Б. С. Мусаев а г р о к и м


Нитрофосфатларнинг тавсифи



Download 6,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/310
Sana24.02.2022
Hajmi6,8 Mb.
#237581
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   310
Bog'liq
Агрокимё B.C.Musayev

Нитрофосфатларнинг тавсифи
(А. В. Петербургский, 1989)
Н итрофосфатлар
Озиқ элементлари микдори
N
Р А
к 2о
А русумли нитрафос 
Б русумли нитрофос 
А русумли нитрофоска 
Б русумли нитрофоска 
В русумли нитрофоска
23,5
24
16-17
12,5-13,5
11-12
17
14
16-17 
8,5-9,5 
‘ 
10-11
13-14
12,5-13,5
11-12
Шу тоифага кирадиган 
аммонийлаштирилган супер­
фосфат
оддий суперфосфатни аммиак билан тўйинти- 
риб олинади. Одатда, кукунсимон суперфосфат 6 % 
гача аммиак азотини ютиши мумкин, лекин кальций 
монофосфатнинг 
ретроградацияланишини
олдини олиш 
учун 3—4 % атрофида NH3 юттирилади. Бу ўғит тарки-


бидаги азот ўсимликлар томонидан яхши ўзлаштирила- 
ди, лекин ўсимликларни азот билан таъминлашда унча 
катта рол ўйнамайди.
Суюқ ва суспензияланган комплекс ўғитлар
Суюқ комплекс угитлар (СКЎ) деб таркибида барча 
макро ва микроэлементларни тутган суюқ аралашма- 
ларга айтилади. Қаттиқ ва суюқ комплекс ўғитлар сама­
радорлиги бирдек бўлиши аникданган. СКЎлар — ис­
тикболли ўғитлардан ҳисобланади. Улар фосфат 
кислотани аммиак билан нейтраллаш 
(рН=6,5)
асосида 
олинади. Таркибидаги азот микдорини ошириш учун 
суюқ ўғитларга аммиакли селитра, мочевина ёки улар­
нинг аралашмалари қўшилади. Ортофосфат кислота асо­
сида олинган ўғитлар (24—30 % озиқ элементи бор) 
тиниқ эритма хрлида, суперфосфор кислота асосида 
олинган ўғитлар эса (40 % дан ортиқ озиқ элементлари 
тутади) лойқароқ эритма ҳолида бўлади.
Бу турдаги ўғитлар ўз таркибида эркин аммиак тут- 
мавди. Шу сабабдан уларни тупроққа пуркаб, изидан 
ишлов бериш техникасини тушириш мумкин. Сув би­
лан оқизиб ишлатилганда ҳам яхши самара беради. Суюқ 
коплекс ўғитларни юклаш, ташиш, тупроққа солишни 
тўла механизациялаш ва шу йўл билн исрофгарчилик- 
нинг олдини олиш мумкин. Тавсифланаётган ўғитларни 
ишлатищдан катта иқтисодий самара олиш мумкин. Бу 
биринчидан ишлаб чиқариш цехлари қуришга 20—30% 
кам маблағ сарфланиши ва иккинчидан, меҳнат сарфи- 
нинг 3—3,5 марта камлиги билан боғлиқцир.
Муайян ҳароратларда кристалланиши, коррозияга 
чидамли идишларда сақлашни талаб қилиши ва юқори 
нишабликка эга майдонларга киритилганда фосфор­
нинг бир қисмини ювилиб кетиши СКЎларга хос сал­
бий хусусиятдир.
СКУлардаги озиқ элементлари микдорини истал- 
ганча ошириб бораверишнинг иложи йўқ, чунки маъ­
лум ҳароратдан бошлаб улар кристаллана бошлайди. 
Концентрациясини ошириш учун уларга стабиллашти- 
рувчи қўшимча — 
коллоид лой
(1 
т
ўғитга 10—22 
кг) 
қўшилади. Шундай усулда олинган ўғит 12 % азот, 40% 
P,Os
тутиши мумкин, СКЎларнинг сақлаш муддати 3 
ойгача. СКЎларни серкарбонат бўз тупрокдарда қўллаш 
яхши иқтисодий самара беради.


Аралаштирилган ўғитлар компонентларни кимёвий 
ўзгаришга учратмасдан олинади. Улар кукунсимон ёки 
донадор ҳолатда бўлиши мумкин.
Ўғитларни қуруқ холатда аралаштириш комплекс 
ўғитлар олишдаги энг оддий ва самарали усулдир. Бу 
тадбир икки хил усулда амалга оширилади:
— бевосита хўжаликларнинг ўзида муқим ва кўчма 
ўғит аралаштиргичлар ёрдамида аралаштириш;
— юқори қувватли мосламалар (40—60 
т/соат)
ёрда­
мида аралаштириш.
Аралаштирилган ўғитлар икки ёки уч хил оддий 
кукунсимон ёки донадор ўғитларни махсус ўғит ара­
лаштириш заводларида, агрокимё марказларининг йи­
рик механизациялаштирилган омборларида ёки бево­
сита хўжаликларда аралаштириш йўли билан олинади.
Бунда ўғитларни қўллашга кетадиган вақт ҳамда меҳ- 
нат ўғитларни алоҳида-алоҳида солишдагига қараганда 
анча тежалади, уларнинг самарадорлиги ортади, чунки 
барча зарурий элементлар бирданига солинади, улар 
пайкалга бир меъёрда тақсимланади.
Ўғитларни аралаштиришни бирин-кетин бажарила- 
диган қуйидаги беш босқичдан иборат жараён деб қараш 
мумкин:
1) ўғитларни аралаштиришга тайёрлаш;
2) компонентларни аралаштиришга узатиш;
3) меъёрлаш (аралаштириш учун тегишли миқдор- 
даги ўғитларни ажратиш);
4) аралаштириш;
5) аралашмани ташиш мосламалари ёки омборларга 
олиш.
Аралаштириладиган ўғитларнинг ўзига хос физика­
вий ва кимёвий хусусиятлари кўп ҳолларда уларни ара­
лаштириш имкониятларини чеклаб қўяди (11-расм).
Масалан, аммиакли селитра суперфосфат билан ара­
лаштирилганда, нитрат кислота буғлари ёки азот ок­
сидлари ҳосил бўлади:
n h
4
n o
3+
h
3
po
4=
n h
4
h
2
po
4+
h n o
3T
Шунингдек, ҳосил бўладиган кальций нитрат ара­
лашманинг гигроскопиклигини оширади:
2NH4N03+Ca(H2P04) =2NH4H2P04+Ca(N03)2+nH20
Таркибида кальций оксидини тутган металлургия шлак-


ларини аммиакли селитра ёки аммоний сульфат билан 
(шунингдек аммоний фосфат билан) аралаштириш мум­
кин эмас, чунки бунда аммиак ажралиб чиқади:
Ca6+(NH4),S04=2NH,T+CaS04+H20
Суперфосфат ва фосфорит уни калийли ўғитлар би­
лан, шунингдек, аммиакли селитра ва аммоний суль­
фат преципитат билан аралаштирилганда номақбул ўзга- 
ришлар содир бўлмайди.
Энг кенг тарқалган ўғитлар — аммиакли селитра, су­
перфосфат ва калий хлорид аралашмаларининг физик 
хоссаларини яхшилаш мақсадида суперфосфатдаги эр­
кин кислотани боғлаш ва гигроскопикликни камайти­
риш учун майдаланган — доломит, фосфорит уни каби 
муътадилловчи моддалар қўшилади. Бундай аралашмани 
сочилувчанлиги 4—5 ой давомида ҳам ўзгармайди.
ЎҒИТЛАР
A
m m o b i
I сульфат, 
аммофос, да аммофос
Натро фоска, 
аммаакла сежатра
Нвтрайла, l u i i i a ва 
кальцайла селатралар
Киыщй
Цаавамад
Мочевина
Суперфосфат
Фосфорит ва суяк уна
Прецжаггат
Томас ва фосфат 
ujauapa
К ш й т у я , к ш !
иоряд ва c iJu iB iT
Оҳак, кул
Гўнг, парравда ахлатв
11-расм. Ўғитларни аралаштириш қоидаси: 
қора катак — аралашти­
риш мумкин; 
нуқтали катак — қўллаш олдидан аралаштириш 
мумкин; 
оқ катак — аралаштириш мумкин эмас.


Мочевинани тупроққа киритиш олдидан фосфорли 
ва калийли ўғитларнинг барча шакллари билан аралаш­
тириш мумкин. Уни суперфосфат билан анча олдиндан 
аралаштирганда ҳам салбий ўзгаришлар кузатилмайди. 
Донадор ўғитлар, айниқса доначаларининг ўлчамлари 
бир хил бўлган ўғитлар аралаштирилганда аралашма­
нинг физикавий хоссалари ва сочилувчанлиги яхшила­
нади.
Ўғитларни аралаштиришда экинларнинг озиқ мод­
даларнинг муайян нисбатига 
(N:P20rK20)
эҳтиёжини 
шунингдек, тупроқ хоссалари, ўғитлаш усуллари ва 
муддатларини ҳисобга олиш зарур.
Таркибида озиқ моддалари кўп ва физикавий хосса­
лари яхши бўлган ўғит аралашмаларини тайёрлаш учун 
биринчи навбатда мочевина ёки аммиакли селитра, 
қўш суперфосфат ёки аммофос, йирик кристалли ка­
лий хлоридни ишлатиш лозим. Ўғит аралашмаларини 
механизмлар ёрдамида тайёрлаш ва қўллаш бир томон­
лама таъсир этадиган ўғитларни алоҳида-алоҳида со- 
лишга қараганда кўпроқ иқтисодий самара беради.
Ҳозирги даврда концентрланган оддий ва комплекс 
ўғитларни ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор берил- 
моқца.
Комплекс ўғитларнинг қишлоқ хужалигида тутган 
аҳамияти эътироф этилган. Аксарият хорижий давлат- 
ларда уларнинг салмоғи ишлаб чиқарилаётган ўғитлар- 
нинг 60—70%ини ташкил қилади.
Комплекс ўғитларнинг сифати ва самарадорлигини 
ошириш учун экинлар эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда 
магний ва айрим микроэлементлар қўшилиши мумкин.

Download 6,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish