«азот билан озицланиши»
назариясини илгари сурди. Ал
машлаб экиш шароитида ўтказилган дала тажрибалари
да дуккакли экинларнинг тупрокдаги азотга ижобий
таъсир этиш ини, шунингдек, ҳосил билан гўнг тарки
бида тупроққа тушадигандан кўра анча кўп углерод
чиқиб кетиш ини кўрсатиб берди, дунёда биринчи бўлиб
ташкил этилган агрокимё тажриба станциясида (1834)
азот ўсимликлар ҳаётида биринчи даражали о зи қ эле
менти эканлигини исботлади. X IX асрнинг ўрталаридан
бошлаб Европа ва Америка далаларида Чили селитра-
сининг кенг кўламда қўлланилиши ҳам Буссенго ғояла-
рининг ишлаб чиқаришга амалий тадбиғидир.
Буссенго ҳакди равишда агрокимё фанининг асос-
чиси бўлиши мумкин эди. Л екин ундаги «етти ўлчаб —
бир кесиш» хусусияти тажрибалар асосида олган маълу
мотларини кенг оммага кеч етиб боришига сабаб бўлди.
Ю стус Либих — агрокимё фанининг асосчиси. 1840
йилда немис кимёгари — Юстус Либих (1803— 1873)
«Кимёнинг деҳқончилик ва физиологияга тадбиғи» ном
ли китобини ёзди ва у 1847 йилгача Олмония ва Брита-
нияда тўрт мартадан, Америка ва Францияда и кки
мартадан, ш унингдек, Дания, Италия, Польша ва Ру-
сияда кўп нусхада нашр қилинди.
Асарда ўсимликларнинг «гумус билан озикданиш»
назарияси танқид қилинган, минерал озикданиш наза
рияси асосланган бўлиб, у озикданишга дойр қараш-
ларни тубдан ўзгартириб юборди. Либих якка зироатчи-
л и к шароитида т у п р о қ у н ум д о р л и ги н и н г пасайиб
бориши сабабларини ишонарли тарзда тушинтириб,
экинлар ҳосилдорлигини ошириш учун тупроққа ўғит
киритиш лозимлигини таъкидлади.
Ғояда азотли ўғитларга эътибор бермаслик, гўнгни
куйдириб кулини ишлатиш, тупроққа ўсимликлар то
монидан олиб кетиладиган барча элементларни қайта-
риб бериш, ўғитларни фақат қи й и н эрийдиган шакл-
ларда қўллаш каби нотўғри фикрлар \ам мавжуд эди.
А йни камчилик ва нуқсонлар олимнинг шогирд ва
мухолифлари танқидига учради ва тезда тузатилди. Олим
н и н г фикрлари кучли мунозара ва танқидларга учраган
бўлсада, агрокимё ф анининг тез суръатларда ривожла
нишига сабаб бўлди.
Л и б и хн и н г тавсияси асосида Ж он Беннет Лооз
(1814—1900) томонидан Ротамстед станциясида (1843)
биринчи сунъий минерал ўғит — суперфосфат (суяк тал-
қонини сульфат кислота ёрдамида ишлаш йўли билан)
олинди. 1857 йилда Саксониянннг Стасфурт шаҳри
яқинидан калий тузлари кони топилди ва 1861 йилда
ўғит заводи ишга туширилди. Лекин азотли ўғитлар
масаласи анча вак^гача муаммолигича қолаверди. Ярим
аср давомида Чили деҳқонларни табиий селитра би
лан таъминлади, лекин X IX аср охирига келиб унинг
ҳам интиҳоси кўринди. У з о қ уринишлардан кейин
Ф риц Габер аммиак синтезини амалга оширди ва Карл
Буш (1916) биринчи синтетик аммиак заводини ишга
туширди.
Академик К . А. Тимирязев Л ибихнинг фанга қўш ган
хизматларига тўғри ва холисона баҳо бериб «Аҳамияти-
ни чеклашга бўлган ҳар қандай уринишлардан қатьий
назар, Л ибихнинг о зиқ элементларни тупроққа қайта-
риб бериш ҳақидаги таълимоти фаннинг энг катга ю туқ-
ларидан биридир» деган эди. Ш у боисдан Юстус Либих
ҳакди равишда агрокимё ф анининг асосчиси ҳисобла-
нади.
1842 йилда немис та д қи қо тч и л а р и
Вигман
ва
Польстроф
ўсимлик уруғини платина сим қийқим лари-
да ундириб, ниҳол таркибидаги кул элементлари м и к
дори уруғ таркибидагига тенг бўлишини ва муҳитга
қўшимча кул элементлари ҳамда азотли бирикмалар
киритилмаса, ниҳоллар нобуд бўлишини исботладилар.
1846 йилда
Сальм Торстмар
органик моддалардан
тўла мосуво қилинган муҳитда (аввалдан куйдириб,
N P K бирикмалари қўшилган қумда) сули ўсимлигидан
«рисоладагидай» ҳосил етиштирди. У ш унингдек, о зи қ
элементлари алоҳида-алоҳида ишлатилганда, ҳосилдор-
л и к сезиларли даражада камайишини кузатди.
1859 йилда
Do'stlaringiz bilan baham: |