Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


 Мўғуллар истилосидан кейинги сиёсий вазият. Чиғатой улуси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

4. Мўғуллар истилосидан кейинги сиёсий вазият. Чиғатой улуси 
давридаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, хўжалик аҳвол. 
Мўғуллар истилосидан сўнг Мовароуннаҳр, Хоразм, Хуросоннинг 
гуллаб-яшнаган деҳқончилик воҳалари тамомила ҳалокатга учради. Шарқда 
донғи кетган қадимий ва обод шаҳарлар, жумладан Самарқанд, Бухоро, 
Урганч (Гурганж), Хўжанд, Марв, Термиз, Балх, Нишопур ва бошқа 
шаҳарлар харобазорга айлантирилди. Марвдаги машҳур сув билан шаҳарни 
таъминловчи-Султонбанд, Балхоб дарёсидаги Банди амир, Самарқанд 
шаҳрини сув билан таъминлайдиган ягона тўғонларнинг ҳаммаси Чингизхон 
буйруғига кўра бузиб ташланди. Жумладан Балх ва унинг атрофлари олти ой 
мобайнида сув офатини бошдан кечирди. Самарқанднинг асосий аҳолиси, 
бухороликларнинг кўпчилиги, Урганч ва Марв каби улкан шаҳарлар 
аҳлининг барчаси она шаҳарларини ё тарк этдилар ёки қириб ташландилар. 
Истилочилар илк бора юқори маданиятли аҳолининг илм-фан, меъморчилик 
соҳаларидаги ютуқларини, юксак даражадаги ҳунармандчилик, тижорат, 
суғорма деҳқончиликни шу ўлкага келиб кўрдилар.
Босқиндан сўнг шарққа донғи кетган заргарлик, қурол-аслаҳа ясаш, 
нафис матолар тўқиш, нақшикор нимчалар ишлаб чиқариш ва бошқалар 
барҳам топди. Воҳаларда сувсизликдан ерлар қақраб, деҳқончиликка қирон 
келди. Бир неча асрлик тарихга эга бўлган машҳур савдо йўллари издан 


319 
чиқди. Илм-фан, маданият намоёндалари хор-зор этилди. Тирик қолган аҳоли 
вайроналарга, зулм ва зўравонликка, очлик ва қашшоқликка маҳкум этилди.
Чингизхон тириклик вақтидаёқ ўз ўғилларига мулкларини улус қилиб 
бўлиб беришни бошлаган эди. 1207 йилдаёқ катта ўғил илкига Селенга 
дарёсидан Иртишгача бўлган ерлар мулк этиб берилган эди. Чингизхон 
ўлими арафасида (1227 йил август) эса бошқа ўғилларига ҳам турли забт 
этилган ерларни улус этиб бўлиб берди. Жанубий Сибирдан Хоразм ва 
Дарбандгача бўлган ерлар Жўчига, Олтой тоғларининг жанубий 
сарҳадларидан то Амударё ва Синдгача бўлган ерлар иккинчи ўғил 
Чиғатойга, Хитой ва Мўғулистон ворис бўлмиш учинчи ўғил Ўгедейга, Эрон 
ва Хуросон Тулига улус тарзида бўлиб берилди.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish