Б. Сапаров ф а л с а ф а


Абу Али ибн Сино (980-1037



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Абу Али ибн Сино (980-1037
Бухоролик Ибн Сино (Авиценна) 300 дан 
ортиқ асар муаллифидир Уларнинг орасида «Тиб қонунлари» ва «Билим 
китоби»,‖Донишнома‖, ―Хай ибн Якзон‖айниқса кенг довруқ қозонган.
). 
Марказий Осиѐнинг машҳур қомусий алломаси ва файласуфидир.. 
Ибн Сино меросининг таҳлили унинг илмий қизиқишлари доираси 
бениҳоят кенг, у том маънода қомусий билимлар эгаси бўлганидан далолат 
беради. Ибн Сино фанларнинг тадқиқот объектларига кўра ажратишга 
асосланган таснифини таклиф қилган.
Ибн Сино табиат азалий ва абадийдир, унинг қонунлари ўз-ўзидан 
ўзгармайди ва инсон уларни англаб етишга қодир, жон тана фаолияти билан 
белгиланади ва унинг индивидуал умрбоқийлиги мумкин эмас, деган фикрни 
илгари сурган.
Ўша даврда у шуғулланмаган фаннинг ўзи бўлмаган. Тиббиѐт билан бир 
қаторда, Ибн Сино фалсафа, хусусан билиш назариясини ҳам фаол тадқиқ 
этган.
1 Абу Райхан ал-Бируни. Избранные произведения в 6 т. -Т. 3. –Т.: 1963. –С.- 44.
2 Хайруллаев М. Философское наследие народов Средней Азии и борьба идей.- Фергана, 1988.- С.- 39.
3 Қаранг: Абу Райхан Беруни. Избранные произведения. В 6-т. Т. 3. – Т.: 1963. – С.- 57.
4 Абу Райхан Беруни. Избранные произведения. В 6-т. Т. 3. – Т.: 1963. – С.- 260.


33 
Ибн Сино моддий дунѐ предметларини сезгилар манбаи деб ҳисоблаб, 
уларнинг объектив табиатини ташқи моддий дунѐ инъикоси сифатида 
ѐритади. Бундан ташқари, у сезгини материянинг хоссаларидан бири деб 
эътироф этади. Аллома сезгини материянинг олий шакллари билан боғлайди. 
Ибн Сино мавжуд нарсаларни таснифлар экан, сезги ҳайвонлар деб аталувчи 
жисмларга хослигини қайд этади5.
Сўфизм фалсафаси.
Билиш муаммоси сўфизмнинг энг муҳим томонини 
ташкил этади. 
Мўътадил сўфизм таълимотига кўра гностик (ориф)нинг 
асосий вазифаси олий мақсадга эришиш – ҳақиқатни билишдан иборат. 
Бу 
мақсадга ўзини ўзи такомиллаштириш ва ўзини ўзи билиш йўли билан 
эришилади. Ўз моҳиятини билиш жараѐнида инсон ўзида илоҳий унсурлар 
мавжудлигини, Аллоҳни билишнинг бирдан-бир тўғри усули ўзини ўзи 
билиш, яъни ўзликни англаш эканини тушуна бошлайди.
Бироқ билишнинг бу даражасига етиш учун одам ўзини бутунлай ўз 
ўзлигини англашга бахшида этиши лозим. У сўфийча турмуш тарзини 
танлаши, шунингдек ҳақиқат сари йўл тутган кишиларга қўйиладиган айрим 
бошқа талабларни бажариши даркор. Мўътадил сўфизм вакиллари қаторига 
Хориси Муҳосибий, Абулқосим Кушайрий, Абу Ҳомид Ғаззолий ва 
бошқалар киради. Улар сўфий шариат чизиғидан четга чиқмаслиги, унинг 
барча сўзлари ва ишлари Қуръони карим ақидалари ва Муҳаммад пайғамбар 
ҳадисларига мувофиқ бўлиши лозим, деб ҳисоблайдилар.
«
Ваҳдати вужуд» (борлиқнинг бирлиги) нуқтаи назарида турувчи 
сўфийлар сўфизмнинг ашаддий тарафдорлари ҳисобланади
. Улар Ҳақиқат 
(Аллоҳ) ва табиатни бир деб қарайдилар. Табиат илоҳий эмансипация 
5 Қаранг: Ибн Сина. Трактат о разделении существующих вещей. – Т.: Шарк, 1983. –С.- 128.


34 
оқибатидир. Инсон бу эмансипация занжирида охирги бўғинни эгаллайди. У 
нафақат Ҳақиқат (Аллоҳ)ни билиш даражасига етади, балки ўзи ҳам Ҳақиқат 
– «Аллоҳ»га айланади. Сўфийликнинг бу тариқат вакиллари яширин, сирли 
нарсаларни билишни афзал кўриб, шариат ақидалари ва меъѐрларини тан 
олмаганлар.
Сўфизм Аллоҳни табиат билан узвий деб қарайди. Уни инсонни 
қуршаган ташқи дунѐда мавжуд ҳар бир нарса билан тенглаштиради ва 
уларда Аллоҳнинг сиймоси, моҳиятини кўриб, табиат, атроф муҳит сари, 
унинг сирларини очиш томон, бу яширин ҳодисаларнинг ҳар бирида илоҳий 
ҳақиқат белгиси, моҳиятини топиш ва билиш мақсадида муайян қадам 
ташлайди.
Сўфизмдаги Аллоҳни билишда билиш усуллари ва воситалари сифатида 
ваҳий ва илҳом амал қилади. Бу ерда сезгилар ва ақл билиш воситалари 
сифатида ишламайди. Борлиқнинг бирлиги тарафдорлари саналган 
сўфийларда пантеистик анъаналар устунлик қилувчи таълимотларда Аллоҳни 
билиш назарияси билан бир қаторда дунѐни билиш назарияси ҳам мавжуд 
бўлиб, унда билиш объекти сифатида моддий дунѐнинг ўзи, билиш 
воситалари ва усуллари сифатида эса – сезгилар, ақл, кузатиш, таққослаш, 
сўзнинг тор маъносидаги тажриба амал қилади. Гарчи улар билишнинг турли 
шаклларини тан олсалар-да, моҳиятлар моҳияти (Аллоҳ)ни билиш даражаси 
тўғрисида сўз юритилган ҳолларда билиш шаклларининг аҳамиятини 
чеклайдилар. Аллоҳни билишга фақат Унинг карами ва нури ѐрдамида 
муваффақ бўлинади.
Сўфизм таълимотига кўра, ҳақиқатнинг тагига етиш учун одам ўз ички 
дунѐси, қалбини ҳар хил дунѐвий қусурлардан фориғ этиши лозим. Бунга 


35 
эришиш учун у бир қанча маънавий босқичлар ѐки сўфийлар таъбири билан 
айтганда мақомлардан ўтиши даркор. 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish