Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet43/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Режалаштириш - мақсадни белгилаш, унга етиш воситаларини аниқлаш ва ҳаракат йўллари тўғрисида мунтазам равишда дастур ишлаб чиқиш жараёнидир.

Режалаштириш кўп қиррали, мураккаб жараёндир. Тузилган режа ёки корхона программаси нима қилиш, ким бажаради, қачон ва қандай бажаради деган саволларга очиқ, тўла ва асосланган жавоб бериши шартдир.
Саноат корхоналари фаолиятининг самарадорлиги талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда нима, кимга ва қандай маҳсулот ишлаб чиқариш, ресурслар билан таъминланиш, ишлаб чиқаришнинг оптимал технологиясини танлаш, маҳсулотни сотиш шакли ва усуллари ва бошқа кўпгина ҳолатларга боғлиқдир. Ҳар бир корхона бу омилларни узвий боғлашга ҳаракат қилади. Бу эса корхонанинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини режалаштириш орқали амалга оширилади.
Юқорида келтирилган режалаштириш таърифига қуйидагиларни ҳам киритиш зарур.
Режалаштириш - хўжалик юритишда объектив иқтисодий қонуниятлардан онгли равишда фойдаланишдир.
Режалаштириш - бу корхонани ташкил этиш, унинг фаолиятини ва тараққиётини белгилайдиган режани ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш устидан назорат қилиш жараёнларидир.
Режалаштириш ёрдамида корхоналар меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдланиш имкониятига эга бўлишади.
Бозордаги бешафқат рақобатга бардош беришда ва корхонанинг иқтисодий ўсишини таъминлашида режалаштириш муҳим шартлардан бири ҳисобланади.
Режалаштириш корхоналарда пировард маҳсулот тайёрлаш ва уни сотиш билан боғлиқ ишлаб чиқариш омилларини яратиш учун ўта зарур. Маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган омиллар жуда ҳам кўп: ер, меҳнат ресурси, капитал, тадбиркорлик фаолияти, ахборотлар ва ҳоказолар киради.
Режа ғояларни ва мақсадларни асослашда, корхонани бошқаришда ва унинг истиқболини белгилашда муҳим қўлланма ҳисобланади. Режалаштириш рақобатда максимум уйғунликка эришишда, бўлиши мумкин ҳатоларнинг олдини олишга, рўй бераётган ўзгаришларни илғашга ва улардан фойдаланишга, корхонанинг заиф томонларининг таъсир кучини пасайтиришга ва ўз вақтида чоралар кўришга, турли хил хавф-хатарларнинг олдини олишга имконият яратади.
Режалаштиришнинг асосий вазифаси мақсадни тўғри белгилаш, унга эришиш параметрларини (индикаторларини, кўрсаткичларини) ва йўлларини аниқлаб беришдан иборат.
Режага мақсадга эришиш параметрларини ўзида ифодалаган программа шаклидаги расмий ҳужжат сифатида қараш мумкин.
Режалаштириш бир неча босқичдан иборат бўлади. Уларни умумлаштириб уч босқичга бўлиш мумкин.
Бошлангич босқичда ғояни шакллантириш, мақсадни аниқлаш, маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш, режалаштирилаётган кўрсаткичларни йўналишларини аниқлаш, истиқболни белгилашдан иборат бўлиши керак. Ўртанчи босқичи кўп вариантли режани тузиш, хўжалик субъекти раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, унинг оптимал вариантини маъқуллаш. Охирги босқичи қабул қилинган режани бажарувчиларга етказиш, бажарилишини таъминлашни чора-тадбирларини кўриш ва назорат қилишдан иборат бўлиши керак деб ҳисоблаймиз. Ушбу босқичларни стандарт сифатида қабул қилмаслик керак. Режалаштиришнинг турлари ва кўрсаткичлари, режалаштирилаётган фаолиятга қараб босқичларни кенгайтириш, бошқа кетма-кетлик шаклларини ишлатиш мумкин.
Жаҳон амалиётида режалаштиришнинг алоҳида босқичлари, яъни режалаштириш жараёнининг кетма-кетлиги ишлаб чиқилган ва унга риоя қилишлик бу жараён босқичларини логик боғлиқлигини таъминлайди.
Стратегик режанинг босқичлари 5.1.1-чизмада берилган.



Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish