Б. А. Хасанов, А. А. Хашимов, З. А. Пардаева бухгалтерия ҳисоби



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/80
Sana07.07.2022
Hajmi2,74 Mb.
#754142
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   80
Bog'liq
“БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ НАЗАРИЯСИ” copy

9- илова
Ўзбекистон Республикаси Адлия Аазирлиги
томонидан рўйхатга олинган
14. 08. 1998 й. 
N 474
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги
томонидан тасдиқланган
26. 07. 1998 й. 
N 17 – 17/86
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ 
ҲИСОБИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
БҲМС № 1
ҲИСОБ СИЁСАТИ ВА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ
Кириш
Асосий тамойиллар
Молиявий ҳисоботларнинг асосий идентификациялаш рекви-
зитлари
Ҳисобот даври ва ҳисобот тузилган сана
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш
Бухгалтерия баланси
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот
Асосий воситалар харакати тўғрисидаги ҳисобот
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот
Ўз сармояси тўғрисидаги ҳисобот
Молиявий ҳисоботга изохлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтириш-
лар


175
Кириш
Умумий қоидалар
Стандарт мақсади
Амал қилиш сохаси
Молиявий ҳисобот таркиби
Қўшимча ахборот
Умумий қоидалар
1. Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) 
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалгерия ҳисоби тўғрисида»ги 
Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республика-
сида бухгалтерия ҳисобини меъёрий асосда бошқариш тизими-
нинг унсури ҳисобланади. Ушбу стандарт бошқа БҲМСлар билан 
биргаликда қўлланилади. 
Стандарт мақсади
2. Ушбу БҲМС хўжалик юритувчи субъектнинг турли ҳисобот 
даврларидаги молиявий ҳисоботлари, шунингдек турли хўжалик 
юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботлари қиёсланишини 
таъминлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъект молиявий 
ҳисоботини шакллантириш ва тузиш учун асосларни белгилаб бе-
ради. 
Бу мақсадга эришиш учун мазкур стандартда хўжалик юритув-
чи субъектларнинг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботига асос 
бўладиган концепциялар ҳамда молиявий ҳисоботнинг мазмунига 
энг кам миқдордаги талаблар кўзда тутилган. 
Айрим операциялар ва воқеаларни акс эттириш, уларни ўлчаш 
ва очиб бериш учун батафсил талаблар бошқа БҲМСларда баён 
қилинади. 
Мазкур стандарт молиявий ҳисоботдан ташқари тақдим этили-
ши лозим бўлган ахборотларга талабларни баён қилмайди. Маса-
лан, хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботга қўшимча 
ахборот сифатида молиявий шарҳларни тақдим этишлари мумкин. 
3. Ушбу стандартда ҳисоб сиёсати деганда хўжалик юритувчи 


176
субъектнинг раҳбари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий 
ҳисобот тузиш учун қабул қиладиган усулларнинг йигмаси тушу-
нилади, молиявий ҳисобот шу усулларга мувофиқ ва уларнинг 
қоидалари ва асосларига мувофиқ равишда тузилади. 
Бухгалтерия ҳисобини гуруҳларга ажратиш ва хўжалик фаолия-
ти фактларига баҳо бериш, активлар қийматини тўлаш, ҳужжатлар 
айланмасини, мол-мулкни рўйхатга олишни ташкил этиш усулла-
ри, бухгалтерия ҳисобида ҳисоботларни қўлланиш усуллари, ҳисоб 
регистрлари тизими, ахборотларни ишлаб чиқиш ва ўзга тегишли 
усуллар, услубиятлар бухгалтерия ҳисобини юритиш усулларига 
киради. 
4. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати субъект 
раҳбари томонидан хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг 
турли йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботда келтириладиган 
молиявий кўрсаткичлари бир-бирига қиёсланадиган бўлиши учун 
ушбу БҲМС асосида шакллантирилади. 
5. Молиявий ҳисобот хўжалик юритувчи субъект алоҳида 
мустақил хўжалик юритувчи субъектлиги ёки хўжалик юритувчи 
субъектларнинг жамланган гуруҳига киришидан қатъи назар шу 
хўжалик юритувчи субъектнинг маълум бир даврдаги фаолиятини 
кўрсатувчи молиявий ахборотни тақдим этиш усулидир. 
6. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи, унинг 
фаолияти кўрсаткичлари тўғрисида ҳамда пул маблағларининг 
ҳаракати ҳақида иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун фойдала-
нувчилар кенг доирасига зарур бўлган ахборотни тақдим этиш мо-
лиявий ҳисоботлар мақсади ҳисобланади. 
Молиявий ҳисоботлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъек-
тнинг раҳбарияти томонидан ресурсларни бошқариш натижалари-
ни кўрсатади. 
7. Ушбу стандарт мақсадига эришиш учун молиявий 
ҳисоботларда улардан фойдаланувчиларга пул маблағлари ҳаракати 
истиқболини белгилашда, хусусан пул маблағлари ва уларнинг эк-
вивалентлари шаклланиши муддатлари ҳамда эҳтимоллигини бел-
гилашда ёрдам берадиган қуйидаги ахборотлар бўлиши керак:
7. 1. Хўжалик юритувчи субъект назорати остидаги активлар 
тўғрисида (нақд пул маблағи тушумларининг ёки бошқа иқтисодий 
манфаатларнинг манбаи бўлган активлар тўғрисида);
7. 2. Хўжалик юритувчи субъектнинг (пул маблағларининг 


177
эҳтимол тутилган камайиши ёки бошқа иқтисодий манфаат манба-
лари бўлган) мажбуриятлари тўғрисида;
7. 3. Хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий ресурсларига 
(субъект эгаларининг бадаллари ва мулк эгаларига тўловлардан 
ташқари) ўзгартиш киритадиган тақсимланмаган фойда тўғрисида;
7. 4. Пул маблағининг ҳаракати тўғрисида (келгусида пул 
оқимларининг эҳтимол тутилган ҳаракати кўрсаткичлари сифати-
да). 
Бундан ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг дивидендлар 
ва фоизларни тўлаш, шунингдек мажбуриятлар бўйича ўз вақтида 
ҳисоб-китоб қилиш имкониятларини баҳолаш учун молиявий 
ҳисоботдан фойдаланувчилар учун зарур бўлади. 
8. Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ҳисоб сиёсати 
қонунларга мос бўлиши учун, шунингдек хўжалик юритувчи субъ-
ектнинг молиявий ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим этиш учун жа-
вобгардир. 

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish