Молиявий ҳисоботларнинг асосий идентификациялаш
реквизитлари
57. Молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботларнинг бир хил
шаклларида аниқ идентификацияланиши лозим.
58. Қуйидаги ахборотлар молиявий ҳисоботларнинг иложи бо-
рича ҳар бир саҳифасида тўла акс эттирилиши керак:
58. 1. Субъектнинг номи, мулк шакли, юридик манзили, кимга
буйсуниши, субъектни аниқлаш учун идентификациялаш рақами
ва бошқа реквизитлар;
58. 2. Молиявий ҳисоботлар якка корхоналарни ёки корхоналар
гуруҳини ўз ичига оладими;
58. 3. Ҳисобот тузилган вақт ёки молиявий ҳисоботда қамраб
олинган давр.
59. Тақдим этилган ҳисобот ахборотини тўғри тушуниш учун
қуйидаги реквизитлар ҳам очиб кўрсатилиши ва зарур бўлган
тақдирда такрорланиши керак:
59. 1. Молиявий ҳисоботлар ўлчанган валюта ва агар бир неча
валютадан фойдаланилган бўлса, улар ифодаланган валюталар;
59. 2. Молиявий ҳисоботларда рақамларни кўрсатиш учун
фойдаланилган аниқлик даражаси, масалан, рақамлар минглар
ҳисобида кўрсатилганми ёки миллионлар ҳисобидами ва ҳоказо.
191
Ҳисобот даври ва ҳисобот тузилган вақт
60. 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил молиявий
ҳисоботнинг ҳисобот даври ҳисобланади.
Молиявий ҳисобот календарь йилдан фарқли давр учун, қонунда
кўзда тутилган ҳолларда 1 ой ёки 3 ой учун тузилиши мумкин.
61. Ҳисобот даврининг сўнгги календарь куни молиявий
ҳисоботлар учун ҳисобот санаси ҳисобланади. Чунончи субъек-
тнинг йиллик бухгалтерия баланси учун 31 декабрь ҳисобот сана-
си ҳисобланади, молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисобот
учун 1 январдан 31 декабргача бўлган давр ҳисобот даври бўлади.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш
62. Молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади:
62. 1. Таъсис ҳужжатларига мувофиқ субъектнинг мулк эгала-
рига (давлат мулкини бошқаришга ваколат берадиган органларга,
иштирокчиларга, муассисларга);
62. 2. Субъект рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати
органларига;
62. 3. Давлат статистика органларига;
62. 4. Қонунга мувофиқ - бошқа органларга.
63. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботни ҳисобот
йилидан кейинги 15 февралдан кечиктирмай топширади.
64. Вазирликлар, идоралар, ўзга бошқарув органлари ва ай-
рим субъектлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳисобот тақдим этишнинг бошқа муддатларини белгилайди.
65. Субъект билан бир шаҳарда жойлашган маҳкамаларга мо-
лиявий ҳисоботни тақдим этиш вақти уни амалда тегишли жойга
топшириш куни ҳисобланади, бошқа шаҳардагилар учун эса по-
чта корхонаси штемпелида кўрсатилган сана уни жўнатиш куни
ҳисобланади.
Ҳисоботни тақдим этиш вақти дам олиш кунига тўғри келиб
қолган ҳолларда тақдим этиш муддати дам олиш кунидан кейинги
биринчи иш кунига ўтказилади.
192
Do'stlaringiz bilan baham: |