МУВАФФАҚИЯТЛИ САРМОЯДОРНИНГ ИЛК
ТЎРТТА ҚОИДАСИ
Эркакни ўргатиб, битта одамни ўргата
сиз;аёлниўргатсангиз, бутун оилани ўргатгап
бўласиз.
Раби Маникаи
Кейинги куни эрталаб ҳаммамиз яна кабинетда тўплан-
дик. Дугоналарим ўтириб олганидан кейин мен гап бошла-
дим:
- Режаларингизни тузишга ҳаракатни бошлашингиздан
олдин мен сизларга шунча ўтган йиллар давомида биз Ро-
берт билан ўзимиз учун очган сармоядорликнинг бир неча
сирларини айтиб бермоқчиман. Баъзиларини мен ўзимнинг
аччиқ малакамда англаб етдим.
- Агар сенинг хатоларингдан хато қилмаслик учун фой-
далана олсак, мен астойдил сени эшитаман! - деди Лесли.
- Ишонаманки, бу хатоларнинг баъзилари сенга қимматга
тушган.
- Сен ҳақсан, - дедим мен. - Улар менга фақат пул бо-
расида қимматга тушмаган, ўз хатоларим туфайли мен анча
вақт йўқотдим ва улкан имкониятларни қўлдан бой бердим. !
Биз эшитишга тайёрмиз, - деди ишонч билан Пэт.
БИРИНЧИ ҚОИДА
Мен ҳикояга киришдим:
- Биринчи қоида билан сизлар танишсизлар. Сармоя-
лаш билан шуғулланишдан олдин БИЛИМ БИЛАН ҚУРОЛ-
ЛАНИНГ!
Ўқиб-ўрганиш кўп нарсанинг ечимини топади. Билим
Қанча кўп бўлса, якуний натижа шунча юқори бўлади. Пул
тикишдан олдин сармоялаш ҳақида кўпроқ билишга ҳаракат
184
қилинг. Фойдали ахборот ўзаклари жуда кўп. Билим сизни
жиддий йўкотишлардан асрайди ва кўп пул ишлаб топишин-
гизга ёрдам беради.
Сиз бассейннинг энг чуқур жойига сувда туришни бил-
маган ҳолда калла ташламайсиз-ку, ахир чўкиб кетишингиз
мумкин. Сизнинг умуман хабарингиз бўлмаган сармоялаш
ҳудудига киришингиз ҳам шунга ўхшайди: сиз энг тубига
борасиз.
Менга тармоқ маркетингининг ёқишига сабаб чиндан ҳам
асл компаниялар ўзларининг савдо вакилларини ўқитишади.
Уларни нафақат ўқитибгина қолмай, молиявий масалалар
билан шуғулланишга ва ўзларини кашф қилишга ўргатиша-
ди. Жиддий фирмалар профессионал сотувчиларни тайёр-
лаш билан чегараланиб қолмай, одамларнинг ҳамма соҳалар
бўйича муваффақият қозонишларига ёрдам беришади.
«Шсй Ваб» компанияси молия соҳасини ўргатади. Биз
сармоялаш асбобларининг ҳеч қанақасини сотмаймиз ҳам,
тавсия ҳам қилмаймиз. Бизнинг маҳсулот - ўқитиш. Мижоз-
лар ўзларига яраша маблағлаштириш имкониятларини қиди-
риб, танлаб олишади.
“Бой ота” туркум китобидан ташқари, биз сармоядор-
лик билан жидций шуғулланмоқчи бўлганлар учун, албат-
та, ўйнашлари лозим бўлган “Пул оқими-101’ стол ўййнини
таклиф қиламиз.
Биз Роберт билан 1994 йил ишлашдан фориғ бўлганимиз-
дан сўнг (менинг ёшим ўттиз еттида, у эса қирқ етти ёшда
эди) кўпчилик биздан: “Буни қандай уддаладинглар? деб
сўрашарди. Бу саволларга жавоб беришимизга ўйинга бўл-
ган меҳримиз ёрдам берган. Ҳаммамиз болалигимизда бирор
ўйинни дилдан яхши кўрганмиз. Ёшлигимда мен доим спорт
билан шуғулланганман ва ҳозиргача турли ўйинларни яхши
кўраман.
1995 йили Робертда бизнинг молиявий мустақилликка
эришишдаги йўлимизни қадамма-қадам акс эттирган стол
ўйинини ташкил қилиш ғояси туғилди. Ўрганиш қониқиш
ҳосил қилиши керак, худди сармоялаш жараёни ва даро-
185
мад олишдек. Биз “Пул оқими-101”ни ишлаб чиқцик, чун-
ки одамлар пул қўйишни қизиқиб ва қониқиб ўқиб-ўргани-
шлари керак. Бу ўйин Роберт иккимизнинг сармоядорликка
бўлган қарашларимизни акс эттиради. Биз одамлардан кўп
мактублар оламиз, улар шу ўйинни ўйнаб сармоядорликда
муваффақиятларга эришишганини ёзишади. Ўйин уларни
ҳаракат қилишга чорлайди. Одамлар фаолиятлари ортидан
ўрганишади, шунинг учун ҳам биз сармоялашни ўргатувчи
стол ўйинини яратдик - бу айни вазиятнинг модели. Шунинг
учун ўқиш жараёнига “Пул оқими” ўйинини қўшишни тав-
сия қиламан.
- Келинглар, бугун оқшом ўйинни ўйнаймиз! - таклиф
киритди Трейси.
- Бу бизнинг икки кунлик семинаримизнинг ажойиб
якуни бўлган бўларди, - қўшилди Лесли.
“Пул оқими” ўйинидан ташқари “Бой ота” туркумидаги
китобларда ҳам бошқа кўп ахборот ўзаклари келтирилган:
китоблар, дисклар, фильмлар, семинарлар, газета-журнал-
лар, интернет сайтлари ва сармоялаш ташкилотлари. Фақат
ҳамма услубларни кўриб чиқиб, ўзингизга мосини танла-
шингиз керак.
Яхши муаллим - бу ҳақиқий вазиятга маҳорат билан баҳо
бериш, шунинг учун бошлашдан олдин кўп йиллар ўқиш ке-
рак экан, деб хавотирланманг.
ИККИНЧИ ҚОИДА
- Иккинчи қоида сармоялашдан олдинги қўрқинчдан
холи бўлишга ёрдам беради: КИЧИГИДАН БОШЛАНГ!
Сармоялашнинг қайси асбобини танламанг, доим кичи-
гидан бошланг ва хатоларга тайёр туринг. Хатолар, албатта,
бўлади. Адашишдан қўрқадиган аёлларга доим айтиб кела-
ман: “Хатодан қўрқмаслигингиз керак, чунки сиз барибир
хато қиласиз. Буни мен сизга кафолат бера оламан. Буни ол-
диндан билсангиз, қўрқувни енга оласиз”. Кўчмас мулк ижа-
расида йўл қўйган биринчи хатоимни ҳеч қачон унутмайман.
Биринчи ижарачи олти ойдан сўнг чиқиб кетди. “Оҳо! - ўй-
186
ланиб қолдим мен. - Рентани ойига 25 долларга кўтариш им-
конияти туғилибди”. Сармоялашдан тушадиган ойлик даро-
мадим 50 долларни ташкил қилишини ҳисобга олганда, у 50
фоизга кўпайиши керак эди. Калламга келган фикрим учун
ўзимни мақтаб қўйдим.
Хатоим шунда эдики, мен бу ҳудудда яшаш жойининг асл
нархи қанчалигини билмасдим. Мен кўп сўраб юборгандим.
Оқибатда уй уч ой бўш ётди. “Омадли” ғоя менга 75 доллар
қўшимча даромад келтириш ўрнига 1,5 минг доллар зарар
келтирди. Бу мени кўп нарсага ўргатди.
Шунинг учун ҳам кўп пул устидан таваккалчилик қил-
манг. Олдин сармоялашнинг қирраларини ўрганинг. Агар ак-
цияни сармоялашни истаган бўлсангиз, охирги кўйлагингиз-
гача пул тикманг. Олдинига бир неча дона сотиб олинг. Агар
кўчмас мулк билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, бошига бир
ёки тўтта оила учун уй сотиб олинг. Биринчи битимдаёқ кат-
та ўлжага учманг. Ёдингизда бўлсин, муваффақият билим ва
малака ортидан келади. Биринчи қадамни қўйинг, дарсларни
ўзлаштиринг ва олдинга боринг.
Кўп йиллар олдин менга бир дугонам солиқ қўйилма сер-
тификатлари ҳақидаги китобни ўқиб чиқишимни маслаҳат
берди. Бу нарса хусусий кўчмас мулк эгаси солиқ тўламага-
нида ташкил қилинади. Сиз буни унинг учун қиласиз ва агар
у қарзларини ёпа олмаса, солиқ сифатида тўлаган пулларин-
гиз эвазига кўчмас мулк сизники бўлади. Агар қарзларини
тўласа, сизга фоизи билан пулингиз қайтади.
Мен китобдан икки нусха сотиб олдим: бири ўзимга,
иккинчиси Роберт учун. Китобда ёзилган билимлар билан
қуролланиб, биз округ пойтахтига сертификатларни сотиб
олиш учун йўл олдик. Биз сертификат учун 500 доллар қўй-
ишга қарор қилдик. Пул микдори кўп эмас, аммо биз бу сар-
моядорлик асбобини ўзимизда синаб кўришга ахд қилган-
дик. Мен кўп одамларни биламан, яхши маблағлаштириш
соҳасини қидира-қидира ўша ернинг ўзида ўралашиб, ҳеч
нарса қила олмай юришади. Қайси сармоялаш механизми
қанча даромад келтиришини ҳеч ким билмайди. Якунсиз қи-
187
дириш мумкин, ахир. Агар кичигидан бошласангиз, буни ўз
бошингиздан ўтказасиз ва қайсиниси билан шуғулланишга
қарор қабул қилишингиз осон бўлади.
УЧИНЧИ ҚОИДА
Солиқ қўйилма сертификатлари билан шуғулланмоқчи
бўлсангиз, биз Роберт билан юрган йўлимиздан юринг: 03-
Do'stlaringiz bilan baham: |