8
шамойил касб этди ва янги билимлар билан тўлдирилди. Пировард натижада
улар фалсафий билимнинг тузилишини (структурасини) ташкил этди.
Қуйидагилар фалсафий билимнинг муҳим таркибий қисмлари:
Онтология
– мавжудлик, борлиқ ҳақидаги билим;
Гносеология -
(бошқа бир терминологияга кўра – эпистемология) –
билиш назарияси;
Ижтимоий фалсафа
– жамият ҳақидаги
таълимот;
Аксиология
- қадриятлар ҳақидаги таълимот;
Фалсафий антропология
– инсон ҳақидаги таълимот;
Праксиология –
инсоннинг предметли – щзгапувчан, амалий фаолияти
тўғрисидаги фалсафий таълимот;
Методология –
билиш ва ўзгарувчан фаолият усуллари тўғрисидаги
таълимот;
Логика –
тафаккур шакллари ( тушунча, ҳукм, хулоса ) ва тафаккур
воситаларини ( таъриф, қоида, муҳокама, тафаккур қонуниятлари ), уларнинг
мазмунидан қатъий назар, холис ўрганувчи таълимот;
Этика –
ахлоқ фалсафаси, инсониятнинг ахлоқий тамойиллари, талаб ва
тартиб- қоидалари тўғрисидаги фан;
Эстетика-
нафосат фалсафаси, жамият ва инсон ҳаѐтида гўзалликнинг
ўрни, қонун қоидалари қарашлар мажмуи.
Бундан
ташқари
табиат
фалсафаси,
маданият
фалсафаси
(кулътурология), санъат фалсафаси, мафкура фалсафаси (идеология), дин
фалсафаси ( теология), сиѐсат фалсафаси (политология), ҳуқуқ фалсафаси,
техника фалсафаси каби соҳалар ҳам мавжуд.
Фалсафий муаммолар моҳиятини тушуниб етиш, уларнинг энг
муҳимларини аниқлаш ва ниҳоят, фалсафий билимлар билан ошно бўлиш –
кўрсатилган бўлимларни синчиклаб ўрганиш,
бунда уларга яхлит бир
бутуннинг таркибий қисмлари сифатида ѐндашиш демакдир. Пировардда биз
фалсафанинг ўзига хос тили, ўз ѐндашувлари ва методлари, ниҳоят, табиат,
жамият ва тафаккурга оид энг муҳим алоқалар, хоссалар ва қонунларни ўзида
акс эттирувчи умумий тушунчалар – категориялар тизими вужудга
келганининг гувоҳи бўламиз. Бунда фалсафадаги ҳар бир бўлим ѐки йўналиш
ҳам ўз
тушунчалар аппаратига, яъни билимнинг фақат шу соҳасига хос
бўлган ва унинг асосий моҳиятини ѐритиб берадиган категориялар тизимига
эгадир.
Фалсафада оламнинг асосида нима ѐтади, уни воқе этиб турган
нарсанинг моҳияти нимадан иборат, деган масалалар узоқ тарихга эга.
Бу масалаларнинг қай тарзда ҳал қилинишига қараб бир қатор фалсафий
оқимлар ва йўналишлар пайдо бўлган.
Монизм
(юнонча монос, яъни якка маъносини англатади) – оламнинг
асоси якка-ю ягона сабабга, битта асосга эга, деб таълим берадиган фалсафий
таълимот.
9
Дуализм
(лотин
тилида дуа, яъни икки деган маънони ифодалайди) –
оламнинг асосида иккита асос, яъни модда ва материя билан бирга руҳ ва ғоя,
яъни идея ѐтади деювчи қараш.
Плюрализм
(лотин тилида плюрал, яъни кўплик
деган маънони
англатади) – оламнинг асосида кўп нарса ва идеялар ѐтади, деб эътироф
этадиган таълимот.
Do'stlaringiz bilan baham: