Б А Ё Н Н О М А С И
2020- йил 25-март Китоб шаҳри
Қатнашдилар:
Методика кенгаши аъзолари, мудир ўринбосари Ю. Муҳаммадиев, таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси раҳбари А. Умаров, бошланғич таълим фани методисти З. Рахмонова, 20-мактабнинг ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Турсунова Нилуфар ва бошқалар.
Кун тартибида:
Тумандаги 20-мактабнинг 2-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Ҳилоланинг илғор иш тажрибасини дарс ишланма шаклида оммалаштириш тўғрисида
Эшитилди:
Илғор иш тажрибаларни оммалаштириш юзасидан бошланғич таълим фани методисти З. Рахмонова қуйидагиларни гапириб ўтди.
Тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг 2-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Ҳилола 20 йиллик педагогик стажга эга бўлиб, 1-4 синф ўқувчиларига таълим-тарбия бериб келмоқда. Иш фаолияти давомида бир неча бор ўқувчилари бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган танловларнинг туман босқичида фахрли ўринларни эгаллаб келган. Бундан ташқари ўқитувчи 2017-2018, 2018-2019 ўқув йиллар давомида “Энг яхши кўргазма қурол” танловининг туман босқичида дидактик материаллар билан иштирок этиб, фахрли ўринни эгаллаган. Ўқувчилари “Энг яхши иншо”, “Ким кўп шеър билади”, “Кимнинг хати чиройли” танловларининг туман босқичида бир неча бор иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келган.
Бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Ҳилоланинг иш тажрибаси 2018-2019 ўқув йилининг 2-ярим йиллигида семинарлар давомида ўрганилди ҳамда ўрганиш жараёнида ўқитувчи она тили дарсларида интерфаол методлардан самарали фойдаланилаётгани, натижада ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма саводхонлигида ижобий ўзгариш бўлгани аниқланди. Ана шу натижаларни инобатга олиб, ўқитувчининг она тили дарсларида қўллаётган интерфаол методлардан иборат дарс ишланмалари туман миқёсида оммалаштиришга лойиқ деб топилди.
Юқорида билдирилган фикрларга асосан туман Методика кенгаши қарор қилади:
Тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг 2-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Ҳилоланинг илғор иш тажрибаси “намунали” деб баҳолансин.
Тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Ҳилоланинг она тили дарсларидаги тажрибасини оммалаштирш туман Методика кенгашидан сўралсин..
20-мактабнинг 2-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Ҳилоланинг интерфаол методлар асосида ташкил этаётган ўқиш ва она тили дарслари 2019-2020 ўқув йилининг 4-чораги давомида семинарлар жараёнида ўрганиб борилсин.
Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш бошланғич таълим фани методисти З. Рахмонова зиммасига юклатилсин.
Методик кенгаш раиси Ю. Муҳаммадиев
Котиби Ф. Эрназарова
Китоб туман халқ таълими бўлими методика кенгашининг 2-сонли йиғилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |