Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850) 
қадимги Хоразм диёрида туғилиб, вояга етади. Ғоятда 
ўткир зеҳн эгаси ва ноёб қобилият соҳиби бўлган ал-
Хоразмий ёшлик чоғидан бошлаб аниқ ва табиий 
фанларни ўрганишга қизиқди, араб, форс, ҳинд ва юнон 
тилларини эгаллади, бу тилларда ёзилган китобларни 
қунт билан ўқиб, мутолаа қилди. У дастлабки таълимни 
хусусий муаллимлардан олди ва сўнгра ўша даврнинг 
йирик маърифат марказларидан бири бўлган Марв 
мадрасасида ўқиди. Халифа Хорун ар-Рашиднинг ўғли 
Маъмун халифалик тахтига ўтиргач (813 й.) Муҳаммад
ал-Хоразмий Мусо ал-Хоразмийни ўзи билан бирга Бағдодга олиб 
кетади ва у ерда ташкил этилган “Байт ул-Ҳикма”га бошлиқ этиб тайинлади. 
Бағдодда у Сурия, Ироқ, Эрон, Хуросон ва Мовароуннаҳр олимлари билан 
ижод қилади.
Хоразмий математика, геометрия, астрономия, география, тарих илми 
ва бошқа фанлар соҳасида баркамол ижод қилди. Унинг “Ал Жабр вал 
муқобала” (“Тенгламалар ва қаршилантириш”), “Ҳисоб ал-Ҳинд” (“Ҳинд 
ҳисоби”), “Китаб сурат ал-Арз” (“Ер сурати ҳақида китоб”), “Китаб ат-
Тариx” (“Тарих китоби”), “Китаб ал-Амал Бил Устурлабат” (“Устурлоб билан 
ишлаш ҳақида китоб”) каби асарлари олимга жаҳоншумул шуҳрат келтирди. 
Хоразмий яратган 20 тадан ортиқ асардан бизнинг давримизгача фақат 10 
тасигина етиб келган. 
Хоразмий ижоди меросида “Алжабр ва ал-муқобала” китобининг 
илмий аҳамияти ниҳоятда буюкдир. Бу китоби билан у математика тариxида 
биринчи бўлиб алгебра фанига асос солди. “Ал-гебра” атамаси ушбу 
китобнинг “ал-жабр” деб юритилган қисқача номининг айнан ифодасидир. 
Хоразмий номи эса математикада “алгоритм” атамаси шаклида ўз ифодасини 
топди. Унинг “Ал-жабр” асари асрлар давомида авлодлар қўлида ер ўлчаш, 
ариқ чиқариш, бино қуриш, меросни тақсимлаш ва бошқа турли ҳисоб ва 
ўлчов ишларида дастуриламал бўлиб хизмат қилди. Хоразмийнинг бу 
рисоласи XII асрдаёқ Испанияда лотин тилига таржима қилинади ва қайта 
ишланади. Кейинчалик асрлар давомида Европа олимлари Хоразмий 
асарларини қайта-қайта ишлаб, у асосда асарлар ёзадилар. Хоразмийнинг 


272 
арифметик рисоласи ҳинд рақамларига асосланган ўнлик позицион ҳисоблаш 
системаси Европада, қолаверса, бутун дунё тараққиётида буюк аҳамият касб 
этди, алгебрани мустақил фан даражасига кўтарди. 
Олимнинг “Китоб ат-Тарих” (“Тарих китоби”)да 
Хуросон , Кичик Осиё ва Мовароуннаҳрнинг VIII-IX 
асрлар тарихига оид қисқа ва аниқ маълумотлар ўз 
ифодасини топган. Хоразмийнинг “Зиж” (“Астрономик 
жадвал”), “Қуёш соати ҳақида рисола” асарлари 
фалакиётшунослик фанининг ривожланиш тараққиётига 
катта ҳисса қўшди. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish