Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Имом Бухорий (809-870 йй.)



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Имом Бухорий (809-870 йй.) Бухорода туғилиб, шу ерда биринчи 
билимларни олади. Сўнгра билимини янада чуқурлаштириш мақсадида 
Макка, Мадина, Бағдод, Дамашқ, Куфа, Нишопур каби шаҳарларга боради. 
Манбалардан бизга маълумки, Имом Бухорий ислом дини масалаларига 
бағишланган 20 га яқин асар ёзган. Шу китоблар орасида Бухорийнинг бутун 
дунёга машҳур қилган асари “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” (“Ишончли тўплам”)дир. 
Бу асар 160 қисмдан иборат бўлиб, 3450 бобни ўз ичига олади. Унда 7275 та 
ҳақ ҳадис мужассам бўлган. Бухорий ҳадисларини тўплаш ва баён этишда 
уни ҳақиқийлигига асосий эътибор берган, уни ҳақиқатга яқинлигини 
исботловчи далилларни келтирган ва шу асосда ҳадисларни классификация 
қилган олимдир. Унинг диққат марказида фаннинг инсон учун тарбиявий 
аҳамияти, унинг маънавий юксалиши, фозиллиги, донолиги, яхши ва ёмонни 
ажрата олиши туради. Умрининг охирида у ўз Ватанига қайтиб келади ва 
Самарқанд яқинида вафот этади. Мустақиллик йилларида бу улуғ 
бобакалонимиз руҳини шод этиб, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 
ташаббуси билан унинг вафот этган жойида улкан мажмуа-бино барпо 
қилинди. Ҳозирда бу жой нафақат мамлакатимиз фуқароларини, балки бутун 
мусулмон дунёси аҳлини зиёратгоҳ жойига айланган. 
Имом ат-Термизий (824-892 йй.) Термиздан унча узоқ бўлмаган Буғ 
қишлоғида туғилган. У ҳам Бухорий сингари Шарқнинг жуда кўп 
шаҳарларида бўлиб, ўз билимини оширишга ҳаракат қилади. Ат-Термизий 
ҳадислардан ташқари филология, тарихга оид асарлар ҳам ёзди. Унинг 10 дан 
ортиқ ёзган асарлари орасида номини бутун мусулмон оламига машҳур 
қилган асари “Жоме ат-Термизий” ёки “Сунан ат-Термизий”дир. Бу асар 
исломда уламолар томонидан ҳақиқат деб тан олинган машҳур ҳадислар 
тўпламидан биридир.
Ислом динининг мамлакатда асосий дин сифатида тан олиниши, бошқа 
динларнинг оёқ-ости қилиниши, бу даврда меҳнаткаш омма турмуш 
тарзининг оғирлашуви улар орасида уларни юпатишга, уларнинг руҳини 
енгил қилишга ёрдам берувчи ғояни қидиришга мажбур қила бошлади. Бу 
ғоя тасаввуф ғояси бўлди. 


286 
Тасаввуф, яъни суфийлик ислом дини асосида шаклланган диний-
фалсафий оқим бўлиб, покланган, зоҳид, тақводорлик маъносини англатади. 
Унинг асосида бу дунё лаззатларидан воз кечиш орқали Оллоҳга етиш, уни 
билиш, у билан бирлашиш йўлини қидириш ётади. Суфийлик, Қуръон ва 
шариат талабларини албатта сўзсиз бажариш, ўзини Худонинг қули деб 
билиш кабилар, ўз ҳоҳиши билан покланиб, Оллоҳга, руҳий маънавийликка 
сингиш орқали эришишга асосланади. Тасаввуф таълимоти асосида инсон 
фаолияти ва унинг камолоти ётади. 
Тасаввуфда руҳни камолотга, унинг сўнгги мақсади Оллоҳга эришув 
йўллари тўрт босқичдан иборат: биринчи босқич-ШАРИАТ деб аталади, унда 
авваламбор, шариатнинг барча талабларини бажариш ва унга бўйсуниш 
талаб этилади. Иккинчи босқич-ТАРИҚАТ деб аталади. Унда мурид ўз 
шахси истакларидан воз кечиб, ўзини пир ихтиёрига топшириши керак. 
Учинчи босқич-МАЪРИФАТ бўлиб, унда суфийлар коинотнинг бирлиги 
Худода мужассам бўлишини, яхшилик ва ёмонликнинг нисбатини ақл билан 
эмас, қалб орқали англаб олишлари керак бўлади. Тўртинчи босқич 
ҲАҚИҚАТдир. Бунда суфий шахс сифатида тугаб, Худога-мўлжалланган 
ҳақиқатга етишиши, Оллоҳга сингиб кетиши ва натижада абадийликка 
эришуви зарур. Бу жараён маълум давомли вақтни талаб этган. Махсус руҳий 
жисмоний ҳаракат, фаолият, сиғиниш, ибодатлар, оҳанглар ёрдамида амалга 
оширилган. 
Тасаввуфнинг ижтимоий асосини шаҳарлардаги ҳунармандлар, майда 
савдогарлар ташкил қилган. IX-Х асрлардаёқ Ироқ ва Эронда унинг йирик 
вакиллари вужудга келади. Мовароуннаҳрда эса тасаввуф таълимоти Х 
асрдан бошлаб ёйила бошлади. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида тасаввуфнинг 
ривожланишида Юсуф Ҳамадоний таълимоти муҳим рол ўйнайди. 
Манбаларда қайд қилинишича, Юсуф Ҳамадоний 1043-1049 йилда Эроннинг 
Ҳамадон шаҳрида туғилади. Дастлабки билимларини Ҳамадон ва Бағдодда 
олади. Имом Ғаззолий каби буюк алломаларни тарбиялаб вояга етказган 
шайх Абу Али Фарсадийга шогирдликка тушади. Юсуф Ҳамадоний 
умрининг катта қисмини Ўрта Осиёда ўтказган. У ҳунармандчилик-
косибчилик билан шуғулланган. Шунинг учун ҳам бўлса керак, унинг 
таълимоти асосан ҳунармандлар орасида кенг тарқалган ва уларнинг 
манфаатларини ифодалаган. Юсуф Ҳамадоний суфийлик илми бўйича 
кўплаб шогирдлар тайёрлади. У Бухорода махсус хонақо қурдириб, ўша ерда 
шогирдларга дарс берган. Ҳамадоний таълимотида ватанпарварлик ғоялари 
ўз ифодасини топган. Уни пир деб билган шогирдларидан 213 таси машҳур 
шайхлар бўлиб етишган эканлар. Ҳамадоний таълимотидан Ўрта Осиёда 
икки тасаввуф мактаби-Яссавийлик ва Нақшбандийлик келиб чиқади.
Ўрта Осиё ҳудудида биринчи вужудга келган суфийлик оқими 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish