Эр, қариндошлар, иш берувчи ёки ҳукумат
Олдинига китобнинг мантиқий номи ўзгачароқ: “Эрга,
қариндошларга, иш берувчи ва ҳукуматга қараб қолмасдан
молиявий мустақил бўлишга интилаётган аёллар учун”. Бу -
китобнинг асосий мавзуси. Азалдан одамзот тарихи шундай
тарбия тизимига асосланган, яъни аёл молиявий жиҳатдан
эрига ёки қариндошларига қарам бўлиши керак. Ҳозирги за-
монда бу жиҳат хавфли бўлиб қоляпти. Дунё жуда тез ўзга-
риб кетяпти.
12
Эркак
Ҳаёт қадимдан шундай тузилганки, аёл ва эркак, пул ва
муҳаббатни бир-бирига уйғунлаштирмай, уларни алоҳида
муҳокама қилиб бўлмайди. Муҳаббат, аёл ва пул бир-бирла-
рига боглиқ, қолаверса, униси ёки бунисининг бир-бирига
таъсирини тасаввуримизга ҳам сиғдира олмаймиз, чунки
асрлар мобайнида жамиятимизда шундай бўлиши одатий
ҳол деб ҳисобланган. Айнан аёлнинг эркакка нисбатан муҳа-
ббати ҳаммаси шундай бўлиши керак, дейишимизга мажбур
қилади. Биз ўзимизга керагини эркак кишидан муҳаббати-
миз орқали олишга ўрганиб қолганмиз. Аммо бу тизимда
ҳали ёш ва чиройли эканмиз иш беради. Лекин вақт ўтган
сайин ҳаммаси ўзгариб боради.
Бурилиш даври
Ёшим ўн тўртда эди. Мактабдан келсам, онам билан ду-
гонасининг суҳбатига беихтиёр гувоҳ бўлиб қолдим. У мени
кўриб, кўз кири билан хонага кирмаслигимга имо қилди.
Мен ошхонага чиқиб, ўзимга егулик тайёрламоқчи, музлат-
гичдан сут олмоқчи бўлгандим, уларнинг суҳбати барибир
қулоғимга чалинаверди.
Онамнинг дугонаси Глория жуда хафа эди.
- Мен нимадир бўлаётганини сезиб юргандим, - деди у, -
болаларни ўйлаб ҳам у кетиб қолмайди, деб ўйлардим.
- У сенга нима деди? - сўради онам.
- У бир йилдан бери бошқа мендан ёшроқ аёл билан уч-
рашиб юрар экан, айтишича, унинг олдида у ўзини қаҳра-
мондай ҳис қилармиш. Менинг олдимда у ўзини омадсиздек
сезгани аниқ.
- Сен бу алоқани билармидинг? - сўради онам.
- Тўғрисини айтсам, гумонларим бор эди, аммо тагига
етишни истамасдим, қолаверса, бу шунчаки ҳавас ва вақти
келиб ўтиб кетади, деб ўйлагандим.
- Қалбан ҳаммасини ҳис қилардинг, тўгрими? - сўради
онам.
13
- Ҳа! Фақат буни тан олишни истамасдим, - деди Гло-
рия. - Бизнинг никоҳга дарз кетганига анча бўлганди, йил-
дан-йилга қизиқишларимиз иккига бўлиниб бораётганди.
Унда карьера, менда болалар. У иш юзасидан доим жўнаб
кетади, мен эса уйда қоламан.
- Никоҳингиз яхши эмас экан, унинг ҳаётида бошқа аёл
борлигини билар экансан, нега ажрашмайсан?
- Ахир, болалар бор, - ўйлаб ҳам ўтирмай жавоб берди
Глория.
- Болалар бор, дейсанми? Ахир, Глория, болаларинг кат-
та бўлиб қолишган, ўғлинг коллежни битирди, болалар учун
эмас, бу ерда бошқа нарса бор, - деди онам хайрон бўлиб.
Глория дудуқпаниб, секин овозда деди:
- Тўғриси, у билан ажраша олмаслигимга сабаб пул. Му-
носабатларимиз яхши бўлмаса-да, лекин моддий жиҳатдан
ҳаммаси жойида. Мен яна бурда нон учун ўзим ишлашимга
тўғри келишидан қўркдим. Ахир, мен йигирма йилдан бери
ишламайман. Ўзим бу ёғига бирор нимани уддалай олмай-
ман. Ҳа, бизнинг никоҳ йўқ ҳисоби, аммо эрим билан молия-
вий ҳимоялиниш учунгина муроса қилишимга тўғри келади,
- деб кўзига ёш олди Глория. - Нима қилишни билмайман,
ҳақиқатга тик боқишдан қўрқаман: ёшим қирқ бешда, ёлғиз-
ман ва ўзимни ўзим таъминлашим керак. Мен бундай ва-
зиятга тушиб қолишимни хаёлимга ҳам келтирмагандим.
Ўзимни ўзим таъминлай олармиканман, билмадим...
Бу сўзлар баданимни жунжитиб юборди ва ўйлаб қолдим:
“Бундай хиёнатли никоҳга Глория эрининг пуллари учунги-
на рози бўлиб яшаб келяпти”. Мен тушундимки, ҳаёт эрта-
клардагидай эмас, гўё “шаҳзода билан малика турмуш қуриб,
узоқ ва тинч умр кечиришганидай”. Ўша куни ўзимга қарор
қилдим ва дедим: “Менинг молиявий келажагим эримга ёки
бошқа бировга боғлиқ бўлмайди”.
Ҳозиргача ўша қароримни ҳаётимга тадбиқ қилиб кел-
моқдаман.
14
Do'stlaringiz bilan baham: |