Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

Машғулот
1. Охирги йиллик даромадингиз қанчани ташкил қилди?
Агар сиз шу пайтгача даромадингиздан 30 фоизини йиғиб
келганингизда қанча бўлган бўларди?
Йиллик даромад х 0,3 = ?
2. Бир ойлик даромадингиз қанча?
Чиққан рақамни 12 га кўпайтиринг.
Қанча қўшимча маблағ олишингиз мумкин: совға, сармо- 
ядан даромад, қўшимча маош?
Умумий даромадни ёзинг.
Агар сиз келгуси йилдан даромадингиздан 30 фоиздан 
пулни ўзингиз учун тўплаган бўлганингизда қанча тўплаган 
бўлардингиз?
Умумий даромад х 0,3 = ?
128


ЎН ТЎРТИНЧИ БОБ
«МЕНИНГ ЭРИМГА БУНИНГ ҚИЗИҒИ ЙЎҚ!»
- Алло! - жавоб берди Лесли.
- Салом, Лесли. Бу Пэт, - деган овоз чикди гўшакдан.
- Пэт! - хурсанд бўлиб кетди Лесли. - Менинг кўнглим 
сезганди. Қандай яхши, бизнинг тушликка қўшилар экан- 
сан-да, аслида-ку ҳамма нарсани еб бўлдик, бир дақиқа, ҳо- 
зир, - у телефоннинг овозини кўтарди. - Ким ва Трейсилар 
билан саломлаш.
- Салом! Яхши бўлибди, Трейси, бу сафар келганингдан 
хурсандман. Гапир, нималар ҳақида гаплашиб ўтирдинглар?
- Афсус, сен бизнинг орамиздамассан, - деб гапга қў- 
шилди Трейси. - Қўнғироқ қилганинг учун раҳмат. Ким ва 
Лесли олдинги сафарги суҳбатларинг ҳақида гапириб бе- 
ришди. Биз Лесли билан пул ва сармоялаш ҳақидаги суҳ- 
батларингни муҳокама қилдик. Бу ҳақда яхшироқ билишни 
истаб, бугунги учрашувга келгандим. Биз яхши ўтирибмиз, 
сенинг ўрнинг билиняпти!
- Мен ҳам сизлар билан ўтиришни жуда истардим, - жа- 
воб берди Пэт. - Ишларим кўпайиб кетди-да! Биласизларми, 
мен ўша суҳбатимизни эримга айтгандим. У: “Биз ўзимизга 
етарли пул топяпмиз. Таваккалчиликка қўл уриб, сармоялаш 
билан шуғулланишимиз шартмас. Ҳаммаси яхши бўлади”, 
деди. Хуллас, эримга бунинг қизиғи йўқ. Менинг ҳаракат- 
ларим зое кетди. Уйда асосий одам қизиқиш билдирмаса, 
бирор янги ишни бошлаш қийин экан. Яна, айниқса, ҳамма 
пулни у уйга олиб келса... Нима қилишни ҳам билмай қол- 
дим.
Биз жимгина уни эшитардик.
- - Мен бир нарсани ўйладим: “Гап миллион устида. 
Шеригинг ёки эринг сармоялаш билан қизиқмаса, нима қи- 
лиш керак? Нимадан бошлаш керак? Унинг қўллаши керак- 
микан? У билан сенга яхши бўлармиди? Сармоялашга ке- 
тадиган пул ҳақида қандай гаплашиш мумкин? Гап бу ерда
129


фақат сармоялашда эмас, балки муносабатларда ҳам. Руҳшу- 
нос иштирокисиз бирор нарса қилиш қийинга ўхшайди.
Лесли ва Трейси гўё бирор ечим айтишимни кутгандай 
менга қараб ўтиришарди. “Сен нима дейсан? Нима қилсин?” 
дейишмоқчидай туюлди менга.
Мен нима деб жавоб беришга ҳайрон эдим. Менда ҳеч қа- 
чон бундай муаммо бўлмаганди. Аксинча, эрим мени кўпроқ 
ўқиб-ўрганишга ва сармоялашга ундайди. Аммо бундай са- 
волни кўп бор бошқа аёллардан эшитгандим. Шундай қи- 
либ, бу ёруғ дунёда бундай муаммоли аёл ёлғиз Пэт эмас эди.
- Пэт, бу саволингга менда жавоб йўқ. Қанийди захи- 
рамда бирор сеҳрли жавоб бўлса-ку, аммо сенинг саволинг 
энг қийин савол. Гап фақат иш ёки пулда эмас, гап оила- 
вий муносабатлар ҳақида ҳам. Кел, яхшиси, мен бир ўйлаб, 
одамлар билан гаплашиб кўрай, агар жавоб топсам, албатта, 
сенга қўнғироқ қиламан. Яхшими? - дея олдим, холос.
- Яхши, - деди Пэт. - Катта раҳмат.
Пэт билан хайрлашиб, яна бир оз гаплашиб ўтирдик. Биз 
яна қачон учрашишимизни билмасдик, лекин бир-биримиз 
билан кўришиб туришимизни тушунардик.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish