1-қисм. Ер ҳақида умумий маълумотлар
1.1. Геология фанининг предмети, вазифалари,
бўлимлари ва изланиш усуллари
Геология фани грекчадан олинган бўлиб, geo - ер, logos - ўрганиш деган маънони англатади, яъни геология ер хақидаги фандир.
Геология ер таркибини, тузулишини, ривожланишини ва унда бўладиган жараёнларни ўрганади. Ҳозирги замон геологияси Ер пўстини пайдо бўлиши, уни ташкил этган минералларни, тоғ жинсларини, фойдали қазилмаларни, ҳамда Ерда ҳаётнинг пайдо бўлишини ўрганади. Булардан ташқари Ер юзидаги эндоген ва экзоген жараёнларни ва дарё, денгиз ва океанларни, кўл ва музликларни геологик ишларини ўрганади. Ер бир нечта қобиқдан иборат: ички ва ташқи ядро, қуйи ва юқори мантия ва Ер пўсти; улар бир-бирларидан турли физик хусусиятлари билан фарқ қиладилар. Булардан ташқари Ер юзасида атмосфера, гидросфера, биосфералар мавжуд.
Атмосфера
Атмосфера ҳаво қобиғи бўлиб, геосферанинг энг ташқи қобиғидир. Унинг Ер юзига яқин бўлган таркибида 80% га яқин азот, 19% га яқин кислород ва 1% га яқин газлар - карбонат кислоталар, сув буғи, аргон, неон, гелий ва бошқалар бор. Атмосферанинг қуйи чегарасини аниқлаш мумкин. Атмосфера ва гидросферанинг устки қисми ана шундай чегарадир. Атмосферани 3 та концентрик қобиққа: трапосфера, стратосфера ва ионосферага бўлиш мумкин. Трапосфера атмосфера массасининг 70-75% ташкил этади. Унинг ўртача баландлиги 10 км. Ҳар юз метр баландлликда ҳарорат 0,60га пасайиб боради. Экваторда трапосферанинг энг юқори чегарасида ҳарорат - 800С, ўртача -550С.
Стратосфера трапосферанинг устида 80 км баландликгача жойлашган. Бу икки қобиқ ўртасида қалинлиги 1,2 км бўлган суб стратосфера деб аталадиган оралиқ қатлам бор. 40 км баландликдан юқорида ҳарорат кўтарилиб боради ва 70 км.га етганда ўртача +350С бўлади. Ионосфера 80 км дан юқорида жойлашган. У Ерда ҳавонинг зичлиги жуда кам. Ҳаёт белгиларидан деярли нишона йўқ.
Атмосфера ёки Ернинг ҳаво қобиғи деганда “қаттиқ” Ерни ўраб олган ва у билан бирга айланадиган газ муҳити тушунилади.
Е рнинг географик қобиғида юз берадиган физик, кимёвий ва биологик жараёнлар учун асосий энергия манбаи, яъни Қуёшдан тарқаладиган электромагнит нурлар Ер сиртига атмосфера орқали ўтади. Атмосфера рентген ва гамма – нурлар (қисқа тўлқинли нурлар)ни ютиб, биосферани зарарли таъсирлардан сақлайди. Атмосферада карбонат ангидрид ва сув буғлари бўлгани учун Қуёш нурланиши энергиясининг 48% Ер сиртига етиб келади. Атмосферада буғ, томчи ва муз кристаллари кўринишида (1,3-1,5). 1016 кг сув бор. Атмосфера бўлмаганда Ер сиртининг йиллик ўртача температураси – 230С бўлар эди (аслида бу температура 14, 80С га тенг).
Расм 1. Атмосфера қатламлари.
Атмосфера космик нурларнинг маълум қисмини ҳам ушлаб қолиб, Ерни метеоритлар зарбасидан сақлайди. Қуруқлик ва денгиз устида, турли баландлик ва турли кенгликларда атмосфера турлича қизигани учун атмосфера босими турлича тақсимланади. Шу сабабли, умумий атмосфера циркуляцияси вужудга келади. Намликнинг айланиб юриши ёғин-сочин ва уларнинг оқиши атмосфера циркуляцияси билан боғлиқ. Иссиқлик алмашинуви, намликнинг айланиб юриши ва атмосфера циркуляцияси иқлимни вужудга келтирадиган омиллардир. Қуруқлик сиртида ва сув ҳавзаларининг юқори қатламларида юз берадиган турли жараёнларда атмосфера муҳим рол ўйнайди. Ерда ҳаётнинг ривожланишида атмосферанинг ўрни беқиёс.
Do'stlaringiz bilan baham: |