139
нуқтаи назаридан қаралмайди, инсон моҳияти ва унинг эҳтиѐжлари эса
табиий
қонунларни
ва
биосферанинг
тадрижий
ривожланиш
тенденцияларини билиш нуқтаи назаридан тадқиқ этилади.
Янги даврда инсон фалсафанинг диққат марказидан тушмади, лекин
унга бўлган қизиқиш асосан, ижтимоий муносабатлардаги
иштироки билан
боғланди. Янги даврда инсонга билувчи субъект сифатида ѐндашилди.
Масалан, Декарт инсоннинг моҳияти, ўзига хос хусусиятини унинг
тафаккури, фикрлаш қобилиятида кўрди. XVIII аср француз материалист
файласуфлари (Дидро, Гольбах, Гельвеций, Ламетри) табиатшунослик ва
механика соҳасида эришилган ҳайратомуз ютуқлар таъсирида инсоннинг
жонини онг билан, танасини эса – автомат, машина билан тенглаштириб, уни
механистик талқин қилдилар.
Буюк немис файласуфи И.Кант (1724-1804) инсонни тушуниш йўлида
муҳим қадам ташлади. У инсон бетакрор мавжудот ва у ҳақда алоҳида
фалсафий мулоҳаза юритиш мумкин, деб ҳисоблар эди. Айни вақтда, у
«инсон учун мактаб бўлиб хизмат қиладиган маданият соҳасидаги барча
муваффақиятларнинг мақсади ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни амалга
татбиқ этишдан иборатдир. Аммо бу билимлар татбиқ
этилиши мумкин
бўлган дунѐдаги энг муҳим предмет инсондир, зеро у ўзи учун пировард
мақсаддир»
31
, деб қайд этади.
Дунѐнинг бутун ранг-баранглиги орасида И.Кант табиатнинг турли,
лекин бир-бири билан узвий боғланган уч даражаси: нотирик табиат, тирик
табиат ва инсон табиатини фарқлади. Унинг фикрича, бу даражаларнинг ҳар
бирида табиат ўз қонунларига, чунончи: нотирик табиат – механика
қонунларига, тирик табиат – мақсадга мувофиқликка бўйсунади,
инсон
табиати эса эркинлиги билан тавсифланади. Айни вақтда у инсон табиатини
қолган икки табиатга боғлаш ва улар орқали
билиш мумкин эмаслигини
таъкидлайди. Инсон табиатини фақат унинг эркинликдан келиб чиқадиган ўз
қонунларига мувофиқ англаб етиш мумкин. Шундай қилиб, И.Кант инсон
табиатнинг ундаги бошқа жонли ва жонсиз объектлар каби ўзига тўқ объекти
ҳисобланиши ҳақидаги фикрни илгари суриш орқали инсонни ўрганиш учун
янги имкониятлар яратди ва шу тариқа фалсафий билимнинг мустақил
бўлими сифатида фалсафий антропологиянинг яратилишига йўл очди.
И.Кантдан кейин немис классик фалсафасида инсон асосан маданият
дунѐсини яратувчи маънавий фаолият субъекти сифатида, умумий идеал асос
– руҳ, ақл манбаи сифатида тушунилди. Л.Фейербах (1804-1872) бу
ѐндашувга қарши чиқди. Ўша даврда объектив идеализм фалсафасида ҳукм
сурган тушунчалар («ғоя», «руҳ»)га зид ўлароқ, у «инсон» категориясини
илгари сурди.
Фейербах инсонга тарихий маънавий ривожланиш маҳсули
сифатида эмас, балки аввало биологик, ҳиссий-жисмоний мавжудот
сифатида ѐндашиб, ундаги табиий-биологик асосга мурожаат этди
.
Унда
инсон Худо яратган банда эмас, балки табиатнинг бир қисми бўлиб, француз
файласуфлари қайд этганидек механизм эмас, балки организмдир.
31
Кант И. Соч. Т. 6. т.2. – М.:1966.–С.351.
140
Айни шу сабабли Фейербах фалсафаси «антропологик материализм»
деган ном олди. Унинг инсонга нисбатан ѐндашуви шу билан
тавсифланадики, инсондаги табиийлик ва ижтимоийлик материалистик
монизм нуқтаи назаридан тушунтирилади. Бу инсон бир вақтнинг ўзида
нотирик ва тирик табиатнинг тадрижий ривожланиши маҳсули саналган
биологик мавжудот сифатида ҳам, моҳияти ижтимоий муносабатлар билан
белгиланадиган ижтимоий мавжудот сифатида ҳам қаралишини англатади.
XIX асрдан бошлаб Европа фалсафий тафаккури Ф.Шеллинг,
А.Шопенгауэр, М.Штирнер, С.Кьеркегор, Ф.Ницше, Н.Бердяев, А.Бергсон
каби файласуфларнинг саъй-ҳаракатлари билан инсон мавжудлигини
индивидуал ва тарихий муайянлаштириш сари юз бурди. Ҳаѐт, сезгилар,
хоҳиш-ирода, иррационаллик тушунчалари махсус фалсафий таҳлил
предметига айланди ва кейинчалик экзистенциализм, интуитивизм ва
персонализм фалсафасида ривожлантирилди.
Хусусан, экзистенциализм нуқтаи назаридан объектив дунѐ – бу аввало
«инсон борлиғи» бўлиб, инсондан ташқарида дунѐ ҳақида
бирон-бир гап
айтиш мумкин эмас. Инсон борлиғи тўғрисида сўз юритиш ўринли бўлади,
чунки инсон борлиқ хусусида саволлар беради, унинг мазмунини ташкил
этган ҳолда уни бошдан кечиради, англаб етади.
Инсон муаммосига қисқача тарихий-фалсафий назар ташлаш ХХ аср
бошига келиб фалсафада билимнинг янги мустақил соҳаси – инсон ҳақидаги
таълимот, яъни фалсафий антропология вужудга келиши учун барча шарт-
шароитлар яратилганини кўрсатади.
Юнонча sophia – донишмандлик, anthropos
– инсон ва logos – таълимот сўзларидан
келиб чиққан «фалсафий антропология»
атамаси этимологик жиҳатдан инсон
ҳақидаги фалсафий таълимотни англатади. Фалсафий антропология
инсоннинг алоҳида борлиқ манбаи сифатида келиб чиқиши, тадрижий
ривожланиши ва мавжудлигининг ўзига хос хусусиятларига доир фалсафий
қарашларни
акс эттиради.
Юқорида қайд этилганидек, инсон ҳақидаги фалсафий таълимотлар
қадимда вужудга келган ва бутун фалсафа тарихи орқали ўтади. Конфуций,
Суқрот, Гераклит, стоиклар, киниклар, Августин, Фома, Форобий, Ибн Сино,
Навоий, Жомий, Декарт, Руссо, Кант, Фейербах, Ницше ва бошқалар
инсоннинг фалсафий,
назарий образини яратиб, фалсафий антропология
фалсафий билимнинг мустақил бўлими сифатида вужудга келиши учун
замин ҳозирлади.
Шу маънода фалсафий антропологиянинг илк илдизларига XVIII аср
француз материалистларининг асарларида дуч келиш мумкин. Аммо И.Кант,
шунингдек, инсоннинг моҳияти муаммосини фалсафанинг «бирдан-бир,
универсал ва олий» предмети даражасига кўтарувчи антропологик
Do'stlaringiz bilan baham: