Бир бош чорва моли учун бнр кеча-кундузда
сарфланадиган тўшама ммқдори, кг.
(Д. А. Кореньков, 1980)
Чорва моли тури
Сомон
Торф
Қипиқ
Етук қорамоллар
3-6
7-20
4—6
Бузоқлар
2-3
3-10
2-4
Отлар.
3-5
4-10
2-4
Чўчқалар
1-3
0,5-3
1-3
Қўйлар
0,5-1
Сацлаш жараёнида тўшамали гўнг таркибининг ўзга-
риши.
Сақлаш жараёнида микроорганизмлар гўнг тарки
бидаги қаггиқ ва суюқ моддаларни одций минерал мод
даларга қадар парчалайди, аммиак шаклдаги азотнинг
бир қисми амид шаклдаги азотга айланади. Сақлаш
жараёнида аммиак шаклдаги азот кўпроқ сийдикнинг
парчаланиши ҳисобига йўқолади.
47-жадвал.
Янги тўшамалн гўнгиинг тахминий кимёвий таркиби, %
(Д. А, Кореньков, 1980)
Кўрсаткичлар
Сомонли тўшама
f
Торфли
тўшама
йирик
шохли
кора
мол
чўч-
қа
от
лар
қўй-
лар
йирик
шохли
кора
мол
СП
лар
Қуруқ модда
23
28
29
35
22
33
Органик модда
Азот:
20
25
25
32
-
—
ялпи
0,45
0,45
0,58
0,83
0,60
0,80
ОҚСИЛСИМОН
аммиак
0,28
-
0,35
—
0,38
0,48
шаклдаги
0,14
0,20
0,19
0,18
0,28
Р А
0,23
0,19
0,28
0,2.1
0,22
0,25
id o
0,50
0,60
0,63
0,67
0,48
0,53
СаО
0,40
0,18
0,21
033
0,45
0,44
MgO
0,11
0,09
0,14
0,18
—
so ,
0,06
0,08
0,07
0,15
—
Чорва молларининг суюқ ажратмалари мочевина —
CO(NH2)2, гипур кислота — C6H5C10NHCH^C00H ва
сийдик кислотаси — C5H4N40 3 дан иборат. Гунгни сак
лаш жараёнида улардан биринчи навбатда мочевина,
ундан кейин гипур кислота ва энг охирида сийдик
кислотаси парчаланади.
Мазкур маълумотлардан суюқ ажратмалар таркиби
даги азотли бирикмаларнинг парчаланишидан охирги
маҳсулот сифатида аммиак ҳосил бўлиши кўриниб ту
рибди. Ҳосил бўлган аммиакнинг асосий қисми тўшама
томонидан ушлаб қолинади.
Гўнг таркибида тўшама микдори кўп бўлса, табиий-
ки, микроорганизмлар сони ҳам кўпаяди ва кўпроқ
мнкдордаги аммиак ушлаб қолинади. Тўшама кам мик
дорда ишлатилганда, суюқ ажратмаларнинг бир қисми
сизиб чиқади.
Гўнг таркибидаги қанд моддалар, крахмал, пенто
занлар, пектин ва органик кислоталар осон парчалана
ди, целлюлоза секин парчаланади.
Гўнгларни чириш даражасига кура ажратиш.
Чириш
даражасига кўра
янги, чала чириган, чириган гўнглар
ва
чиринди
фаркданади.
Таркибидаги тўшама сифатида ишлатилган сомон
ўз табиий ранги ва мустаҳкамлигини сакдаб қолган
гўнг—
янги гўнг
деб юритилади. Бундай гўнгдан тай
ёрланган сувли сўрим қизғиш-сариқ ёки яшилтоб тусда
бўлади.
Чала чириган гўнгда
сомон ўз мустаҳкамлигини йўқо-
тиб, тўқ жигарранг тусга ўтади. Сувли сўрими қуюқ,
қорамтир тусли. Массаси янги гўнг массасига нисбатан
20—30% камаяди.
Чириган гўнг
— қора ёпишқоқ масса, таркибида
сомон ёки бошқа тўшама бор-йўкдиги сезилмайди. Сув
ли сўрими рангсиз. Массаси янги гўнг массасининг
ярмига тенг.
Чиринди
— органик моддага бой, қорамтир тусли,
бир жинсли масса. Массаси янги гўнг массасининг
25% ига яқин.
Гўнгни обдон чиритиб, кейин тупрокда киритиш мак
садга мувофиқ эмас, чунки бунда гўнг таркибидаги орга
ник моддалар ва азотнинг кўп қисми исроф бўлади.
Тўшамали гўнгни сақлаш усуллари.
Гўнгни сакдаш-
нинг бир нечта усули мавжуд. Шулардан бири гўнгни
бевосита чорва моллари остида тўплашдир. Бунда мол-
ларнинг остига 30—50
см
қалинликда сомон тўшалади.
Ажратмалар ва тўшама аралашиб, зичлашиб ётаверади.
Шу усул билан тўпланган гўнгни
зич, ғовак-зич
ва
ғовак
усулларда сакдаш мумкин.
Зич
сакдаш усулининг моҳияти куйидагича: гўнг эни
5—6
м,
қалинлиги 1
м
(узунлиги ихтиёрий) қилиб
уюлади ва яхшилаб шиббаланади. Устига яна 1
м
калин
ликда гўнг ташланади ва яна зичланади. Бу тадбир
уюмнинг баландлиги 2,5—3,0
м
бўлгунча давом эттири
лади. Охирида уюмнинг усти 8—15
см
қалинликдаги
сомон ёки торф билан қопланади ва устига юпқа туп
рок қатлами ташланади.
Зич сақлаш усулида гўнг анаэроб шароитда парчала
нади. Уюм ичидаги ҳарорат қишда 20—25, ёзда эса 30—
35 даражани ташкил қилади. Гўнгнинг барча ғоваклари
карбонат ангидрид ва сув буглари билан тўлганлиги
сабабли аммоний карбонатнинг аммиак ва карбонат
кислотага айланиши содир бўлмайди. Зич сакдаш усу-
лини қўллаб, 3—4 ой ўтгач чала чириган, 7—8 ойдан
кейин эса тўла чириган гўнг олиш мумкин.
Ғовак
—
зич
сакдаш усулида эса гўнг 1 м қалинликда
ташланади ва шу ҳолатда 3—5 кун қолдирилади (бунда
ҳарорат 60—70 даражагача кўтарилади). Кейин яхшилаб
шиббаланади ва устига яна шунча гўнг ташланади ва
юқорида айтилган тадбир такрорланади.
Сакдашнинг биринчи босқичида (зичлашга қадар)
термофил бактериялар иштирокида жадал аэроб жара
ён кетади. Юзага келадиган юқори ҳарорат ошқозон-
ичак хасталикларини қўзғатувчи микроорганизмларни
ва бегона ўт уруғларини нобуд қилади.
Сакдашнинг иккинчи босқичида (зичлашдан кейин)
гўнг массасининг ҳарорати 30—35 даражага тушади ва
чириш анаэроб шароитда давом этади. Ғовак-зич сак
лаш усулида 1,5—2,0 ой ичида чала чириган, 4—5 ой
ичида эса тўла чириган гўнг ҳосил бўлади.
Ғовак
сақлаш усулида гўнг массаси зичланмасдан,
шундайлигича қолдирилади. Аэроб шароитда чириш на
тижасида юқори ҳарорат юзага келади ва кўп микдорда
азот, органик моддалар йўқолади, гўнг шалтоғи оқиб
кетади.
Гўнг сакдашнинг юқорида айтиб ўтилган учта усу-
лини ўзаро таққослаб (48-жадвал), энг кўп азот, орга
ник моддалар ва гўнг шалтоғи ғовак сақлаш усулида,
энг ками эса зич сакдаш усули кўлланилганда йўқоли-
шини кўрамиз.
Гўнглар махсус тайёрланган гўнгхоналарда сакдана-
ди. Гўнгхоналарнинг ости бетон билан қопланиши ём-
ғир ва қор сувлари тўпланиб қолмаслиги керак.
Гўнг шалтоғи ва унинг таркибидаги озиқ моддалар
нинг бекорга исроф бўлишини олдини олиш тадбирла
ридан бири унга фосфорит талқони қўшишдир. Бунда
биринчидан, ўғит таркибидаги фосфор миқцори кес
кин кўпаяди, иккинчидан, фосфор усимликлар осон
ўзлаштирадиган шаклга ўтади, учинчидан, гўнгнинг
гумификацияланиши тезлашади, тўртинчидан, микро
организмлар фаолияти кучаяди.
48-жадвал.
4 ой ичида сақлаш усули ва тўшама турига боғлиқ равишда гўнг
Do'stlaringiz bilan baham: |