Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Абу Абдуллоҳ Жаъфар Рудакий



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Абу Абдуллоҳ Жаъфар Рудакий (960-1041 й.) тахминан 960 йилда 
Самарқанд яқинида жойлашган Панжрудак қишлоғида туғилган. Шунинг 
учун ҳам шоирнинг тахаллуси шу туғилган қишлоғининг номидан келиб 
чиқиб Рудакий бўлиб ҳисобланади. Яна бошқа манбаларда айтилишича, ўша 
даврда халқ чолғу асбоблари орасида “руд” номли мусиқа асбоби бўлиб, 
шоир уни чалишни жуда яхши ўрганган, шунинг учун ҳам шоир тахаллусини 
шу асбобдан олган деб ҳам ҳисоблайдилар. 
Рудакийнинг таржимаи ҳолига бағишланган барча манбаларда уни 
камбағал оиладан эканлиги, ёшлигидаёқ мусиқа асбобларини яхши чалишни 
ва ашула айтишни севганлиги қайд этилади. Ёш шоирнинг ўзи шеърлар 
ёзиши ва мусиқага бўлган бундай муҳаббати тез орада уни машҳур қилиб 
юборади. Бу даврда шеърият, айниқса, сарой шеърияти, қасиданавислик, 
яъни шахсга мадҳия ўқиб, кўкларга кўтариб мақташ кенг авж олган эди. 
Қасиданависликдан асосий мақсад, унинг моҳияти мақтов кимнинг шахсига 
қаратилган бўлса, ўша кишини шахсни улуғлаштириш бўлган. Рудакий эса 
маълумотларга қараганда, қасида тўқишга уста бўлган. Шунинг учун ҳам 
бўлса керак, унинг Сомонийлар саройига таклиф қиладилар. У даврда 
ҳокимият тепасида Наср ибн Аҳмад турарди.Шу даврдан бошлаб, унинг 
ҳаётида сарой даври бошланади. Сарой ҳаёти ўзининг ўта мураккаблиги 
билан ажралиб турган, фисқу-фасодларга тўла бўлган. Рудакий қариган 
вақтида саройдан қувилади ва қолган умрини ўзининг она қишлоғида 
фақирликда ўтказади. Саройдан қувилаётган пайтда унинг кўзига мил 
тортиб, кўр қилинади.


278 
Рудакий форс-тожик шеъриятининг асосчиларидан бири ҳисобланади. 
ХI аср шоири Рашидийнинг айтишича, Рудакийнинг бир миллион уч юз минг 
байт шеъри борлиги ҳисоблаб чиқилган. Аммо бизгача минг байт, икки 
қисмда эллик рубоий, шеърлар, достон ва бошқалар етиб келган, холос. Бу 
асарларда шоир дўстлик, муҳаббат, яхшилик қилиш, бировнинг дилини 
оғритмаслик каби улуғ инсоний фазилатларни улуғлайди. Доимо эзгулик 
қилишга чорлайди. 
Рудакийнинг шеърияти ҳаёт лаззати, ҳаётнинг ўзи устод эканлиги, 
ундан кўп нарсаларни билиб, ўрганиб олиш мумкинлигини таъкидлайди ва 
шундай қилиш лозим эканлигини уқтиришга ҳаракат қилади. Ҳаёт таълими 
бутунлай бошқача таълим эканлигини, уни баъзида ширин, баъзида аччиқ 
эканлигини кўрсатади. Бундай таълимни ҳеч бир ўқитувчи бера олмаслигини 
уқтиради.
Ҳар бир киши олмаса ҳаётдан таълим,
Унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим. 
Бизгача Рудакий қаламига мансуб “Калила ва Димна”, “Даврони 
офтоб”, “Синднома” каби поэмалардан парчалар етиб келган. Рудакийнинг 
асарлари ҳақида гап юритар эканмиз, унинг тили содда, кенг халқ оммасига 
жуда ҳам тушунарли бўлганлигини кўрамиз. Шунинг учун ҳам у кенг халқ 
оммаси орқали шуҳрат топган. Унинг асарлари ҳозирги ўзбек тилига ҳам 
таржима қилинган. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish