Б а ё н н о м а с и 2020- йил 25-март Китоб шаҳри Қатнашдилар



Download 24,18 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi24,18 Kb.
#212865
  1   2   3   4
Bog'liq
Оммалаштириш 2020-йил март 20-21 мактаблар


Китоб туман халқ таълими бўлими методика кенгашининг 2-сонли йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
2020- йил 25-март Китоб шаҳри

Қатнашдилар:
Методика кенгаши аъзолари, мудир ўринбосари Ю. Муҳаммадиев, таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси раҳбари А. Умаров, Taрих фани методисти Б. Жабборов, 20-мактабнинг ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Турсунова Нилуфар ва бошқалар.
Кун тартибида:
Тумандаги 20-мактабнинг 2-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Шохистанинг илғор иш тажрибасини дарс ишланма шаклида оммалаштириш тўғрисида
Эшитилди:
Илғор иш тажрибаларни оммалаштириш юзасидан бошланғич таълим фани методисти З. Рахмонова қуйидагиларни гапириб ўтди.
Тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг 2-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Шохиста 18 йиллик педагогик стажга эга бўлиб, 1-4 синфларга таълим-тарбия бериб келмоқда. Иш фаолияти давомида бир неча бор ўқувчилари “Митти олимпиада” танловининг туман ва вилоят босқичларида фахрли ўринларни эгаллаб келган. Бундан ташқари ўқитувчи 2017-2018, 2018-2019 ўқув йиллар давомида “Энг яхши кўргазма қурол” танловининг вилоят босқичида фахрли ўринни эгаллаган. 2019-йилда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг туман босқичида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2019-йилнинг май ойида ўтказилган “Энг яхши метобирлашма раҳбари” кўрик танловининг вилоят босқичида фахрли 2-ўринни эгаллади.
Ўқувчиларга фан сирларидан таълим-тарбия бериш билан бир қаторда, ўқувчилари “Энг яхши иншо”, “Ким кўп шеър билади”, “Кимнинг хати чиройли” танловларининг туман босқичида фахрли 1-, 2-ўринларни эгаллаб келган.
Бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Шохистанинг иш тажрибаси 2018-2019 ўқув йилининг 1-ярим йиллигида семинарлар давомида ўрганилди ҳамда ўрганиш жараёнида ўқитувчи она тили ва ўқиш, математика дарсларида интерфаол методлардан самарали фойдаланилаётгани, натижада ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлигида ижобий ўзгариш бўлгани аниқланди. Ана шу натижаларни инобатга олиб, ўқитувчининг она тили ва ўқиш, математика дарсларида қўллаётган интерфаол методлардан иборат дарс ишланмалари туман миқёсида оммалаштиришга лойиқ деб топилди.
Юқорида билдирилган фикрларга асосан туман Методика кенгаши қарор қилади:

  1. Тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг 2-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Шохистанинг илғор иш тажрибаси “намунали” деб баҳолансин.

  2. Тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Шохистанинг иш тажрибаси дарс ишланма шаклида туман миқёсида оммалаштирилсин.

  3. 20-мактабнинг 2-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Шохистанинг интерфаол методлар асосида ташкил этаётган ўқиш ва она тили дарсларини вилоят миқёсида оммалаштириш вилоят халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Методика кенгашидан сўралсин.

  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш бошланғич таълим фани методисти З. Рахмонова зиммасига юклатилсин.

Методик кенгаш раиси Ю. Муҳаммадиев

Котиби Ф. Эрназарова

Китоб туман халқ таълими бўлими методика кенгашининг 2-сонли йиғилиш



Download 24,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish