Буюк ипак йули ривожланиши ва тараққиёт босқичлари. Нафақат
ўзбек халқи, балки дунёдаги кўпгина халқлар давлатчилиги тарихида,
ривожланиш босқичларида Буюк ипак йўлининг аҳамияти катта бўлган эди.
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, мил.авв. III асрнинг охири - II
асрнинг ўрталаридан бошлаб, Хитой сайёхи ва дипломати Чжан Цзян
хитойликлар учун илк марта Ғарбий ўлка - Ўрта Осиё вилоятларига йўл
очган даврдан бошлаб Буюк Ипак йули шаклланади. "Буюк ипак йули" деган
ном ўша даврларда Fapб давлатлари учун жуда қимматбаҳо ҳисобланган ипак
маҳсулотлари билан боғлиқдир. Аммо, бу дегани бу йўлдан фақат ипак
маҳсулотлари олиб ўтилган, деган маънони бермайди. Тадқиқортчилар ипак
қуртидан ипак олиш сирларини хитойликлар бундан беш минг йил илгари
ўзлаштирган деб ҳисоблайдилар. Айрим тадқиқотчилар ипакчиликнинг
ватани Ҳиндистоннинг тоғли туманлари, Ғарбий Ҳимолай ва ҳатто, Эрон деб
ҳисобласаларда, ипакнинг ватани Шимолий Хитой, аниқроги, Шандун
вилояти эканлиги аксарият олимлар ва хитойшунослар томонидан эътироф
этилган.
Хитой элчиси ва дипломати томонидан очилган бу йўл аслида иккита
буюк йўлни бирлаштирган йўл эди. Улардан бири - Ғарбдан, Ўрта Ер денгизи
ҳудудларидан Ўрта Осиёга келган бўлиб, Александр Македонский ва
Салавкийлар саркардаси Демодам юришлари даврида Яксарт - Сирдарёгача
чўзилган. Иккинчиси эса, Шарқдан, Хан империясидан Ўрта Осиёга йўналган
бўлиб, Чжан Цзян бу йўл бўйлаб шимолдан Даван, Қанғ, Суғд, Бақтрия
орқали жанубга чиққан эди. Иккита буюк цивилизация - Ғарб ва Шарқ,
161
цивилизацияларини бирлаштиришда бу йўллар устида жойлашган Ўрта Осиё
халқлари фаолияти катта аҳамиятга эга бўлди. Хитой ва Юнон-рим
манбаларининг маълумот беришича, пайдо бўлган давридан бошлабоқ, бу
йўлдан савдо карвонлари ва дипломатик элчилар қатнай бошлаган. Бу йўл
XIX асрнинг иккинчи ярмида (1877 йилда) немис олими Фердинанд Паул
Вильгельм Рихтгофен томонидан дастлабки марта "Ипак йўли" деб ном олди
ва кейинчалик бутун дунё тадқиқотчилари томонидан "Буюк ипак йўли" деб
эътироф этилди.
Бу йўлнинг қисқача тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Хан
империясининг У-Ди ҳукмронлиги даврида (мил.авв. 140-86 йй.)
Хитойнинг ғарбий томонидаги ҳудудларга бўлган қизиқиш кучаяди.
Хитойликлар бу ҳудудларда ўша даврда анча хавфли бўлган ҳарбий кучлар-
хуннлар билан тўкнашадилар. Хуннларга қарши курашда иттифоқчилар
топиш ва улар билан ҳарбий иттифоқ тузиш мақсадида император У-Ди
мил.авв. 138 йилда юқорида номи тилга олинган дипломат, саёҳатчи ва
савдогар Чжан Цзянни Ўрта Осиёга жўнатади. Чжан Цзян бир неча йил
хуннлар қўлида асирликда бўлади ва мил.авв. 128-126 йилларда Даван
(Фарғона)га келади. Даван ҳукмдорлари билан ҳарбий иттифоқ тузишда
муваффақиятсизликка учраган Чжан Цзян кўп кийинчиликлардан сўнг
юртига етиб келади. Унинг миссияси Хитой учун Fарбий ўлкаларга чиқишда
муҳим аҳамиятга эга бўлди. Кейинчалик Хитой императори билан Даван
ҳукмдорлари ўртасида қонли урушлар бўлиб ўтди. Бу урушларга асосий
сабаб хитойликларни ҳайратга солган Даван «самовий отлари» эди.
Мил.авв. 101-105 йилларда император У Ди Парфия (Хитой
манбаларида Аньси деб эслатилади) подшоҳларига, Қанғ ҳукмдорларига,
кейинроқ эса Бақтрия (Кушонлар) ерларига ўз элчиларини жўнатиб улар
билан дипломатик - савдо алоқаларини ўрнатади. Шу тариқа мил.авв. II-I
асрларда Шарқ билан Fарбни боғловчи Буюк Ипак йўлига асос солинади. Ўз
вақтида ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлган бу йўлнинг дастлабки тармоғи
Хитойдаги Сиань шаҳридан бошланиб, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиё, Эрон,
Ҳиндистон, Месопотамия орқали Ўрта Ер денгизигача чўзилган. Евросиё
материгининг катта қисми айнан Буюк Ипак йўлини ташкил этувчи тизим
билан боғланиб, бу йўл орқали моддий ва маънавий бойликлар алмашинуви
жадал олиб борилган. Бу ўринда, Ўрта Осиёнинг қадимги тарихий-маданий
вилоятлари ўзига хос воситачилик вазифасини бажарганлар.
Э.Ртвеладзенинг тадқиқотларига кўра, типологик жиҳатдан бу йўллар
(иккита континент - Осиё ва Европани боғловчи Буюк Ипак йўли) -
континентал аҳамиятга эга бўлган йўллар (бир континентдаги турли
минтақаларни боғлайдиган йўллар, масалан Бақтрия ва Ҳиндистон, Бактрия
ва Хитой); минтақавий аҳамиятга эга бўлган йўллар (Ўрта Осиё
континентининг ички ҳудудларини боғлайдиган йўллар, масалан Бақтрия ва
Суғд, Бақтрия ва Хоразм); вилоят аҳамиятига эга бўлган йуллар (маълум
тарихий - маданий вилоят ичидаги йирик ахоли пунктларини боғлайдиган
йуллар, масалан Афросиёб ва Куктепа, Узунқир ва Ерқўрғон); маҳаллий
аҳамиятга эга бўлган йўллар (шаҳар ва атроф аҳоли пунктларини
162
боғлайдиган йўллар); қишлоқлар ўртасидаги сўқмок йўлларга бўлинган.
Олимнинг фикрича, турли йўллар ўртасидаги масофа турлича бўлиши
мумкин. Мисол учун, континентлараро йўллар - 10 ва ундан ортик, минг км.,
континентал йўллар - бир неча минг км., маҳаллий йўллар - бир неча ўн км.,
сўқмоқ, йўллар - бир неча юз метрдан бир неча км.гача.
Буюк Ипак йўлининг Хитойдан Ўрта Осиёга келувчи йўналишида
дастлабки ҳудуд сифатида Фарғона водийси муҳим ўрин тутган эди. Ушбу
ҳудуд орқали ўтган транзит савдо йўллари йўналишлари бўйича кейинги
йилларда кўплаб янги маълумотлар пайдо бўлдики, уларнинг таҳлилларига
асосланиб Фарғона водийсидаги йирик шаҳарларнинг бу трансминтақавий
алока йўли йўналишларида тутган ўрни ва аҳамияти ҳамда бу давр Фарғона
давлатчилиги ривожи ҳақида муҳим ҳулосалар чикариш мумкин.
Хитой манбаларининг маълумот беришича, бу даврда Даван давлатида
70 дан ортиқ шаҳарлар мавжуд бўлиб, улар Буюк Ипак йўли йўналишларида
жойлашган ёки улар билан маҳаллий аҳамиятга молик йўллар орқали
боғланган эди. Бу шаҳарлар Буюк Ипак йўли шаклланган дастлабки
даврлардан бошлаб Фарғона водийсининг муҳим иқтисодий ва маданий
марказлари, айримлари (Эрши, Шўрабашат) эса сиёсий-маъмурий марказлар
сифатида минтақанинг ички ва ташқи алоқаларида фаол иштирок этиб
келган.
Буюк Ипак йўлининг Фарғона водийси шаҳарлари орқали ўтган асосий
йўналишлари Ашт даштлари орқали Хўжандга ёки Чотқол тоғларидаги
Камчиқ ва Резак довонлари орқали Чоч воҳасига олиб келган. Бу йўллар
Оҳангарон ва Чирчиқ дарёси водийларидаги шаҳарлар ва маконлар орқали
Сирдарёдаги муҳим кечувлар томонга йўналган. Тадқиқотчиларнинг
фикрларига кўра, мил.авв. III—II асрларда Тошкент воҳасида кейинги
даврлар учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий
ўзгаришлар бўлиб ўтади ва бу жараёнда алоқа йўлларининг аҳамияти улкан
бўлди. Бу ҳолат биринчи галда, воҳанинг қудрати Қанғ давлати шаклланган
ҳудуд сифатидаги ўрни билан ҳамда қадимги шаҳарларнинг пайдо бўлиши ва
уларнинг ижтимоий-иқтисодий, маъмурий-сиёсий аҳамияти ошиб бориши
билан изоҳланади.
Тошкент воҳасидаги қадимги шаҳарларнинг Сирдарёнинг ўнг қирғоқ
ҳудудларида,
Оҳангарон
ва
Чирчиқнинг
қуйи
оқимларида
шаклланганлигидан хулоса чиқарган айрим тадқиқотчилар воҳада
урбанизация жараёнлари бошланишида қўшни Суғднинг таъсири катта
бўлган деб ҳисоблайдилар. Ўз навбатида Ўрта Осиёнинг бу икки тарихий-
маданий вилоятлари ўртасидаги қизғин иқтисодий-маданий муносабатлар
хамда воҳани Суғдиёна билан боғловчи алока йўллари жадал фаолият
кўрсатганлиги таъкидланади.
Уструшона ва Тошкент воҳасидан Зомин ва Жиззах орқали келган
савдо йўли Суғдиёнанинг пойтахти Афросиёб (Самарқанд)га олиб келган. Бу
шаҳарнинг ўша давр Ўрта Осиёнинг ички ва ташки иқтисодий ва маданий
алоқаларида муҳим ўрин тутган йирик савдо йўллари чорраҳасида
жойлашганлигини алоҳида таъкидлаш лозимдир. Афросиёбдан Амударё
163
кечувларига томон кетувчи йўллар бу даврда Жанубий Сўғд, ҳозирги
Қашқадарё вилояти ҳудудлари орқали ўтган. Кеш (Узунқир), Никшапа
(Еркурғон), Нахшаб каби йирик шаҳарлар воҳанинг ички ва ташки
иқтисодий-маданий алоқаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Суғдиёнадаги йўллар Буюк Ипак йўли шаклланиб, минтаканинг ташқи
иқтисодий алоқалари ривожланиб боришига мос равишда кенгайиб боради.
Самарқанддан қуйи Қашкадарё воҳаси орқали Амударёнинг ўрта оқимидаги
кечувларга олиб чиқувчи йўллар Суғдиёнанинг минтақавий аҳамиятга эга
карвон йўллари эди. Бу давр Зарафшон дарёсининг қуйи қисмига, Бухоро
воҳасига чиқувчи йўлларда ҳам қизгин алоқалар давом этган. Бу давр Хоразм
воҳасидаги асосий пунктлар - шаҳарлар, калъалар, қўрғонлар Амударёнинг
қуйи оқимидан дарёнинг ҳар иккала қирғоғига чикилган йирик каналлар
бўйлаб жойлашган эди.
Сурхон воҳасида (Шимолий Бақтрия) минтақавий аҳамиятга эга бўлган
йўллар билан боғланган Термиз шаҳри алоҳида аҳамиятга эга. Амударёдан
кечув жойида жойлашган бу кўҳна шаҳар минтақанинг марказий
ҳудудларини Шимолий Афғонистон ва Ҳиндистон шаҳарлари билан
боғлайдиган муҳим халқаро савдо-транзит йўли устида эди. Ундан ташқари
бу шаҳар Амударё сув йўлидаги муҳим пунктларга эгалиги билан ҳам бошқа
шаҳарлардан ажралиб туради.
Ипак йўлининг Бухорога келган тармоғи иккига бўлинган. Бу
тармоқнинг жанубий йўналиши Бухоро - Қарши - Гузор - Кеш - Термиз
орқали Ҳиндистонга ўтиб кетган. Нишопурдаги тармоқларидан бири Теҳрон
-Қазвин - Ҳамадон - Бағдод - Палмира йўналиши бўйлаб Ўрта Ер денгизи
бўйидаги Тир шаҳригача чўзилган. Умуман олганда Буюк Ипак йўлининг
жанубий тармоғи Ўзган орқали Ўшга ўтиб, Қува - Марғилон - Қўқон орқали
Хўжанд, Самарқанд, Бухорога ўтган. Шимолий йўналиши эса Хазар
ҳоконлиги ва Булғор давлати орқали Киев Руси ва Европа мамлакатларига
бориб, бу тармоқ VI асрдан бошлаб ривожлана бошлаган. Юқорида
таъкидлаганимиздек, Ипак йўлининг асосий карвон йўлларидан ташқари
ички савдо йўллари ҳам мавжуд эди.
Хуллас, мил.авв. I минг йилликнинг оҳири - милодий I минг
йилликнинг бошларига келиб Тинч океанидан Атлантика океанига қадар
чўзилган улкан географик ҳудуд- маданияти юксак даражада ривожланган
цивилизацияларнинг ягона тизимига бирлашади. Бу ҳудудда жойлашган
давлатлар - Хитойдаги Хан салтанати, Кушон подшоҳлиги, Канғ давлати,
Парфия давлати, Рим салтанатининг чегаралари ушбу йўллар орқали бир-
бирига туташ эди. Ўз даврининг бундай забардаст салтанатлари ва
цивилизациялар марказлари инсоният тарихида биринчи булиб "Буюк Ипак
йўли" деб номланувчи бир йўл билан боғландилар. Умумий узунлиги 12 минг
километр бўлиб, Хитойдан Ўрта Ер денгизининг шимолий қирғоқларига
қадар чўзилган бу йўл орқали кўпгина халқдар ва элатлар, жумладан,
қадимги Ўзбекистон ҳудудларида яшаган халқлар ҳам турли томонлама
муносабатлар ўрнатдилар. Подшоҳларнинг ўзаро элчилар юборишлари, бир-
бирларига ҳар хил совғалар инъом этишлари анъанага айланди. Шарқ
164
билан Ғарб маданиятининг бир-бирига таъсири кучайди. Ўша даврдаги
кўплаб маданий ўхшашликлар ҳам шу туфайли юзага келди.
Агар географик харитага эътибор берадиган бўлсак, Ўрта Осиёни
қадимги
цивилизациялар
ўзаро
алоқалар
тизимининг
марказида
жойлашганлигини кузатишимиз мумкин. Айнан мана шундай географик
жойлашув туфайли қадимги Ўрта Осиёда муҳим этник жараёнлар (ҳинд-
европа, ҳинд-эроний, туркларнинг кучиши, кўчманчилар миграцияси) бўлиб
ўтишига, маданиятларнинг ўзаро таъсир доираси фаоллашувига кенг
имкониятлар яратилди. Буюк Ипак йўли бўйлаб кенг миқёсдаги савдо-сотиқ
жараёнлари бўлиб ўтди, дипломатик шартномалар ҳамда ҳарбий иттифоқлар
тузилди. Осиёнинг ичкарисига ва Узоқ Шарққа ҳарфий ёзув ва дунё
динларининг (буддавийлик, христианлик, зардуштийлик, моний, ислом)
ёйилишида Ўрта Осиё халқлари улкан ҳисса қўшдилар. Буюк Ипак йўли
фақат
карвон
йўли
бўлибгина
колмасдан,
Евросиё
халқлари
цивилизациясида, жумладан, ўзбек халқи давлатчилиги ривожи ҳамда
бошқарув тизимининг такомиллашувида, шаҳарлар ва маданиятлар
тараққиёти тарихида ўчмас из қолдирган жараёндир.
Do'stlaringiz bilan baham: |