ўқитишнинг дидактик материаллари, кўргазма қуроллари ва натури
30
фондини яратиш зарур. Чунки, мактаб тасвирий санъатини ўқитиш
технологияси, дидактикаси ва методикаси бўйича ишлашни, самара бериши
асосан мактабда тасвирий санъат кабинети ташкил этишга боғлиқдир.
Мавзу бўйича адабиётлар:
1. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т. 1999 йил.
2. Баркамол авлод орзуси. Т. 1999 йил.
3. Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълими стандарти ва ўқув дастури.
Махсус 6 – сон. Тасвирий санъат. (86 – 167 бет).
4. Я.А. Коменский. Буюк дидактика. Т. 1975 йил.
5. Р.Хасанов. Мактабда тасвирий санъатни ўқитиш методикаси. Т. 2005
йил.
6. Р.Ҳасанов. С.Бейсенов. Ўқитувчиларни тасвирий санъатдан билим ва
малакаларини ўзлаштиришни назорати. Т. 2008 йил.
7. Б.Орипов. Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси. Т. 2005 йил.
8. Б.Орипов Тасвирий санъатни ўқитиш методикаси. Н. 2007 йил.
9. Б.Орипов. Тасвирий санъат таълимида дидактика. Н. 2008 йил.
31
ТАСВИРИЙ САНЪАТ ДАРСЛАРИДА ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯ ВА ЎҚИТУВЧИ
Педагогика тарихидан маълумки ўқитувчи хақида Буюк чех педагоги
Я.А.Коменский ўзинг “Буюк дидактика” асарида тўла ва асосли таъриф
берган.
Унинг кўрсатишича, муаллим – нутқини илм манбаи эканлигини
болалар яхши билган ҳолда, у ўзининг диққат – эътибори, нутқи, ҳаммани
эътиборини ўзига торта олиши, ўқувчилар диққатини, қизиқишини уйғота
олиши, маъноли сўзлари билан, ҳамма нарсани ташқи - сезги воситалари
билан англаб, англатиб тура олиш қобилиятига, истеъдодига эга бўлиши
кераклиги кабиларни кўрсатиб ўртади.
1
Замонамизнинг атоқли педагогларидан бири профессор Р.Ҳасанов
мактаб тасвирий санъат ўқитувчисига таъриф берар экан, у қуйидагиларни
алоҳида таъкидлайди, - маҳоратли ўқитувчи бўлиш учун юксак одоби
намунасига эга бўлиши, ҳар қандай оғир шароитда ҳам ўзини тута билиши
сабр – тоқатли, саҳоватли, муруватли, ижодкор, меҳнатсевар, ҳалол, пок
инсофли, иймонли, ўрганувчи ва ўргатувчи каби юксак маънодаги,
хислатларни ўзида мужассам этган педагог – рассом бўлиши кераклигини
билдиради.
2
Бизни узоқ йиллик 1970 – 1980, 1990 – 2000, 2001 – 2010 йиллар
эксперементал кузатув – тажрибаларимиз шуни кўрсатидики ҳозирги замон
мактабларини тасвирий санъат ўқитувчиси:
1.
Шахс сифатида – сахий қалб эгаси, очиқ кўнгил, тўғри
сўзли, пок, ҳалол, инсониятнинг барча яхши фазилатларини
ўзида мужассам эта олган, маънавий тўқ, ҳеч нарсадан
қўрқмайдиган, инсон зотини унинг меҳнатини, ижодини
сева оладиган, ҳурмат қиладиган, қадрига етадиган;
1
Я.А.Коменский. Буюк дидактика. Т. 1975 йил. (161 - бет)
2
Р.Ҳасанов. Мактабда тасвирий санъатни ўқиш методикаси. Т. 2004 йил. (204 - бет)
32
2.
Маънавиятда – юксак тасаввур, тафаккурли, ақлли, доно ва
заковатли, фаросатли, тарбиячи, тарбияли, тоза, озода,
саранжомли ва нафосатли, босиқ, оғир, кўпни кўрган,
ўқиган, уққан каби ҳислашларга эга бўлиши;
Янги педагог технологияда - кўрсатилишича педагогик технологиянинг
лойиҳачиси ҳам, уни амалга оширувчиси ҳам педагог деб кўрсатади.
Ўқитувчи – педагогик технологиянинг давлат буюртмасига мос
келадиган таълим – тарбияси мақсадини белгиловчи ва уни амалга
оширадиган дидактик шароитини ярататувчисидир. Ўқитувчи ҳар бир дарс
мавзусига кўра дидактик жараённи ҳосил қилувчиси, таълим – тарбия
беришни жадаллаштириш, тезлаштириш, ўқувчиларнинг билим, малака
ижодий изланиш, фаолиятларини ривожлантириш имкониятини кафолатлай
оладиган механизмни яратади. Ўқитувчи – ўқитишнинг ташкилий шаклидан
фойдаланувчи, ўқувчилардаги таълим мазмунини ва тарбия таъсирини қай
даражада бўлаётганини назорат қилиш каби вазифаларни лойиҳаловчи ва
бажарувчи;
3.
Илм фан ва ижодда – китоб кўрган, илм билган, кўп
фанларни ўрганган, ўз фанини аъло даражада биладиган,
ижодкор рассом, фойласуф, олим бўлиш;
4.
Ўқитувчи, педагогика хусусида – таълим - тарбия
назариясини яхши билгувчи, педагогика, психология
фанларини чуқур ўрганган, тасвирий санъат методикаси
билан яхши қуролланган, тасвирий санъат дарсларининг
педагогик
технологияси, ўқитиш
дидактикаси
ва
методикасини яхши эгаллагин – педагогик – рассом ёки
тасвирий санъат ўқитувчиси бўлиши;
5.
Меҳнат фаолитида – меҳнатсевар, шижоатли, ишбилармон,
ташкилотчи раҳбар, болалар билан ишлашни яхши
билгувчи, ҳар бир ишни охиргача етказазувчи, ўз
33
қобилияти, малакасини ишга сола оладиган, ўзидаги барча,
ижодий қобилиятларни ўргатувчи устоз бўлиши;
6.
Сиёсатда – сиёсий жиҳатдан етук, маматериалстик
дунёқарашга эга бўлган, Ватанни, ўз ҳалқини, унинг барча
ижобий ҳислатларини қонун – қоидаларини яхши англаб
олган, рухий жиҳатдан замоннинг энг илғор кишиси
бўлиши;
7.
Портретда – физиологик ва морфологик жиҳатдан бақувват,
қадди – қомати келишган, чиройли ва ёқимли юз ҳусунга
эга бўлган, кўз қарашлари, мимикаси кучли, суюнгани ҳам,
ғазаблангани ҳам кўз қарашларида, мимикасида акс эта
оладиган, қўли “югурмайдиган”, юз тузилиш нутқида,
нутқи эса юзасида ифода этилиши, касбига мос бўлсада
соч, соқолларини жуда ўстириб юбормаслиги лозимки, у
рассомгина эмас, у педагог ҳамдир;
8.
Кийинишда – ҳам педагог – рассомлигини унутмаслик,
тоза, озода, саранжом, оддий, замонавий, яъни оқ қўйлак,
қора костюм-шим, албатта галстук билан, бош кийим
сезонга мос ҳолда бўлиши мақсадга мовофиқ бўлади.
Тасвирий санъат ўқитувчиси мактабдаги санъат, маданият, дизайн,
эстетикани тарғиботчиси, замоннинг энг илғор, зиёлиси ҳисобланади.
1
Тасвирий санъат ўқув фаннинг дарс ва таълим технологияси талабига
кўра ўқитувчи тез ҳаракат қиладиган, тез гапирадиган, лекин тоза аниқ нутқ –
товушда қисқа, мазмунли, имо – ишораларидан кўпроқ фойдалана оладиган
бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Мактаб тасвирий санъат ўқитувчиси яхши тинглайдиган, мантиқ
чиқара оладиган, яна у ўқишни, ёзишни, гапиришни ва чиза олишни юксак
даражада билиш зарур.
1
Б.Н.Орипов. Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси. Т. 2005 йил. (156 – 157 бет)
34
Умуман мактаб тасвирий санъат ўқитувчиси ўзининг ижодкорлиги,
ташаббукорлиги ва адолатли бўлиши билан фан ўқитувчиларидан фарқ
қилади.
Чунки, у доимо расм чизиш, ўзи санъат асари яратиш билан машғул
бўлиши керак. У ҳар куни бирон янгилик яратиш тараддудида бўлади. Яна у
ўз ташаббуси билан тасвирий санъат кабинетини ташкил этади. У ҳар куни
бирон нарса (дидактик материал, кўргазма қурол) ясайди. Натура фондини
кўпайтириш билан шуғулланади. Яна у педагогик маҳоратини ошириб
бориши устида ишлайди.
Мактаб тасвирий санъатини маҳоратли ўқитувчиси ўз дарсларини
замонавий педагогик технология асосида ишлашга мослаштириб боради.
Мактаб тасвирий санъатни ўқитишда ўқитувчи янги педагогик
технологиянинг “Дарс технологияси” дан фойдаланган ҳолда:
- Модулли ўқитиш технологиясидан;
- Тезлаштириб ўқитиш технологиясидан;
- Муаммоли ўқитиш технологияси асосида ўқувчиларни мустақиллик,
ташаббускорлик ва ижодкорлик асосида билим-малака олишга
ўргатади.
- Табақалаштириб
ўқитиш
технологияси
каби
принциплардан
фойдаланиб, ўз дарслари самарадорлигини ошириб беради.
Чунки, мактаб тасвирий санъатнинг, беш турдаги машғулотларининг
ҳар бир дарсида, ўқитувчи ўқувчиларни янги дарсга, янги ўқув материалига
олиб кириши, тайёрлаши учун янги педагогик технологиянинг мотивация -
деб аталадиган дидактик жараёнидан фойдаланади.
Мотивация - мактаб тасвирий санъатни ўқитишда ҳам энг асосий
дидактик жараён бўлиб, бу ўқитувчидан ўз соҳаси бўйича ва бошқа ўқув
фанлари материаллари билан боғланган ҳолда, ҳар бир дарс мавзуси
материалига ўқувчилар қизиқишини ошириш имкониятларини яратувчи
ҳолатлардаги суҳбат ўтказишни ифода этади. Бу эса ўқувчиларни дарс
материалига бўлган қизиқиши юқори даражада бўлишини таъминлайди.
35
Мактаб тасвирий санъатни дарсларида янги педагогик технологиядан
фойдаланиш: асосан ўқитувчининг маҳоратига, илмий – ижодий
тафаккурининг кучли, серқирра, замонавий, бўлишига ва ташаббускорлигига
боғлиқ бўлади.
Агар ўқитувчи ўз касбини, фанини яхши билиб, уни сева олса, у
албатта ижодкор бўлиб, ҳар бир янгиликдан фойдаланишга астойдил
киришади.
Бундай ўқитувчи албатта янги педагогик технологияни мазмун –
моҳиятини ўрганиб, уни ўзининг педагогик фаолитига олиб киради.
Янги педагогик технологиянинг барча принциплари, дидактик
талаблари, методик йўналишлари, ва услубларидан мактаб тасвирий санъати
дарсларида фойдаланиш имкониятлари жуда кенг бўлиб, уларни ҳар бири
жуда яхши самара беради-ки, бу амалиётда ўз натижасини бермоқда.
Фақат бу ерда педагогик технологияда кўрсатилган ўқув – тарбия
воситаларини кучайтириш керакки, бу мактабда тасвирий санъатни ўқитиш
дидактикаси материалларини, кўргазма қуролларини ва натура фондини
кучайтиришни талаб қилади. Бу талаб асосан мактабда Давлат ўқув дастури
талабига жавоб бера оладиган тасвирий санъат кабинетини ташкил этиши ва
уни ўқув базасини мустаҳкамлаб боришини тақозо этади. Мактаб тасвирий
санъати кабинети тасвирий санъат ўқитувчисининг ташаббукорлиги ва
ижодкорлиги, шижоати ва меҳнатсеварлиги билан ташкил этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |