Б. А. Хасанов, А. А. Хашимов, З. А. Пардаева бухгалтерия ҳисоби



Download 2,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/80
Sana07.07.2022
Hajmi2,74 Mb.
#754142
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   80
Bog'liq
“БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ НАЗАРИЯСИ” copy

Ҳисоб сиёсати
51. Субъектнинг ҳисоб сиёсати ушбу стандартнинг 16 – 50- 
бандларида келтирилган тамойилар асосида белгиланиши лозим. 
Ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни 
тайёрлаш ва тузиш учун фойдаланадиган махсус тамойиларни, 
конвенцияларни, тартиб ва амалий ёндашувларни ифодалайди. 
52. Ҳисоб сиёсати молиявий ҳисобот барча мақбул БҲМСларни 
қўлланиш асосида тузиладиган тарзда ташкил этилиши керак. 
Махсус талаблар бўлмаган тақдирда молиявий ҳисобот:
52. 1. Фойдаланувчилар эҳтиёжи учун аҳамиятли;
52. 2. Шу жиҳатдан ишончли бўлиши керак:
52. 2. 1. Субъект фаолияти ва молиявий ҳолатининг барча на-
тижаларини холисона кўрсатиши;
52. 2. 2. Фақат юридик шаклдан иборат бўлмай, воқеалар ва 
операцияларнинг иқтисодий моҳиятини акс эттириши;
52. 2. 3. Холис (бегараз) бўлиши ва мажбурий бўлмаслиги;
52. 2. 4. Холисликка зарар етказмаган ҳолда эҳтиёткор бўлиши;
52. 2. 5. Барча муҳим жиҳатлари тўла (тугалланган) бўлиши, 
яъни субъект хўжалик фаолиятининг барча фактларини тўла акс 
эттириши лозим;
52. 3. Фаолияти ўхшаш бошқа субъектлар молиявий ҳисоботи 
билан таққосланадиган;
52. 4. Тушунарли бўлиши керак. 
53. Субъектнинг аниқ бир йўналиш (масала) бўйича ҳисоб си-
ёсатини шакллантиришда, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, 
юритиш ва ҳисобот тузиш чогида Ўзбекистон Республикасининг 
бухгалтерия ҳисобига оид қонунларига амал қилиш керак. 
54. Махсус БҲМСлар йўқ бўлса, субъект раҳбари хўжалик юри-
тувчи субъектнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга энг 
фойдали ахборот берадиган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш чогида 
ўз қарорларидан фойдаланишга ҳақлидир. 


189
Ўз қарорларидан фойдаланиш жараёнида раҳбар қуйидагиларни 
кўриб чиқади:
54. 1. Бундай масалалар хусусида БҲМСнинг раҳбарларга тала-
бларини;
54. 2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 
эълон қилинган ҳар қандай бошқа ахборотни;
54. 3. Активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатлар учун 
акс эттириш ва ўлчашнинг Ўзбекистон Республикаси Молия ва-
зирлиги томонидан белгилаб қўйилган мезонларини;
54. 4. Сармояларнинг асосий жаҳон молия бозорлари қабул 
қилган тармоқ иш тажрибасини. 
55. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати хўжалик 
юритувчи субъект раҳбарининг тегишли ташқилий-фармойиш 
ҳужжатлари (буйруқ, фармойиш ва бошқалар) билан расмийлаш-
тирилиши керак. 
Ҳисоб сиёсатини шакллантириш чогида субъект танлаб олган 
бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари тегишли ташкилий-фар-
мойиш ҳужжати чиқарилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан 
бошлаб қўлланилади, ҳисобот йили давомида янги ташкил этилган 
хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустаснодир. 
Айни пайтда бу усуллар хўжалик юритувчи субъектнинг барча 
таркибий бўлинмаларида (жумладан, алоҳида балансга ажратил-
ган бўлинмаларида) уларнинг қаерда жойлашганидан қатъи назар 
қўлланилади. 
Янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъект танлаб олган 
ҳисоб сиёсатини ушбу бандга мувофиқ молиявий ҳисобот 1 март-
да эълон қилингунга қадар, лекин давлат рўйхатидан ўтиб юри-
дик шахс ҳуқуқини олган кундан бошлаб 90 кундан кечиктирмай 
расмийлаштиради. Субъект танлаб олган ҳисоб сиёсати юридик 
шахс ҳуқуқини олган (давлат рўйхатидан ўтган) кундан бошлаб 
қўлланиш мумкин бўлган сиёсат ҳисобланади. 
56. Ҳисоб сиёсати тақвимий йил давомида ўзгармайди. 
Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатини қуйидаги 
ҳолларда ўзгартиришга йўл қўйилади:
56. 1. Субъект қайта ташкил этилганда (қўшилганда, ажралиб 
чиққанда, бирлашганда);
56. 2. Мулк эгалари алмашганда;
56. 3.
Ўзбекистон 
Республикаси 
қонунларида 
ёки 


190
Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга со-
лувчи меъёрий тизимда ўзгаришлар бўлганда;
56. 4. Бухгалтерия ҳисобининг янги усуллари ишлаб чиқилганда. 
Ҳисоб сиёсатининг ўзгартирилиши асослаб берилиши ва ушбу 
Стандартнинг 55- моддасида кўзда тутилган тартибда расмийлаш-
тирилиши керак. 
Ҳисоб сиёсатида Ўзбекистон Республикаси қонунларидаги 
ўзгаришлар билан боглиқ бўлмаган ўзгаришларнинг оқибатлари 
субъектнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзгартирилган 
усуллари қўлланила бошлаган вақтдаги (ойнинг биринчи кунида) 
текширилган маълумотлар асосида қиймат жиҳатидан баҳоланиши 
керак. 

Download 2,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish