Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Султон Ҳусайн Бойқаро 
ҳаёт юксак даражада сақланиб қолди. Мамлакат ободлиги, фаровонлиги, 
иқтисодий ҳаётнинг бир меъёрда кечиши, фан-маданиятнинг юксалишида ўз 
даврининг тадбирли ва оқил ҳукмдори Султон Ҳусайннинг роли ниҳоятда 
катта бўлди. Султон Ҳусайн темурийларнинг Хуросон қисмидаги 
мулкларида тинчлик-осойишталикни сақлаш, фитна ва ўзбошимчаликка чек 
қўйиш, меъморчилик ва ободончиликка катта эътибор кўрсатиш, илм аҳли ва 
маданият арбобларига ҳайриҳоҳлик кўрсатиш ва ҳомийлик қилиши 
темурийлар ҳукмронлиги вақтида ўзига хос ижобий из қолдирди.
Мовароуннаҳр томонда расман темурийларга қарам, амалда деярли 
мустақил бўлган Хисравшоҳ (1457-1495) Ҳисор, Бадаҳшон, Қўҳистонда 
ҳокимлик қилар, зўравонлиги ва талончилиги билан маълум эди. 
Тошкентдаги ҳоким Юнусхон (1415-1487) кейинчалик унинг ўғли 
Маҳмудхон (1487-1509)лар ҳам ўзларини мустақил давлат эгаси деб 
ҳисоблашар эди. Хоразмдаги Сўфийлар сулоласи вакиллари ҳам шундай 
сиёсат юргизар эдилар. Қатор тарихчилар, Муҳаммад Солиҳ, Бобур, ибн 
Рўзбехон, Хондамир ва бошқалар ўз асарларида шу даврда рўй берган 
ўзбошимчалик ва талончиликларни алоҳида қайд этганлар.
1499 йилдан бошлаб Ўрта Осиёга ўз юришларини бошлаган Муҳаммад 
Шайбонийхон 
(1451-1510) 
темурийлар 
ичидаги 
ички 
низо 
ва 
ноиттифоқликдан фойдаланиб, Мовароуннаҳрга нисбатан истилочилик 
ҳаракатларини бошлади. Темурий шаҳзодалардан, шу вақтдаги ягона 
мовароуннаҳрлик иқтидорли ва ҳарбий саркардалик маҳоратига эга бўлган, 
кейинчалик буюк шоир ва давлат арбоби даражасига чиққан
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг саъйи-ҳаракатлари ҳам ўзининг 
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 
(1483-1530) 
тегишли 
натижасини 
бермади. 
1505-1506 
йилларга 
келиб 
Шайбонийхон 
Хоразм 
ва 
Мовароуннаҳрни тўлиқ эгаллайди. 


359 
Шайбонийхонга қарши курашиш 
учун 
йўлга 
чиққан 
Хуросон 
ҳукмдори Султон Ҳусайн (1469-
1506) 1506 йилнинг баҳорида вафот 
этади. 
Султон 
Ҳусайннинг 
ворислари ўртасида тожу-тахт учун 
кураш 
авж 
олиб, 
натижада 
ҳокимият
иккита шаҳзодага-Бадиуззамон Мирзо билан Музаффар Мирзоларга ўтади. 
Қулай вазиятдан фойдаланган Шайбонийхон 1507 йили шаҳзодаларни тор-
мор этиб, қаттиқ жанглардан сўнг пойтахт Ҳирот ва бутун Хуросонни ўз 
қўли остига олади.
Шундай қилиб, деярли бир ярим аср давом этган шон-шавкатли 
Темурийлар салтанати ўз ниҳоясига етади. Темурийларнинг охирги забардаст 
вакили Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1525 йилги Панипат жангидан сўнг 
шимолий Ҳиндистонни эгаллашга муваффақ бўлади. Бобурийлар сулоласи 
Ҳиндистонда деярли уч аср мобайнида ҳукмронлик қилиб, кўп ҳолда 
темурийларнинг шон-шуҳратини бу ерда тиклашга муваффақ бўладилар.
ХХ аср оҳирлари - ХХI аср бошларида Бобур илмий мероси ва 
тарихини янада чуқур ўрганиш борасида иш юритаётган халқаро «Бобур» 
экспедицияси бу йўналишда кўплаб самарали ишларни амалга оширди.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish