Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Марказий Осиѐдаги энг 
қадимги фалсафий 
қарашлар
 


21 
«Авесто» дунѐни инсон учун синов майдони деб тушунтиради. «Авесто» да 
одамларни иймонли бўлишга, доимо пок-тоза юришга, танани озода тутишга, 
ҳар қандай ѐмон ният ва сўзлардан юз угиришга даъват этадиган ахлоқий 
қоидалар диний ўгитлар, фалсафий ғоялар ниҳоятда кўп. «Авесто» да қайд 
этилган энг муҳим фалсафий фикрлардан бири – инсонларни меҳнат 
қилишга, ўз қўллари билан моддий бойликлар яратиб тўқ фаровон ҳаѐт 
кечиришга даъват этилганлигидадир. Зардуштийлик дини ва унинг «Авесто» 
китобида дунѐнинг моддий асоси деб ҳисоблаган ер, тупроқ, ҳаво 
муқаддаслаштирилади. Ер ва ҳаво шундай эъзозланганки, ҳавони булғаш 
ифлослаштириш, ҳайвонлар ўлиги у ѐқда турсин, одамлар жасадини ҳам ерга 
кўмиш, сувга оқизиш, оловда ѐқиш гуноҳи азим бўлган. Марҳумлар ерни, 
сувни, ҳавони заҳарлаб қўймасликлари учун уларнинг жасадларини махсус 
сопол идишларда кўмиш расм бўлган. Шундай қилиб, «Авесто» дунѐда энг 
қадимги дин бўлган Зардуштийликнинг муқаддас китоби бўлиши билан 
бирга, аждодларимизнинг узоқ ўтмиш тарихи ва тафаккур тараққиѐтининг 
қомусий йиғиндиси, тили, ѐзуви, маданияти, фалсафаси адабий-бадиий 
манбаи ҳамдир. Шаклланган ва ривож топган қадимги шарқ жамияти 
асослари милоднинг 2-3 – асрларига келиб аста-секин емирила бошлайди. 
Унинг заминида феодал муносабатлар ривож топади. Бу жараѐннинг 
мураккаб ва зиддиятли кечиши ўша даврдаги фалсафий қарашларда ҳам акс 
этади. Шунинг оқибатида зардуштийликдан янги оқим-монийчилик келиб 
чиқади. Бу таълимотнинг асосчиси Моний деган киши бўлиб, унинг 
таълимотича, оламда нур дунѐсини – яхшилик ва зулмат дунѐси – ѐвузлик 
мавжуд. Улар ўртасида абадий кураш боради. Лекин пировард натижада 
яхшилик тантана қилиши, инсон ўз хулқи ва бутун ҳаѐти билан ѐруғликнинг 
зулмат билан курашига ѐрдам бериши ва яхшиликнинг тантанаси учун 
хизмат қилиши керак. Моний таълимоти қулдорлик давлатига, шунингдек, 
ҳукмрон динга қарши қаратилганлиги учун унинг тарафдорлари қаттиқ 
қувғинга дучор бўлдилар. 5-6 – асрга келиб Марказий Осиѐ ва Эронда 
кучайиб бораѐтган зулмга қарши Маздак бошчилигида халқ қўзғолони 
кўтарилди. Маздак таълимоти деҳқонлар, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя этиб, 
тенглик, адолат ўрнатишга хизмат қилди. Тарихдан маълумки 5-6 – асрларда 
шимолда Турк хоқонлиги вужудга келиб, у Эрондаги Сосонийлар билан узоқ 
кураш олиб борди ва Марказий Осиѐ халқларини ўзига қаратди. Бу ерда 
қадимги турк тили тарқала бошлади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish