Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Юнон-Бақтрия давлати
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг эътироф этишларича, Юнон-Бақтрия 
давлатининг салавкийлардан ажралиб чиқиши юнон зодагонларининг 
қўзғолони хусусиятига эга бўлиб, унга Бақтрия аҳолиси томонидан қўллаб-
қувватланган Диодот бошчилик қилади. Тадқиқотчилар Юнон-Бақтрия 
давлати пайдо бўлган турли саналарни белгилайдилар (мил.авв. 256, 250, 248 
ва 246-145 йй). Бу давлатнинг асоси Бақтрия бўлиб, баъзи ҳукмдорлар 
даврида (Евтидем, Деметрий, Евкратид) Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий 
қисми, Амударё ва Сирдарё ўртасидаги катта ерлар қўшиб олинади.
Деметрий тангалари 
 
Бақтриянинг салавкийлар давлатидан ажралиб чиқиши хусусида 
римлик тарихчилар Помпей Трог ва Юстинда узуқ-юлуқ маълумотлар 
сақланган бўлса-да бу ҳақда батафсил маълумотлар учрамайди. Шунга 
қарамасдан мавжуд тангашунослик, айрим хўжалик ҳужжатлари, санъат 
ёдгорликлари, суғориш иншоотлари ва иморатлар қолдиқлари берган 
маълумотлар асосида бу давлатдаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт 
ҳақида маълум тасаввурларга эга бўлиш мумкин. Аммо, Юнон-Бақтрия 
давлатининг сиёсий тарихи кўп ҳолларда қиёсий солиштириш ва 
тахминларга асосланади.
Юнон-Бақтрияда давлат подшо томонидан бошқарилган бўлиб, 
тангашунослик маълумотлари Диодот I,II,III, Евтидем I,II, Деметрий, 


133 
Гелиокл, Платон каби подшолари ҳақида хабар беради. Салавкийлар каби 
Юнон-Бақтрия подшолари ҳам давлатни сатрапликларга бўлиб идора 
этганлар.
Диадохлар тангалари 
 
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, Юнон-Бақтрия мулкларининг 
чегаралар доимий мустаҳкам бўлмасдан, ҳарбий-сиёсий вазиятдан келиб 
чиқиб ўзгариб турган. Мил.авв. III асрнинг охирлари Ўрта Осиё жанубидаги 
ҳарбий-сиёсий вазият ҳақида Полибий маълумотлар беради. Унинг ёзишича, 
салавкийлар томонидан Бақтрада қамал қилинган Евтидем уларнинг 
ҳукмдори Антиох III га «чегарада кўчманчи қабилалар турганлиги ва улар 
чегарадан ўтадиган бўлса ҳар иккала томоннинг ҳам аҳволи оғир бўлиши 
мумкинлигини» билдиради. Полибий маълумот берган ушбу кўчманчилар 
мил.авв. III асрнинг охирларида Зарафшон дарёсига қадар деярли бутун 
Суғдни эгаллаган бўлиб, бу ҳудудлар Юнон-Бақтрия давлатининг 
вақтинчалик шимолий чегараси бўлиб қолади. Шунингдек, ғарбий Ҳисор 
тоғлари ҳам шимолий чегаралар бўлган бўлиши мумкин.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish