363
Жумладан, ўзбек адабиётининг асосчиси буюк шоир ва мутафаккир Алишер
Навоий (1441-1501) бу хусусда:
Темурхон наслидин Султон Улуғбек
Ки олам кўрмади султон анингдек,
деб унга ўз таърифини берган эди.
Мирзо Улуғбекнинг илмий мероси жаҳон илм-фан оламида ҳамиша
юқори баҳоланганлигини, ҳозирда ҳам унинг юлдузлар ҳаракатига оид
ҳисоб-китоблари компьютер ёрдамида текшириб кўрилганда атиги бир неча
дақиқа фарқ қилинганлигини 1996 йил ЮНЕСКОнинг бош котиби Федерико
Майор Республикамиз Президенти И.Каримов билан бўлган мулоқотда фахр
билан таъкидлаганини Юртбошимиз «Юксак маънавият – енгилмас куч»
асарида алоҳида қайд этиб, буюк ватандошимиз меросига юксак баҳо берган
эди. Улуғбек расадхонаси ёдгорлиги мустақиллик йилларида қайта
таъмирланди, расадхона
атрофи ободонлаштирилиб, буюк олим ҳурматига
бағишланган монументал композиция барпо этилди.
Улуғбек даврида, шунингдек Самарқанд Шарқнинг маданий марказига
айланганлиги учун машҳур файласуф Али ибн Муҳаммад Журжоний,
таниқли
табиб Мавлоно Нафис, шоир Хаёлий Бухорий, “Юсуф ва Зулайҳо”
достонининг муаллифи Дурбек, қасида жанрининг таниқли намоёндаси ўзбек
шоири Саккокий, машҳур хаттот Абдураҳим Хоразмий ва бошқалар Улуғбек
ҳомийлиги остида Самарқандда яшаб ижод қилдилар. Шунингдек, Шарқнинг
кўплаб таниқли олим ва шоирлари фузалои-уламолари Самарқандга тез-тез
келиб турдилар. Улуғбек даврида ўзига хос тарихнавислик мактаби ҳам
пайдо бўлди. ХV асрдаги таниқли
тарихчилар, “Зубдат ат таворих”
(Тарихларнинг юқори қисми) асарининг муаллифи Ҳофизи Абрў, “Матла ас-
саъдайн ва мажма ал-баҳрайн” (Икки денгизнинг қўшилиши ва икки
саодатли
юлдузнинг
болқиши)
асарининг
муаллифи
Абдураззоқ
Самарқандий, “Равзат ас сафо” (Жаннат боғлари)
асарининг муаллифи
Мирхонд, “Ҳабиб ус сияр” (Дўстга мактуб) ва бошқа қатор асарларнинг
муаллифи Хондамир Улуғбек яратган маданий шароитда ўсиб улғайдилар.
Улуғбек давридаги маданий марказ кейинчалик ”Улуғбек академияси”
номини олиб, даставвал машҳур француз ёзувчиси ва олими Вольтер (1694-
1778) томонидан эътироф этилган эди. Аждодларимиз тарихида 1004 йилда
тузилган Маъмун академиясидан сўнг, Улуғбек академияси Ўрта Осиё
тарихида иккинчи академия сифатида юзага келди.
Мирзо Улуғбекнинг вафотидан сўнг
маданий марказ Хуросонга,
жумладан унинг пойтахти Ҳиротга кўчди. Ҳирот маданий ва илмий
марказининг шаклланишида Хуросон ҳукмдори Султон Ҳусайн (Бойқаро)
(1469-1506) ва айниқса буюк шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони
Мир Алишер Навоийнинг (1441-1501) роли ниҳоятда беқиёс бўлди.
Маърифатли ҳукмдор бўлмиш Султон Ҳусайн (Бойқаро)
бутун Хуросонда
илм-фан, адабиёт, маданият ҳомийсига айланади. Унинг ўзи “Ҳусайний”
тахаллуси остида ғазаллар ёзган. Бизнинг кунларгача унинг шеърий
“Девон”и ва насрий “Рисола” асарлари етиб келган.
Таъкидлаш жоиз-ки,
364
Султон Ҳусайн (Бойқаро) ҳайриҳоҳлиги ва ҳомийлиги маданий юксалишга
катта туртки бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: