Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Тасаввурлар 
– 
бу бир пайтлар инсоннинг сезги аъзоларига таъсир 
кўрсатган ва кейинчалик мияда сақланиб қолган алоқалар бўйича 
гавдаланадиган нарсаларнинг образларидир.
Сезиш ва идрок этиш онг, фикр шаклланишининг бошланиши 
ҳисобланади. Хотира олинган ахборотни қайд этади ва сақлайди. Тасаввурда 
эса онг илк бор ўзининг бевосита манбаидан ажралади ва нисбатан мустақил 
субъектив ҳодиса сифатида мавжуд бўла бошлайди. Инсон нисбатан янги 
11Қаранг: С.М.Ҳотамий. Ислом тафаккури тарихидан. -Т.: Минҳож, 2003.- Б.- 74


85 
образларни эркин яратишга қодир. Тасаввур – бу идрок этиш ва назарий 
тафаккур ўртасидаги боғловчи бўғин.
Хаѐл 
инсоннинг муҳим хоссаси. 
Хаѐл кучи тажрибада (онгда) мавжуд 
образларни нафақат қайта чақиради, балки уларни бир-бири билан боғлайди 
ва шу тариқа уларни умумий тасаввурлар даражасига кўтаради
Хаѐл 
тафаккур оқимида етишмаѐтган кўргазмалилик ўрнини тўлдиради.. 
Образларни қайта гавдалантириш хаѐл кучи билан эркин ва бевосита кузатиш 
ѐрдамисиз амалга оширилади. Тасаввурлар пайдо бўлишининг бу шакли 
бундай эркин фаолият кўрсатиш қобилиятига эга бўлмаган, бироқ амалда 
кузатишга муҳтож бўлган ва образлар беихтиѐр пайдо бўлишига йўл 
қўядиган оддий эслашдан шу билан фарқ қилади. 
Билишнинг юқори босқичи фақат инсонларгагина хос бўлиб, 
ақлий 
билиш 
(рационал билиш) дейилади. Агар инсон ўз сезгилари ѐрдамида нарса 
ва ҳодисаларнинг фақат ташқи хосса ва хусусиятларини билса, тафаккур 
воситасида нарса ва ҳодисаларнинг ички моҳиятини билиб олади. Моҳият 
ҳамиши яшириндир, у доимо ҳодиса сифатида намоѐн бўлади. Ақлий 
билишнинг шакллари қуйидагилар: тушунча, ҳукм, хулоса.
Тушунча. 
Тушунчада инсоннинг ҳиссий билиш жараѐнида орттирган 
барча билимлари мужассамлашади. Тушунча ақлий фаолият маҳсули 
сифатида вужудга келади. Нарса ва ҳодисалар моҳиятига чуқурроқ кириб 
боришда тушунча муҳим восита бўлиб хизмат қилади. 
Ҳукм. 
Ақлий билиш нарса ва ҳодисаларга хос бўлган белги ва 
хусусиятларни тасдиқлаш ѐки инкор этишни тақозо этади. Тафаккурга хос 
бўлган анна шу тасдиқлаш ѐки инкор этиш қобилиятига ҳукм дейтилади. 
Ҳукмлар тушунчалар воситасида шаклланади. 
Хулоса – 
ақлий билишнинг муҳим воситаларидан бири, янги билимлар 
ҳосил қилиш усулидир. Хулоса чиқариш индуктив ва дедуктив бўлиши, яъни 
айрим олинган нарсаларни билишдан умумий хулосалар чиқаришга ѐки 
умумийликдан алоҳидаликка бориш орқали бўлиши ҳам мумкин. 
Бинобарин, тушунча, ҳукм ва хулосалар чиқариш илмий билимнинг 
муҳим воситаларидир. Бундай билиш инсондан алоҳида қобилият, кучли 
иродани тарбиялашни, нарса ва ҳодисалардан фикран узоқлашишни, 
диққатни бир жойга тўплашни, ижодий хаѐлни талаб этади.
Билишнинг олий даражаси 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish