Б. С. Мусаев а г р о к и м



Download 6,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/310
Sana24.02.2022
Hajmi6,8 Mb.
#237581
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   310
Bog'liq
Агрокимё B.C.Musayev

Роберт Бойль
шу тажрибани о ш қовоқ ўсимлиги ус­
тида амалга оширди (1661) ва Ван—Гельмонт назария- 
с ин ин г «тўғрилигини» тасдикдади. Бу назария деярли 
бир ярим аср давомида ўз нуфузини сакдаб турди.
1650 йилда немис кимёгари 
Глаубер
кузатиш ва 
тажрибалар асосида ўсимликларнинг 
«селитра билан 
озиқланиши»
назариясини илгари сурди. У селитра ҳай- 
вон ахлати таркибида учрайди, демак, чорва моллари 
уни усимликлардан, улар эса ўз навбатида тупрокдан


олади деган хулосаси билан Б. Палисси фикрларига 
яқин келди.
Ўсимликларнинг 
ҳаводан озиқланиши
тўғрисидаги илк 
фикр 1756 йилда М. В. Ломоносов (1711 — 1765) томони­
дан илгари сурилди.
1772 йилда 
Жозеф Пристли
(1733— 1804). усим­
ликлар нафас олиш жараёнида бузилган ҳавони тоза- 
лашини аникдади. 
Антуан Лоран Лавуазье
(1774) ат- 
мосферанинг микдорий таркибини аникдаб, кислород­
н и н г оксидланиш ва ёниш жараёнларидаги ролини 
асослади.
Ян Ингенгауз
1779 йилда яшил усимликлар ёруғда 
ҳавони тозалашини, қоронғуда эса бузишини кузатди. 
Жан Сенебъе
(1742— 1809) ва 
Никола Теодор Соссюр 
(1767—1845)лар «ҳавонинг тозаланиши» нафас олиш 
эмас, балки озикданиш жараён эканлигини илмий да- 
лиллар асосида исботладилар. Лекин фотосинтез жараё- 
н и н и н г механизмини тушунтириш учун кейинчалик 
жуда кўп тадқиқотлар амалга оширилди.
Ўсимликларнинг «ҳаводан озикданиши» назарияси 
инсоният тафаккурининг йирик илмий ютукдаридан 
ҳисоблансада, «сув билан озикданиш» назарияси каби 
деҳқончиликнинг ривожига туртки бера олмади. Ҳар 
и к к и назария ҳам «аксарият жойда сув ва ҳаво микдори 
бир хил бўлгани ҳолда нима учун экинлар хосилдорли­
ги турлича? — деган саволни ўртага қўя олмади.
X V III 
асрда усимликларнинг минерал озикданиши 
масаласида тўгри фикрлар пайдо бўла бошлади. 
Жон 
Вудворт
(1665— 1728) ялпиз дарё сувида ёмғир сувида- 
гидан яхшироқ, тупр оқ аралаштирилган сувда эса, яна­
да яхши ривожланишнни аникдади. У тупрок, таркибида 
ўсимликларнинг ривожланиши учун зарур моддалар 
мавжудлигини таъкидлаб, Ван-Гельмонт тажрибасида- 
ги нуқсонларни кўрсатиб берди.
Дюгамель
(1758) Сена дарёсидан олинган сувда таж­
риба ўтказиб, яна бир бор ўсимликлар сувнинг ўзида 
ҳам меъёрида ўсиб-ривожлана олади деган хулосага кел­
ди, лекин бунда у дарё сувининг тери ошлаш корхона- 
си чиқиндилари билан ифлосланганлигини ҳисобга ол­
мади.
Рюккерт
(1789) турли экинлар турли тупрокдарни 
«хуш кўришини», сурункасига битта майдонда етиш ти­
рилган экин тупр оқни нг мадорини қуритиб қўйиш ини, 
унумдорликни фақат ўғит қўллаш йўли билан тиклаш 
м умкинлигини аникдади.


Валлериус
(1709— 1785) 1761 йилда ўзининг усимлик 
илдизи органик моддаларни тўғридан-тўғри ўзлаштира- 
ди, тупроқнинг бошқа таркибий қисмлари эса гумус - 
н и н г ёксимон моддаларини эритиб беради деган фикри 
билан ўсимликларнинг 
«чиринди 
билан озиқланиши» 
ҳақидаги назариясини илгари сурди. Бу назарияни 
Аль­
брехт Даниэл Тэер
(1752—1828) «Қ иш л оқ хўжалиги- 
нинг мантиқий асослари» номли асарида «тупроқ унум­
дорлиги тўла-тўкис гумусга боғлиқ, фақат гумус ва сув 
ўсимликларга о зи қ манбаи бўлиб хизмат қилади» дея 
ривожл антирди.
Жан Батист Буссенго
(1802— 1887) аввалдан куйди- 
риб олинган кумга маълум микдорда кул қўш иб, чи- 
риндисиз муҳитда ўсимлик ўстирди ва ўсимликлар уг- 
леродни тупрокдан эмас, балки ҳаводан олиш ини 
исботлади. У 1836— 1838 йилларда ўтказган тадқиқотла- 
ри асосида гумус назарияси ўрнига ўсимликларнинг 

Download 6,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish