Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


-мавзу. Ўрта Осиё халқлари ҳаётида IX-XII асрларда юз берган



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

7-мавзу. Ўрта Осиё халқлари ҳаётида IX-XII асрларда юз берган 
уйғониш даври. Аждодларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган 
ҳиссаси.
 
Режа 
1. IX-XII асрларда маданий юксалишнинг шарт шароитлари. Ўрта 
Осиёлик буюк алломаларнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан 
ҳиссаси.


267 
2. Хоразм Маъмун академиясининг илм-фан тараққиётидаги ўрни.
3. IX-XII асрларда ислом дини ва сўфийлик. Буюк муҳаддис ва диншунос 
олимлар. 
4. Меъморчилик ва санъат. 
 
1. IX-XII асрларда маданий юксалишнинг шарт шароитлари. Ўрта 
Осиёлик буюк алломаларнинг жаҳон цивилизациясига ривожига 
қўшган улкан ҳиссаси. 
IX-XII асрларда Ўрта Осиё ҳудудида юз берган Маданий уйғониш 
(ренессанс), унинг тарихи, мазмун-моҳияти, шу даврда ижод қилган буюк 
алломаю-уламолар, уларнинг инсоният илм-фан, маданияти равнақига 
қўшган улкан ҳиссаси ҳамиша жаҳондаги тадқиқотчи, олимлар диққат 
марказида турган. Шу боис ҳам бу хусусида ёзма манбалар жуда кўп. 
ХХ аср тарихшунослигида ушбу масала билан қатор ғарб олимлари, 
хусусан Г.Э.Грбнебаум, А.Мец, Л.Дахият, Ф.Лот, У.Уотт, К.Броккельманн, 
В.Шпулер, К. Босворт ва бошқалар қатор тадқиқот ишларини амалга 
оширганлар. Шунингдек, рус ва совет олимларидан C.П.Толстов, 
М.Е.Массон, И.И.Умняков, Б.А.Розенфельд, П.Г.Булгаков, В.В.Бартольд, 
И.Ю.Крачковский, ўзбек олимлардан Я. Ғуломов, И.Мўминов, О.И.Исломов, 
У.Каримов, М.Хайруллаев, Б.Аҳмедов, А.Ўринбоев, А.Ирисов, А.Носиров, 
И.Низомиддинов, А.Аҳмедов, Ҳ.Ҳасанов, Ф.Сулаймонова, Д.Юсупова, 
С.Каримова ва бошқалар қўйилган масаланинг турли жиҳатларини очиб 
беришга муваффақ бўлдилар. Буюк алломаларнинг ибратли ҳаёт фаолияти ва 
ижоди, юртимиздан етишиб чиққан улуғ зотларнинг жаҳон цивилизациясига 
қўшган бебаҳо ҳиссаси ХХI асрга келиб ҳам илм аҳлини ўзига жалб қилиб 
келмоқда. Бу хусусида малакатимиз Президенти И.Каримов ўзининг “Юксак 
маънавият – енгилмас куч” асарида ҳақли тарзда қуйидагиларни эътироф 
этган эди: “... заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимиз, мутафаккир 
боболаримизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, бемисл илмий-ижодий 
кашфиётлари бугун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга солаётганини ғурур билан 
таъкидлаш лозим”. 
Минг йилликлар давомида турли цивилизация ва маданиятлар, жаҳон 
савдо йўллари чорраҳасида жойлашган ўлкамиз ҳудудида ўзига хос бебаҳо 
маъанвий қадриятлар ва маданият мавжуд бўлган. Илғор маданият, илм-фан 
халлифалик ҳукми даврида айнан юртимиз ҳудудида ривож топган бевосита 
Бағдод халифалигидаги мусулмон уйғониш даври, илм-фан, маданият 
тараққиётига ижобий таъсир кўрсатди. Улкан халифалик ҳудудларида 
тараққиёт даражаси турлича ўлка ва халқларнинг бир давлатга бирлашуви, 
улар ўртасида тегишли муносабатларнинг ўрнатилиши, иқтисодий ҳаётининг 
равнақ топиши ички ва ташқи савдо алоқалари ривожига туртки бўлди. Бу 
эса халифалик халқлари маданиятининг юқори тараққий этишига ҳам туртки 
бўлди. Бу даврда металлургия, тоғ-кон, тўқувчиликда янгиликлар татбиқ 
этилди, қоғоз, сопол, шиша ишлаб чиқиш, фойдали қазилмаларни қазиб 
олиш, қишлоқ хўжалигида сунъий суғориш, гидротехник иншоотлардан 


268 
фойдаланиш, ирригация шахобчаларини қуриш, турли ўсимликларни экиб, 
кўпайтириш йўлга қўйилди. Ҳунармандчиликнинг кўплаб соҳалари 
ривожланиб, турли буюмлар сони ва сифати ўсди, ички ва ташқи савдо 
алоқалари жуда ривожланди.
Дарё ва денгизларда ҳам янги савдо йўллари юриши бошланди. Шу 
даврда юзага келган кўплаб афсона, ривоят, ҳикоят, жумладан, “Минг бир 
кеча” эртакларида мазкур давр қаҳрамонлари фаолияти адабий талқинда, 
шарқона лутф билан баён этилган эди. Ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги кенг 
кўламли ўзгаришлар турли муаммоларни келтириб чиқарар эди-ки, буни 
фақат илм-фан ечишга қодир бўлган. Хусусан, табиий фанлар, математика, 
астрономия, геометрия катта иншоотларни қуриш, кемасозлик, савдо-сотиқ 
учун зарур бўлган. Аҳоли жойлашуви, кўпайиши, шаҳарларнинг тараққий 
топиши тиббиёт фанига эҳтиёжни туғдирган бўлса, ҳунармандчилик, тоғ-кон 
саноати учун геология, минералогия илмидан бохабарлик тақозо қилинган. 
Тараққиёт, шунингдек ал-кимёни ривожига кенг йўл очади. Улкан халифалик 
ҳудудида араб тили нафақат восита тили, балки илм-фан тилига ҳам айланди. 
Шу даврда яратилган аксарият илмий адабиётлар араб тилида битилар эди. 
Аббосий халифалар (750-1258) даврида юқорида таъкидланган ўзгаришлар 
янада тараққий этди, ислом маданияти, илм-фан юқори чўқиссига чиқди. 
Халифалик ўз давлат бошқаруви, турмуш тарзи, урф-одат, маданият, 
меъморчилик 
соҳаларида 
кўпроқ 
шарқий 
ҳудудлар, 
хусусан 
Мовароуннаҳрдан намуна олди, кўп ҳолатда Эрон, Хуросон, Мовароуннаҳр 
заминидан чиққан арбоблар халифалик ижтимоий-сиёсий, иқтисодий аётида 
муҳим роль ўйнай бошладилар. Аббосийлар даврида яратилган маънавий 
бойликда аждодларимизнинг улкан ҳиссаси мавжуд эди.
762 йили халифалик пойтахти Дамашқдан Бағдодга кўчди. Тез орада 
Бағдод халифалик имлий марказига айланди. Аббосий халифалардан Ҳорун 
ар-Рашид (786-809), айниқса ал-Маъмун (813-833) нафақат илм-фанга 
ҳайриҳоҳлик билан қарадилар, балки унинг ривожига ҳомийлик ҳам 
қилдилар. Ҳорун ар-Рашид даврида Бағдодда ташкил этилган кутубхонада 
кўплаб ноёб китоблар жам этилиб, бошқа тиллардаги адабиётларни 
таржимонлар араб тилига ўгирар эдилар. 
Ал-Маъмун (813-833) ҳукмронлиги даврида илм-фанга ҳомийлик 
янада кучайди. Табобат, фалсафа, астрономия, математика фанларига оид 
юнон, сурия, санскрит, паҳлавий, хоразм тилларидаги асарлар араб тилига 
таржима қилинди. Халифа ал-Маъмуннинг Марвдаги даргоҳидаги аксарият 
олимлар: Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Жавҳарий, Аҳмад Фарғоний, ал-
Марвазий, Али ал-Марвазий ва бошқалар кейинги ижодий фаолият юритиш 
учун Бағдодга таклиф қилди. Шу тариқа халифалик пойтахти Бағдодда “Байт 
ул-ҳикма” (“Донишмандлар уйи”) – “халифа Маъмун академияси” ташкил 
топди. Илм марказида немис тадқиқотчиси Ҳ.Зутер таъкидлаганидек, 
олимларнинг аксарияти Хуросон, Мовароуннаҳр, Бақтрия, Фарғонадан 
бўлган.
Шу тариқа аксарият бизнинг заминдан чиққан олимлар қўли билан 
араб тилидаги илм-фан юзага келди. Европада кейинчалик катта хатога йўл 


269 
қўйилиб, уларнинг барчаси “араб олимлари” деб аташган эди. “Байт ул-
ҳикма”да юнон фани, Ҳинд – санскрит маданиятини ўрганилди, тиббиёт, 
астрономия, математикага оид адабиётлар таржима қилинди, уларнинг 
баъзиларига шарҳ ёзилди, замонавий алгебра, геометрия, оптика асослари 
яратилди, кимё фани жуда тараққий топди. Академия нафақат таржима ва 
таҳлил ишлари билан, балки илмий аснодаги экспедицияларни ҳам 
уюштирган. Масалан, 830 йили ал-Хоразмий раҳбарлигида Ғарбий 
Ҳиндистон, кейинчалик Византияга сафарлар уюштирилган. Шу даврда 
нафақат пойтахт Бағдод балки Кат, Марв, Бухоро, Самарқанд, Балх ва бошқа 
Ўрта Осиё ҳудудларидаги шаҳарларда ҳам илм-фан кенг тараққиёт топа 
бошлаган. Ислом дини Қуръон ва ҳадислардаги таълимотда илмга интилиш, 
диний билимлар билан бир қаторда дунёвий илмларни ҳам эгаллашга 
имкониятини намоён қилди. Бу эса ўз навбатида оддий аҳоли ичида ҳам хат-
савод чиқариш, бадиий адабиётдан бошланғич маълумот олиш, ислом динига 
оид билимлар кўникмасига эга бўлиш, афсона, ривоят, достон, эртаклардаги 
қаҳрамонларни мадҳ этиш имкониятини юзага келтирди. Натижада, шеърият, 
адабиёт юксак даражада ривожлана борди. Расмий доирада илм-фан, 
маърифатни қўллаб-қувватлаш мазкур соҳа вакиллари обрў-эътиборини 
ниҳоятда юксак мавқега эришувига сабаб бўлди. Ислом дининг 
бирлаштирувчи кучи туфайли илм-фан ва маданият бобида улкан 
муваффақиятлар қўлга киритилди. Аксарият замонавий фанларнинг 
пойдевори ҳам айнан шу даврда қўйилди. 
Фанда “Уйғониш даври” деб аталадиган давр Ғарбий ва Марказий 
Европа мамлакатларда XIV-ХVI асрлардаги ривожланишнинг ўзига хос 
хусусиятларини ифодалаш учун ишлатилган. Биринчи маротаба “уйғониш” 
атамасини ХVI аср италян рассоми ва тарихчиси Ж.Вазари ўз асарларида 
ишлатади. “Уйғониш”, “уйғониш даври” атамалари XIV-ХVI аср ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш моҳиятини очиб бермасдан, кўпроқ антик давр 
меросини, яъни антик маданиятга ўхшаш маданиятни қайтадан “тирилиши”, 
“уйғониши” маъносида ишлатила бошланди. Кейинчалик фанда бу атама 
кенг қўлланила бошланди. Шу маънода кўпчилик тадқиқотчиларнинг IX-XII 
асрлар Ўрта Осиё халқлари тарихида маданиятнинг ривожланишини ўзига 
хос хусусиятларини ҳам “уйғониш” даври аташи тўлиқ мақсадга 
мувофиқдир. 
IX-XII асрлар Ўрта Осиё халқлари тарихида моддий ва маънавий 
ҳаётнинг ривожланишида олдинги даврларга нисбатан кескин юксалиш 
даври бўлди. VIII асрда Араб халифалиги ҳозирда Ўрта Осиё деб аталмиш 
ҳудудни фатҳ этиб бўлган, босиб олинган ерларда ислом дини кенг ёйилиб, 
ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаёт Араб халифалиги тартиб-қоидаларига 
бутунлай бўйсундирилган эди. Халифалик таркибига киритилган ўлкаларда 
фақат ислом динигина эмас, балки араб тили ва унинг имлоси ҳам жорий 
этилди. Чунки, араб тили халифаликнинг давлат тили бўлса, ислом дини 
унинг мафкураси эди. Шу сабабли бу мамлакатларда араб тилини 
ўзлаштиришга интилиш кучли бўлган. Исломни қабул қилган аҳолининг араб 
тили билан мулоқоти, ибодат вақтларида қуръон сураларини тиловат 


270 
қилишдан иборат бўлган бўлса, маҳаллий зодагонлар араб тилини халифалик 
маъмурлари билан яқинлашиш ва мамлакатда ўз сиёсий мавқеларини тиклаб 
уни мустаҳкамлашнинг гарови деб ҳисоблайдилар. Араб тилига бўлган 
бундай эҳтиёж ва интилиш туфайли кўп вақт ўтмай Мовароуннаҳрда ҳатто ўз 
она тилидан кўра араб тили ва ёзуви ўзлаштириб олган билимдонлар пайдо 
бўлди. Чегаралари борган сари кенгайиб, улканлашиб борётган халифалик 
учун илм аҳли сув ва ҳаводек зарур бўлиб қолди.
821 йилда Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг ноиби этиб тайинланган 
Тоҳир ибн Ҳусайн халифалик ўйлаганидек сиёсат юргизмади. У халифа 
номини хутба номозидан чиқариб ташлашга кўрсатма берди. Тоҳирийлар 
шундай қилиб сўзда ўзларини халифаликнинг ноибидек кўрсатсаларда, 
амалда мустақил иш юритиш ҳаракатини бошлаб юбордилар. Шундай қилиб, 
мустақил давлатларнинг пайдо бўлиш учун замин пайдо бўлди.
873 йилда Тоҳирийлар ҳукмронлиги ўрнига Саффорийлар ҳукмронлиги 
ўрнатилди. Бу ўз навбатида Мовароуннаҳрни Хуросондан ажралиб, ўз 
мустақиллигини тиклаб олиши учун асос бўлди. IX асрнинг охирги чорагида 
Мовароуннаҳр Сомонийлар қўл остига ўтиб, мустақилликни янада 
мустаҳкамлаб олади. Сомонийлар сулоласининг энг йирик вакилларидан 
бири бўлмиш Исмоил Сомоний кучли давлат тузишга ҳаракат қилади ва бу 
ишни муваффақиятли равишда уддасидан чиқади. 
Мовароуннаҳр деб аталадиган бу ҳудудда мустақил давлатларнинг 
ташкил топиши уларда сиёсий барқарорлик, иқтисодий ривожланиш ва 
маданий ҳаётнинг равнақига катта таъсир кўрсата бошлади. Бухоро, 
Самарқанд, Урганч ва Марв каби шаҳарлар илм-фан ва маданият марказлари 
сифатида шаклланиб, ривожлана бошлади. 
Юқорида кўриб ўтганимиздек, Ўрта Осиёда IX-XIII аср бошларида 
Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар ва Хоразмшоҳлар 
давлатлари ҳукм сурдилар. Бу давлатлар халқаро майдонда ўз мавқеи ва 
тутган ўрни жиҳатидан катта эътибор ва нуфузга эга бўлдилар. Аҳмад, Наср, 
Исмоил Сомоний, Алптакин, Маҳмуд Ғазнавий, Тўғрулбек, Султон Санжар, 
Отсиз, Такаш сингари тадбиркор ва узоқни кўра оладиган давлат арбоблари 
даврида Ўрта Осиёда ҳаётнинг барча жабҳаларида юксалишларга эришилди, 
давлат ҳокимияти мустаҳкамланди, нисбатан тинчлик, осойишталик ва 
барқарорлик вужудга келди. 
Тариxчи Абу Мансур ас-Саолобийнинг Сомонийлар Бухоросига берган 
таърифи бутун Ўрта Осиё давлатларининг IX-XIII аср бошларидаги аҳволига 
тегишлидир: “...шон-шуҳрат макони, салтанат каъбаси ва замонасининг 
илғор кишилари жамланган, ер юзи адибларининг юлдузлари порлаган ҳамда 
ўз даврининг фозиллари йиғилган (жой) эди”. Ўрта Осиё ҳукмдорлари илм 
аҳли билан яқинлашдилар. Мамлакатни бошқаришда уларнинг билими ва 
маслаҳатларидан фойдаландилар. Ҳукмдорларнинг аксарияти бу даврда ўз 
саройларида олим, шоир ва уста санъаткорлар, турли соҳалар бўйича 
қимматбаҳо китобларни тўплашга одатландилар. Саройга жалб этилган олим 
ва 
шоирлар, 
кутубхоналардаги 
нодир 
қўлёзма 
асарлар 
билан 
мағрурланардилар. 


271 
Дамашқ, Қоҳира, Бағдод, Куфа, Басра ва бошқа катта шаҳарларда Ўрта 
Осиёдан бориб фан, маданият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшган авлод-
аждодларимиз бу даврга келиб кўпая борди. Бағдод шаҳри Шарқнинг илм-
фан маркази сифатида оламга танилди, чунки IX асрда бу ерда “Байт ул-
ҳикма”-(“Донишмандлар уйи”) Шарқнинг фанлар академияси ташкил этилди. 
Бунга монанд ҳолда Х аср охирларида Хоразмда ҳам халифа Маъмун даврида 
(995-997 й.) “Донишмандлар уйи”-“Байт ул-Ҳикма”-“Маъмун академияси” 
(Хоразм академияси) ташкил топди. Бу икки илм ўчоғларида Шарқнинг 
машҳур ва маълум олиму-алломалари таҳсил олганлар. Улар орасида Аҳмад 
Фарғоний, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино ва бошқа буюк алломаларнинг 
номлари бор. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish