37
феодализм
бағрида
капиталистик
ишлаб
чиқарувчи
кучларнинг
ривожитабиат илмини, фалсафани тараққиѐтга олиб келди. Бу даврда
астрономия, математика, механика, физика,жуғрофия, физиология соҳасида
олиб борилаѐтган илмий изланишлар янада кучайди. Табиат билимнинг ягона
манбаи ва тараққиѐтининг асоси бўлиб қолди. Буларнинг ҳаммаси инсон
аклини ўрта аср схоластикасидан озод қилишни, унинг эътиборини табиий-
илмий билишнинг муаммоларига қаратишни талаб қиларди. Ана шундай
шароитда Ўрта аср схоластикасини инкор этувчи, инсоннинг ақл-заковатини
улуғловчи фалсафий қарашлар вужудга кела бошлади. Бундай қарашларнинг
дастлабки ифодаси сифатида Николай Кузанскийнинг (1401 — 1461)
таълимотини кўрсатиш ўринлидир. У ўзининг бир қатор илғор фалсафий
ғоялари билан кўзга кўринди. Аввалом бор, унинг ―борлиқ‖ ҳақидаги
таълимоти диққатга сазовордир. Схоластик фалсафа ―борлиқ‖ деганда
худони тушунган бўлса, Кузанский борлиқдаги барча нарсани тушунади.
―Борлиқ— бу ҳамма нарсадир‖, дейди у. Кузанскийнинг бу фикри ўз моҳияти
билан пантеистик табиатга эга бў либ, диний-схоластик таълимотга зид эди.
Н. Кузанский илгари сурган ғоялар Н. Коперник ва Галелео Галилейнинг
қарашларига зўр таъсир кўрсатди. Хусусан, Кузанскийнинг ―бепоѐнлик‖,
―чексизлик‖ҳақидаги ғоялари Н. Коперник томонидан гелиоцентрик ғояни
асослашда катта аҳамиятга эга бўлди. Унинг ҳамма нарсанинг бирлиги
ҳақидаги пантеистик ғояси Жордано Брунонинг пантеистик фалсафасини
келтириб чиқарди.
Шундай қилиб, Уйғониш даврининг асосий хусусиятлари табииѐт
фанларининг янада ривожланиши, фалсафанинг схоластикадан воз кечиб
табиатга яқинлашиши, адабиѐт ва санъатда инсонпарварлик ғояларининг
кучайиши билан белгиланади.
Маълумки, XVII аср охири ва XVIII
асрда
бир
талай
Ғарбий
Оврўпа
мамлакатлари,
хусусан,
Голландия,
Англия, Франция капиталистик тараққиѐт йўлига ўтди. Капиталистик
тараққиѐт тажрибавий билимларга эҳтиѐжни янада ошириб юборди. Бу эса
моддий оламдаги нарса ва ҳодисаларни чуқур ўрганиш, табиат қонунларини
билиш заруриятини тувдирди. Шундай ша роитда фалсафа инсоннинг амалий
ҳаѐти ва фаолияти учун зарур бўлган объектив ҳақиқатни очиб берувчи фан
деб қарала бошлайди. Ўрта аср фалсафаси фойдаланиб келган умумназарий
қоидалар ва услублар нотўғри, кишиларни адаштирувчи таълимот деб эълон
ыилинади ва тадқиқотнинг янги усулларини, ҳақиқатни билишнинг янги
йўлларини яратиш масаласи кўндаланг қилиб қўйилади.
Ана шу олижаноб ишга бел боғлаган файласуфлардан бири Ф.Бэкон
(1561 — 1626) бўлди. У фалсафанингасосий масаласи билишнинг янги илмий
услубини яратишдир деб чиқди; Шу муносабат билан Бэкон фаннинг
предмети ва вазифасини қайта кўриб чиқади. Бэкон фикрича, илмий
билишнинг мақсади — инсониятга фойда келтиришдир. Шундагина у ўз
Do'stlaringiz bilan baham: