Б. Н орипов тасвирий санъатни ўҚитишнинг замонавий педагогик технологияси



Download 186,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/14
Sana23.02.2022
Hajmi186,01 Kb.
#163408
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
tasvirij sanatni oqitishning zamonavij pedagogik texnologiyasi

МАВЗУ БЎЙИЧА АДАБИЁТЛАР
1. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётнинг пойдевори. Т. 1997 йил.
2. Р.Ҳасанов. Тасвирий санъат машғулотларини такомиллаштириш. Т.
1986 йил.
3. Н.Ойдинов. Рассом – ўқитувчилар тайёрлаш муаммолари. Т. 1997 йил.
4. Н.Ростоков. Мактабда тасвирий санъатни ўқитиш методикаси. М. 1980
йил.


36
5. Б.Орипов. Тасвирий санъат дарслари самарадорлигини ошириш
омиллари. Т. 1978 йил.
6. Б.Орипов. Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси. Т. 2005 йил.
7. Б.Орипов. Тасвирий санъат таълимида дидактика. Н. 2008 йил.
8. Б.Орипов. Тасвирий санъатдан мустақил таълим. Н. 2009 йил.
9. Б.Орипов. Тасвирий санъатни ўқитиш методикаси. Н. 2007 йил.
10.Б.Орипов. Тасвирий санъат кабинети ва дарсдан ташқари ишлар. Т.
1974 йил.


37
ТАСВИРИЙ САНЪАТНИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
ВА ФАН КАБИНЕТИ
Жаҳон педагогикасининг улуғ устози Ян Амос Коменский (1592 - 1670)
ўқувчиларга бериладиган билим – малакалар уларнинг бутун ҳаёти давомида
зарур бўладиган нарсаларни ҳаммасини дунёвий мактабларда ўқитишнинг
дидактик асосин яратиб беради.
1
Бу ғоя такомиллашиб, бугунги янги педагогик технология
концепциясини яратилишига олиб келди-ки, бу ҳозирги замон таълим –
тарбия тизимини яратиб, уни замонга мос ҳолда ўқитиш йўлларини ишлаб
чиқишга асос бўлади.
Я.А.Коменский ўзининг таълим – тарбия дидактикасида ўқитишининг
асосий шакли - технологияси синф – дарс системасини тавсия этади. Бу
бугунги кунда «Кабинет системаси»ни яратилишига асос бўлади.
Ҳақиқатда ҳам “Кабинет системаси” мактаб тасвирий санъатни ўқитиш
технологиясидан 
тортиб, унинг 
дидактик 
ва 
методик 
асосидан
фойдаланишнинг энг муҳим ва самарали воситаси бўлиб колмоқда.
Мактаб тасвирий санъат фан кабинетини ташкил этиш учун албатта
мактабда мутахассис тасвирий санъат ўқитувчиси бўлиши шарт бўлган
ҳолда, кабинет Давлат стандарти ва ўқув дастури талабларига жавоб
беришини кафолатланишини зарур. Бу талаблар мазмунига дастури
мавзулари бўйича дидактик материаллар, техника воситалари, кўргазма
қуроллар кирадики, булар ҳам ўқитувчини дарс жараёнидаги таълим
технологиясидан фойдаланиланишига имкон беради. Бу ўз ўрнида мактаб
тасвирий санъат таълимида кабинет системасини ва ундаги санъат таълимида
зарур бўладиган дидактик материаллар, кўргазма қуроллар, натура фонди,
техник воситалар каби ўқув - тарбия воситалари кераклигини кўрсатиб
беради.
1
Қаралсин. Я.А.Коменский. Буюк дидактика. Т. 1975 йил. (29 - бет)


38
Узоқ йилларда олиб борилган махсус кузатув ва эксперимент
тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, мактабда кўргазмасиз ўқитиш
мумкин бўлмаган ягона ўқув предмети – бу тасвирий санъат фани эканлиги
ва кабинетсиз ўқитиш ҳам мумкин эмаслигини тўла исботланган ўқув фани
ҳам тасвирий санъат эканлигини илмий жиҳатдан асослаб берилади.
Шуларга асосланиб, мактаб тасвирий санъати кабинети ташкил
этилмаган мактабда уни ўқитилиши ва уни самарадорлиги ҳақида гап
бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги хулоса жуда тўғри айтилган факр бўлиб
қолади.
1
Чунки мактаб тасвирий санъат кабинети:
1-дан. Мактаб тасвирий санъат ўқув фанинг ўқитилиши системали,
мунтазам бўлишини таъминлайди;
2-дан. Фанга, унинг дарс – машғулотларига бўлган ўқувчилар қизиқиши
беқиёс ошишини кафолатлайди;
3-дан. Ҳар бир дарс – машғулотини педагогик технология, дидактика ва
методика жараёнларини талаблар даражасида бўлишига шарт –
шароит яратади;
4-дан. Дарс ўқитиш ва маълумот бериш технологияларини мақсадга
мувофиқ амалга ошириб, олдиндан белгиланган натижаларига
эришишни кафолатлайди;
5-дан. Дарс ва таълим технологияларидаги ўқув-тарбия воситаларидан
ўқитувчини самарали фойдаланиш имкониятларини яратади ва
оширади;
6-дан. Ўқитувчининг дарсдаги умумий педагогик фаолиятини системага
солиб туради ва дарсдаги педагогик технологияни такомиллашиб
боришини таъминлайди;
7-дан. Янги педагогик технологиянинг энг муҳим дидактик жараёни бўлмиш
– мотивациядан унумли фойдаланишга тўла имконият яратади;
1
Қаралсин. Б.Н.Орипов. Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси. Т. 2008 йил (151 –
152 бет)


39
8-дан. Дарсдан ташқарида олиб бориладиган таълимий ва тарбиявий
ишларни ташкил этиш, ўтказиш ва улар самарадорлигини оширишда
аосий омил бўлиб хизмат қилади;
9-дан. Мактаб тасвирий санъатни ўқитувчиси предметлараро ва фанлараро
боғланишини дидактик ва метод жиҳатдан тартибга солади ва бу
системада ишлашга тўла шарт – шароит яратади;
10-дан. Мактаб тасвирий санъат ўқитувчисига ижодий муҳит беради ва уни
ғоявий, сиёсий, илмий такомиллашувига етарли имконият яратади;
11-дан. 
Мактабда ғоявий, сиёсий, эстетик ва маъновий тарбияни
ривожланишига, мактабни жиҳозланиши ва безатилишига, замон
талабида кўринишига ва бошқа бадиий – эстетик талабларда
ривожланишига энг муҳим восита ва марказ бўлиб хизмат қилади.
Мактаб тасвирий санъати кабинетини ташкил этиш бўйича
Республикамизда катта тажриба йиғилган ва умумлаштирилган.
1
Мактаб тасвирий санъати кабинетини ташкил этиш – кабинет учун
хона танлашдан бошланди. Хона ёруғ - кенг бўлиши билан бирга, қуруқ,
намлик кам бўлган хона танланади. У икки хонадан иборат бўлади.
Хонага расм чизиш столлари ёки махсус мольбертлар қуйилади. Унга
махсус ёзув доска қуйилади, хонани Неон лампалари билан жиҳозланади.
Хонани орқа томонига махсус, ойнали шкафлар қуйидаги, ёки махсус
стелляжли шкафлар қилинади. Хонага натура қуйиш учун махсус таглик
(подставка) 2 – 3 та тайёрланади.
Бу кабинет тасвирий санъатни амалий ишлари учун гипсли слепкалар,
муляж, чучело ва бошқа дидактик, материаллар, натурадаги ёруғ – сояларни
1
Б.Н.Орипов. Тасвирий санъати кабинети ва дарс. Т. 1972 йил.
Б.Н.Орипов. Мактабда тасвирий санъат ва чизмачилик кабинети, синфдан ташқари ишлар.
Т. 1974 йил.
Б.Н.Орипов. Тасвирий санъат дарслари самарадорлигини ошириш омиллари. Т. 1978 йил.
Б.Н.Орипов. Педагогика ўқув юртларида санъат тарихи кабинетини ташкил этиш. Т. 1980
йил.
Р.Хасанов. Тасвирий санъат машғулотларини такомиллаштириш. Т. 1986 йил.
Б.Н.Орипов. Тасвирий санъатини ўқитиш методикаси. Н. 2001 йил.
Р.Хасанов. Мактабда тасвирий санъат ўқиш методика. Т. 2004 йил.
Б.Н.Орипов. Тасавирий санъат ва уни ўқиш методикас. Т. 2005 йил.


40
аниқлаштириш учун ёритгич – сафедлар ва натура фони учун турли рангдаги
газмол материаллар билан таъминланади. Яна акварел буёғи билан ишлаш
учун сув келтириш гипс челаклар ва ўқувчиларнинг сонига кўра стакан ёки
банкалар олинади.
Хонада ўтадиган дарс – машғулотлари учун компьютер ва экранли
техника воситалари билан таъминланади.
Хонада техника воситалари билан ишлаш учун. Махсус элктромонтаж
қилинади
1
.
Хонани мактаб тасвирий санъатининг дастур материаллари бўйича
тематик стендлар билан жихозланади ва безатилади.
Хонага жаҳоннинг ва Ўзбекистоннинг атоқли рассомларининг
портретлари ва уларнинг дастур материалларига киритилган санъат
асарларидан намуналар қўйилади.
Стендларда “Нарсани ўзига қараб расм чизиш” “Тематик
композициялар ишлаш”, “Бадиий – амалий санъат” ва “Хайкалтарошлик”
ишларига оид мавзули амалий ишлардан намуналар ва дидактик – кўргазма
материаллар берилади.
Кабинетни иш фаолиятини яхши йўлга қўйиш учун уни иш режасини
тузилиб навбатчилик дафтарлари юритилади
2
.
Кабинетни мунтазам ишлаши, уни ўқув – дидактик ва кўргазма
материалларини яхши сақлаш ва улардан унумли фойдаланиш учун хар бир
ўқув йилини бошланишида кабинетни иш юритувчилари состави тузилади.
Улар тасвирий санъатдан яхши ўзлаштирувчи, тўгаракларда фаол
қатнашувчи юқори синфни фаол ўқувчиларидан ташкил топади. Кабинет
ўзининг иш режасига эга бўлиб, уни мунтазам, сидқидилдан бажарилишини
ўқитувчи назорат қилиб, тартибга солиб боради. Яна кабинетни натура
фондини сақлаш ва уни кўпайтириб бориш учун ўқитувчи мунтазам ҳолда
фаолият кўрсатади.
1
Б.Н.Орипов. Тасвирий санъат дарслари самарадорлиги ошириш омиллари. Т. 1978 й. (11-
расм)
2
Шу манбаа. “Тасвирий санъат кабинети ва унин иш фаолияти” мавзуси (6-31 бетлар)


41

Download 186,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish