аниқ маълумотлар олиш мумкин.
Гап шундаки, сейсмик тўлкинлар бўйлама ва кўндаланг бўлиб, бўйлама тўлқинда заррачалар тўлқининг тарқалиш йўналиши бўйича силжигани ҳолда, кўндаланг тўлқинда тарқалиш йўналиши билан туғри бурчак ташкил қилади. Кўндаланг тулқинларнинг тарқалиш тезлиги эса бўйлама тўлқинларникидан катта бўлади. Шунингдек, сейсмик тўлқинлар, турли зичликдаги қатламлар чегарасидан қайтиш ва синиш ҳусусиятига ҳам эгадир. Бундай маълумотлар асос қилиб олинган усулларга таянган ҳолда, литосферапинг ички тузилиши ҳақида етарли даражада ишончли маълумотлар олинди.
Хусусан, суюқликнинг кўндаланг тўлқин силжишига қаршилик қилмаслиги туфайли, бундай тўлқин суюқликда тарқала олмаслиги базасида литосферанинг суюқ ядроси борлиги асримизнинг бошидаёқ аниқланган эди.
Бу усуллар ёрдамида текширишлар, литосферанинг қаттиқ қатлами ҳам бир жинсли бўлмай, тахминан 40 километр чуқурликда кескин чегара борлигини билдирди. Бу чегаравий сорт унинг кашфиётчиси номи билан мохоровичич сирти деб юритилади. Бу сиртдан юқори қатлам литосфера пўстлоги ости эса мантия деб юритилади. Мантиянииг зичлиги 3,3 г/см3 дан (мохоровичич сиртида) 5,5 г/см3 гача (ядро чегарасида) ортади. Ядро чегарасида зичлик кескин ортиб 9,4 г/см3 ни ташкил қилади. Ер марказида зичлик 14,5 - 18 г/см3 гача тартибда бўлиб, босим 1 миллион 300 минг атмосферага боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |