442
юқори оқимидан, Қонсув дарёсидан олинган. Шунингдек Косонсойдан,
Қоратоғнинг шимолидаги Кукрев дарёсидан, Чирчиқ дарёси бўйларидан,
Бурчмулла ёнидан, Чотқол дарёсининг юқори оқимидан ҳам олтин олинган.
Ҳунармандлар темир рудасини Олой тоғ тизмаси этакларидан, қўрғошин ва
бошқа маъданларни Қоратовдан қазиб олганлар. Манбаларга кўра, ер
ости
бойликларини қазиб чиқариш содда ва кам бўлиб, у эҳтиёжни талаб
даражасида қондира олмаган. Шунинг учун ҳам аксарият металлар Россиядан
олиб келинган.
Қўқон хонлиги ҳаётида ички ва ташқи савдо муносабатлари алоҳида
аҳамиятга эга эди. Ички савдо – ўтроқ деҳқонлар, кўчманчи чорвадорлар ва
шаҳар-қишлоқ
ҳунармандлари
ўртасидаги
анъанавий
маҳсулот
айирбошлашга асосланган. Аҳолининг кундалик эҳтиёжлари ишлаб
чиқарувчилар томонидан тайёрланган маҳсулотлар билан таъминлаб
турилган. Барча ички савдо чакана бўлиб, улгуржи савдо деярли бўлмаган.
Ҳунармандлар ва косиблар савдо орқали яқин алоқада бўлганлар.
Ҳунармандлар аксарият ҳолларда ўз маҳсулотларини ўзлари сотганлар.
Деҳқон ва чорвадорлар эса, ҳафтанинг муайян кунлари ўз молларини бозорга
олиб чиққанлар. Бозорлардаги нарх-наво бир хилда турмаган. Нарх-наво
хонликдаги тинчлик-осойишталик, урушлар, об-ҳавонинг ёмон
келиши
оқибатида ҳосилдорликнинг пасайиши каби омилларга қараб ўзгариб турган.
Қўқон хонлигининг энг асосий савдо ва тижорат маркази Қўқон,
Тошкент, Марғилон, Андижон, Хўжанд, Наманган, Ўш, Ўратепа каби
шаҳарлар бўлиб, улар орасида Қўқон нафақат хонлик, балки бутун Ўрта
Осиёнинг савдо марказларидан бири ҳисобланган. Маълумотларга кўра,
Қўқон бозорлари ўзининг маҳсулотларга бойлиги ва нарх – навонинг бошқа
шаҳарларга нисбатан анча арзонлиги билан ажралиб турган. Шаҳарнинг
деворлар билан ўралган катта бозорлари маҳаллий аҳоли ва четдан келган
савдогарлар билан доимо гавжум бўлган. Рус манбаларида келтирилишича,
XIХ асрнинг 20-йилларида Қўқонда олтита бозор бўлиб, улар якшанба,
чоршанба ва пайшанба кунлари ишлаган. Бу бозорларда қаттиқ назорат
ўрнатилган бўлиб, харидор ҳаққига хиёнат қаттиқ жазога тортилган.
Қўқон ҳонлигининг иқтисодий ҳаётида ташқи савдо ҳам муҳим
аҳамият касб этган. Мамлакат ғарб ва жанубда Бухоро, Хива, Афғонистон,
Эрон, Туркия, Ҳиндистон, шарқда Хитой (Қашғар орқали), шимолда Дашти
Қипчоқ кўчманчилари ва айниқса Россия билан кенг савдо алоқалари
ўрнатган. Айрим манбаларда хонликда япониялик ва англиялик савдогарлар
ҳам келганлиги эслатиб ўтилади.
Хонликдан чет элга
асосан ипак ва ипак матолар, пахта, чарм,
қимматбаҳо тошлар, заргарлик буюмлари ва бошқа маҳсулотлар чиқарилган.
Чет элдан асосан чой, металл, чинни, уй-рўзғор буюмлари, тайёр газлама,
кийим-кечак, пойифзал, олтин, кумуш ва бошқалар келтирилган.
Хонликнинг савдогарлари Бухоро ва амирлик чегараларидаги
шаҳарлар билан мунтазам савдо алоқалари олиб борганлар. Ҳар иккала
давлатнинг савдогалари савдо ишларида фаол иштирок этиб, қўқонлик
савдогарлар Бухоро амирлигига хўжалик ҳаётда зарур бўлган рус темири,
443
пўлат ва чўяндан ясалган буюмлар, тамаки, рўмол, гуруч ва баъзи хитой ёки
маҳаллий
ипак газламалари, чой, чинни идишлар олиб боришган бўлса,
бухоролик савдогарлар эса Қўқонга ҳинд чойи, сурп мато, ҳарир, буёқ, афюн
(тарёк), зардўзлик маҳсулотлари, ип ва газлама олиб келишган.
Рус чити Бухоронинг Қўқон хонлиги билан савдосида алоҳида ўрин
эгаллаган. Бу мато Оренбург ёки Петропавловскдан Казалинскка, ундан
Бухоро, Самарқанд ва Хўжанд орқали Қўқонга олиб келинган. Шунингдек
хонликда Машҳаддан олиб келинадиган инглиз газламалари, оз миқдорда
бўлса ҳам Қобулнинг тўн ва саллалари, ҳинд атторлик моллари ҳам
келтиришган.
Қўқон хонлигининг Қашғар билан савдо муносабатлари худди Бухоро
амирлиги каби бўлиб, Қашғардан Қўқонга афюн, чинни идишлар, кумуш,
хитой
ипак матолари, тола ва гиламлар олиб келинган. Қозоқ жузларининг
Россияга тобе этилиши ҳукмдор табақалар ўртасидаги ўзаро урушларнинг
тўхташига сабаб бўлди ва бу ҳолат Ўрта Осиёнинг, жумладан, Қўқон
хонлигининг Сибир, Урал, Волга бўйи билан савдо алоқларига кенг йўл очди.
Хонлик Ҳиндистон билан ҳам мунтазам савдо алоқларини олиб бориб.
Манбалар маълумотларига кўра, Ҳиндистондан йилига Қўқон, Тошкент,
Бухоро ва Қашғарга Қобул орқали 10.000 дан 15.000 туягача маҳсулот
юборилган. Улар орасида ип
газламалар, ипак, эчки жуни, отлар ва бошқалар
чиқарилган. Отлар савдонинг катта фойда келтирадиган манбаларидан бири
бўлган. Ҳинд савдогарлари хонликдаги шаҳарларда яшаб тижорат ва ҳатто,
судхўрлик билан шуғулланганликлари ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Қўқоннинг ташқи алоқаларида Қўқон-Россия савдо муносабатлари
ҳам алоҳида ўрин тутган. Манбаларга кўра, 1861 йилдан кейин рус
саноатининг жадал ривожлана бошлаганлиги хом ашё базаси ва ташқи
бозорга бўлган эҳтиёжнинг янада кучайганлиги Россиянинг Қўқон бозорини
фаол эгаллаб, ундан чексиз фойдаланишнинг асосий сабабларидан бири
бўлган. Россиядан Қўқонга темир, мис, пўлат, чўян ва темир буюмлар, чит ва
сифатсиз газламалар, оз миқдорда бахмал, шакар, ойналар, чарм, Россияга
тобе бўлган қозоқ чўлларидан қўйлар ва унинг териси, чарм ва чарм
маҳсулотлари, кигиз олиб келинган. Хонликдан эса Россияга асосан пахта
олиб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: