Мавзу бўйича адабиётлар
1. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т. 1997 йил.
2. Баркамол авлод орзуси. Т. 1999 й.
3. Н.Сайидаҳмедов. Янги педагогик технология. Т. 2003 йил.
4. Ж.Йўлдашев. Янги педагогик технология йўналишлари, Муаммолар
ечими. Т. “Халқ таълими” журнали. 1999 й. № 4 (4 - 11 бет)
5. Я.А.Комменский. Буюк дидактика. Т. 1975 й.
6. Ж.Толипова, Н.Нуманова. Таълим – тарбия жараёнида замонавий
педагогик технологиялар. Т. 2002 йил. “Халқ таълими” журнали. № 3
(20 - 23 бет)
20
7. Н.Мирзаев,Т.Урозалиев. Таълимида педагогик технологиялар. Т. 2002
йил. “Халқ таълими” журнали. № 3 (24 - 26 бет)
8. Н.Сайидаҳмедов. Янги педагогик технология моҳияти. “Халқ таълими”
журнали. 1999 йил. № 1 (97 - 102 бет)
ТАСВИРИЙ САНЪАТ ТАЪЛИМИДА ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯ
Маълумки, инсон ва унинг жамиятининг ҳаракатлантирувчи кучи бу –
инсон тафаккуридир. Тафаккур бу ақл – идрок ва дунёвий билимлар
мажмуасидир.
Дунёвий билимлар таълим жараёнида бунёд этилади. Ҳақиқатда ҳам
Президентимиз И.А.Каримов тариф этганидек, - “Таълим Ўзбекистон ҳалқи
маънавиятга яратувчилик фаоллигини бахш этади. Ўсиб келаётган авлоднинг
барча энг яхши имкониятлари, унда намоён бўлади, касб – кори, маҳорати
узлуксиз такомиллашади, катта авлодларнинг доно тажрибаси англаб
олинади ва ёш авлодга ўтади”.
1
Шунга кўра мамлакатимизда таълимга алоҳида эътибор берилган
ҳолда, уни янги педагогик тизимга ўтказиш бугунги давримизнинг бош
вазифалардан бирига айланди – ки, бу узлуксиз таълимни йўлга қўйишни ҳам
илмий асоси бўлиб хизмат қилади.
Маълумки, ҳар бир мамлакат ва жамият ўзининг таълим – тарбия
тизимига ва ўқитиш технологиясига эга бўлади.
Лекин бу технологияда албатта жаҳон ва умуминсоний таълим –
тарбия система – тизимидан ва ўқитиш технологиясидан ижодий
фойдаланилади ва ундан баҳраманд бўлинади.
Шулар аосида мактаб ўқув фанлари ўзининг ўқитиш системасини янги
педагогик технологиялар асосида ўқитишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Жумладан, мактаб тасвирий санъати, ўқув предметини янги педагогик
технологияда ўқитишга ўтилмоқдаки, бунинг учун тасвирий санъат ўқув
1
И.А.Каримов. Ўзбекистон буюк елажак сари”. Т. 1998 йил. (62 - бет)
21
предмети дарслари бўйича дидактик материаллар, кўргазмалар, методик
адабиётларни тайёрлаш ва ишлаб чиқариш зарурлиги бугунги кунимиздаги
муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.
Маълумки, таълим – тарбия соҳасида педагогик технология анча
мураккаб масала бўлиб, ундан тасвирий санъатини ўқитишда фойдаланиш
ҳам ўзига хос муаммоларни келтириб чиқаради.
Мактаб тасвирий санъатини ўқитишда педагогик технология масаласи
билан ҳозиргача бирон бир тузукроқ илмий асар ёки методик – дидактик
қўлланма чоп этилгани йўқ. Бунинг учун бу масалада мулоҳаза юритиш учун,
масалани сал юқорироқдан бошлаб, технология, педагогик технология ва
сўнгра тасврий санъатни ўқтишда янги педагогик технологиядан
фойдаланиш таҳлил қилинса яхшироқ бўларди – назаримизда.
Бунинг учун энг аввал мактаб тасвирий санъатнинг дарс –
машғулотларини ўрганиб чиқилиши зарур.
Маълумки, мактаб тасвирий санъатнинг дарс машғулотлари беш
турдаги машғулот характерида, ёки технологияда амалга оширилади.
1. Нарсани ўзига қараб расм ишлаш.
2. Тематик композиция устида ишлаш.
3. Декоратив амалий – безак санъати.
4. Ҳайкалтарошлик ишлари.
5. Санъатшунослик асосларидан ташкил топган машғулотлари
турларида олиб борилади
Бу дарснинг дарс технологияси бир мазмунда бўлсада, улардаги таълим
бериш технологияси албатта бир – биридан фарқланади.
Яъни “нарсани ўзига қараб расм чизиш” машғулотларида натурадан,
яъни буюмни ўзини кўриб, ундан шаклни имконияти борича натурадан
тасвирланади.
Тематик композицияда эса ўқувчилар ўйлаб – ўйлаб, узоҳларга қараб
нималарнидир эсга олиш асосида расм чизадилар.
22
Ҳайкалтарошликда эса, қалам – бўёқ билан эмас, лой – пластилин
билан, оз бўлсада жисмоний меҳнат воситасидаги машғулотлар технологияси
машғулотнинг асоси бўлади.
Шунинг учун мактаб тасвирий санъати дарслардаги педагогик
технологияларини тарифини келтириш ва уларни: “Дарс технологияси”
турларига ажратишда ҳам алоҳида эътибор зарур бўлади.
Хўш, мактаб тасвирий санъатини ўқитишдаги педагогик технологияни
умумий ҳолда қандай тушунамиз?
Бунга жавоб, - тасвирий санъатини педагогик технологияси – бу
тасвирий санъат ўқитиувчисининг ўқувчиларга маълум даврда ва шароитда
санъат билими ва малакасини бериш воситалари асосида олдиндан
белгиланган мақсадга эришиш ва бу вазифани бажаришни кафолатлай
оладиган педагогик жараён – деб айтамиз.
Яъни ўқитувчини 45 минут дарс жараёнида белгиланган, мўлжалланган
мақсадга эришиш учуш таълим ва тарбия воситаларидан фойдаланишнинг
дидактик, методик ва услубий жараёнлари мажмуаси асоида кафолатланган
натижаларга эришишни таъминлайдиган педагогик жараёндир, - десак
тўғрироқ бўлса керак.
Мактаб тасвирий санъатини ўқитишда ҳам педагогик технологияни
“дарс технологияси”, “ўқитиш технологияси” ва “таълим технологияси” каби
кўринишларидан фойдаланишади.
1.
“Дарс технологияси” – бу 45 минутли тасвирий санъат
дарсини қўрилиши, тузилиш ва ташкил этилишининг умумий
педагогик талабаларга (дидактик ва методик) жавоб беришни
кафолатлайдиган педагогик жараёндир. Яни тасвирий санъат
ўқув фанинг синф – дарс системаси бўлиб, у: Янги билим
бериш, берилган билим – малакаларни мустахкамлаш, аралаш
дарс, билим – малакаларни текшириш ва назорат қилиш
дарслари
кабилар. Уларнинг
ҳар
бири
ўзига
хос
технологияларда фаолият юритади.
23
2.
“Ўқитиш технологияси” – тасвирий санъат ва санъатшунослик
фанларини ўқитиш ва улар асосида назарий ва амалий
соҳаларидан билим – малакаларни ўзлаштириш йўли,
қоидалари ва услублари мажмуаси жараёнидир.
Бу технология маълум бир ўқув предметини ўқитиш ва
ўзлаштириш йўлини дидактикаси ва хусусий методикаси жараённи
ифода этади. Шунга кўра ўқтиш технологияси тасвирий санъат дарс
машғулотларининг беш тури бўйича ўзагариб ҳам туради. Чунки
тасвирий санъат дарс машғулотларини ўқитиш дидактикаси ва
услублари машғулотларидаги мақсад ва вазифаларни ўзагариб туриши
билан унинг ўқитиш технологияси ҳам ўзгариб туради.
3.
“Маълумот технологияси” – бу ўқувчиларга маълумот бериш
мазмунида ифодаланиб, у ўқувчиларга тасвирий санъат ўқув
фанидапн билим – малака бериш жараёнида ўқитувчи билан
ўқувчи ўртасида илмий мулоқот, муносабат, ижодий
ҳамкорлик жараёнлари мазмунида ифодаланади.
Яъни – ўқувчиларга бериладиган санъат назарияси ва расм чизиш
(тасвирлаш) га оид билим – малакаларни ўқувчиларга етказа олишни
кафолатлай оладиган таълим-тарбия воситалари, ўқитиш дидактикаси,
методикаси ва услублари мажмуасида ифодаланади.
Чунки, дарс жараёнида тасвирий санъат ўқитувчиси ўқувчиларга
бўладиган дарс мазмуни бўйича ва дарсда бажариладиган амалий
ишлар бўйича вазифалар ва уларни бажариш йўлларини энг осон, энг
Do'stlaringiz bilan baham: |