45
Энди у соф борлиқ ҳолатада эмас, балки ўзининг бутун мазмунини
ифода этган ва англанган борлиқ сифатида кўринади.X. Гегель ўз фалсафий
тизимини (системасини) ғоя ўзининг бой мазмунини моддий олам —табиат
ва жамият сифатида ифода этишини кўрсатар экан, аввало дунѐ узлуксиз
тараққиѐтда эканлигини қайд этади. Иккинчидан, мутлоқ ғоянинг тараққиѐт
жараѐнини очиб берар экан, мана шу жараѐн қарама қарши томонларнинг
кураши орқали содир бўлишини,бунда бир тушунча иккинчи тушунча
томонидан инкор этилишини, ўтилган босқич янада юқори даражада
такрорланишини кўрсатиб беради. Албатта, Гегель ҳар доим ҳам ўз
диалектик тамойилларини изчил ифода этаолмади. Бу айниқса Гегель
диалектикани моддий оламга қўллаганида яққол кўринади. Диалектик
тафаккуруслубини ва унинг асосий қонунларини тадқиқ этиш билан Гегель
фалсафий фикр тараққиѐтига бебаҳо ҳисса қўшди.
Немис классик фалсафасининг сўнгги вакили Л. Фейербах ҳисобланади
(1804—1872). У фалсафадаги бошқа йўналишга — материалистик йўналишга
мансубдир. Фейербах Гегелнинг мутлоқ ғоясига кескинқарши чиқди. У
Гегелнинг мутлоқ ғояси инсон миясидан юлиб олинган ва табиатдан ташқари
кучгаайлантирилган инсон ақлидан ўзга нарса эмаслигини қайд этди. Гегель
фалсафаси, Фейербах фикрича, динбилан ўзвий боғлиқдир. Фейербах
фикрича, тафаккур инсондан ташқарида, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мав-
жуд бўлиши мумкин эмас, чунки у моддий нарса —инсон мияси фаолияти
билан боғлиқдир. Шунинг учун, дейди Фейербах, тафаккур, онг,
иккиламчидир,материянинг, табиатнинг маҳсулидир.
Гегелдан фарқли ўлароқ, Фейербах дунѐнинг асосига табиатни ва
инсонни қўяди. Фейербах таълимоти антропологик табиатга эга. Янги
фалсафа инсонни, шу жумладан, табиатни фалсафанинг бирдан-бир универ
сал ва олий предметига айлантиради, дейди Фейербах.
1
Антропологик принципга содиқ бўлган Фейербах борлиқ ва тафаккур
масаасини ҳал қилишда инсон табиатнинг бир қисми бўлиши билан бирга, у
авваломбор, ижтимоий мавжудот, тарихий тараққиѐтнинг меваси
эканлигини, инсоннинг онгги ижтимоий муносабатлар билан, ҳаѐт шароити
билан белгиланишини унутиб қўйди. Бу Фейербах фалсафасининг чекланган
томонларидан биридир. Фейербахнинг энг катта камчилиги шуки, у Гегель
фалсафасини танқид қилар экан, унинг диалектикасини кўра олмади. Лекин
шунга қарамай, Фейербах таълимоти фалсафанинг кейинги тараққиѐтига
сезиларли даражада таъсир кўрсатди.
Ғарб фалсафасида ХIХ аср охирида
бошланган жараѐнлар ХХ асрда унинг янги,
ҳозирги ноклассик типи вужудга келиши
билан якунланди.
Do'stlaringiz bilan baham: