6.1. Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари, мамлакат ичидаги юридик ва жисмоний шахслар
6.2. Ҳорижий юридик ва жисмоний шахслар, давлатлар, халқаро молиявий-кредитлаш ташкилотлари
7.1. Маблағни хавф-хатари йўқ объектларга, яъни реал даромадлар ёки фойда олиш имконияти аниқ
7.2. Маблағни ўртача бозор хавф-хатар даражаси кам бўлган объектларга қўйиш
7.3. Ўртача бозор хавф-хатарли даражадаги объектларга маблағ қўйиш
7.4. Ўртача бозор хавф-хатар даражасидан юқори бўлган объектларга маблағ қўйиш
7.5. Жуда хатарли активларга маблағ қўйиш
Инвестициялар таснифи Инвестицион фаолият деб – маблағ қўйишдан бошлаб то маблағни даромад билан бирга қайтариб олиш давригача амалга оширилган жараёнлар мажмуи тушунилади.
Инвестицион фаолият алоҳида босқичлардан иборат бўлади.
Бошланғич босқич – жаҳон амалиётида пул маблағини ажратиш даври ҳисобланади. Бунда инвестор инвестиция объектига бирон-бир фаолиятни масалан, жиҳоз сотиб олиш учун) бажариш учун пул маблағи ажратади.
Иккинчи босқич – ажратилган маблағни қайтарилиши. Маблағни ажратилиши бирон муддатда амалга оширилади, маблағни қайтарилиши инвестицион цикл даврида масалан, йилма-йил мобайнида амалга оширилади.
Корхоналар инвестицион фаолиятни амалга оширишда инвестицияни кўпроқ фойда келтирадиган жойга йўналтириш муаммосига дуч келади. Ушбу муаммолар – инвестициялар қўйиш йўналишларини аниқлаш, жорий ва перспектив режалар ишлаб чиқиш жараёнида аниқланади. Ушбу жараён инвестицион сиёсатни ишлаб чиқишда белгиланади. Корхонанинг инвестицион сиёсати бир қатор омиллар таъсирида аниқланади. Улар ичида айниқса зарурийроқлари, асосийлари десак ҳам бўлади қуйидагилардан иборат:
Инвестиция объектининг мулк шакли;
Корхона фаолиятининг ҳаёт босқичлари;
Иқтисодий фаолият тури;
Стратегик устуворликлар;
Ишлаб чиқаришнинг техник-технологик жараёни;
Корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг рақобатбардошлиги, бозорлиги;
Корхонанинг бозордаги ўрни (нищаси);
Корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолати ва бошқалар.
Инвестицион сиёсатда аввалом бор маблағ қуйиладиган корхонанинг инвестиция учун устувор объекти аниқланади. Кейин инвестициядан самарали фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилади. Бунда инвестициядан самарали фойдаланишга таъсир қиладиган барча объектив ва субъектив омиллар ўрганилади, салбий ҳолатлар бартараф этилади.
Инвестиция икки хил шаклда амалга оширилади. Биринчиси, янги корхоналар барпо қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, жиҳозлар сотиб олиш, лицензия олиш, кўчмас мулк харид қилиш. Иккинчиси, маблағни қимматбаҳо – қоғозларга қўйиш. Биринчиси реал инвестиция деб тушунилади, иккинчиси портфелли инвестициялаш деб юритилади. Портфелли инвестициялар лицензион ва франчайзинг келишувлари, маркетинг хизмати ҳақидаги контрактлар асосида ташкил қилинса инвесторга корхонани бошқариш ҳуқуқини беради.
Инвестиция - пул маблағлари, кредит, қимматбаҳо қоғоз шаклида олиб борилади ва кўчма, кўчма бўлмаган мол-мулкга, интеллектуал мулкга, неъматларга бўлган ҳуқуқга ва бошқа қийматликларга қўйилади, яъни корхонанинг барча активларига ишлатилади.
Номолиявий активларга, яъни реал капиталга қўйилган инвестиция асосий капитални янгилаш ва такрор ишлаб чиқаришга хизмат қилади.
Молиявий (пул) капиталига (молиявий маблагларга кредит сифатида, қимматбаҳо қоғозларга) қўйилган инвестицияни бир қисми тезлик билан реал капиталга айланиши мумкин, иккинчиси - кенгроқ, яъни қандайдир вақт ўтгандан кейин, учунчиси эса - умуман реал капиталга айланмаслиги мумкин (Масалан: чиқарилган ёки сотиб олинган қимматбаҳо қоғоз ўз қийматини йўқотса, оддий сўз билан айтганда синса). Шу сабабли молиявий инвестицияда инвесторга молиявий хатар кўпроқ бўлади.
Инвестиция молия бозорининг элементи ҳисобланади. Молия бозори муайян молия муассасалари орқали ўзаро алоқада бўладиган мулк эгалари билан сармоя, қарз олувчилари ўртасидаги муносабатни ифодалайди.
Акция ва облигациялар инвестиция қимматли қогозлари деб юритилади. Молия бозорида қимматли қогозларнинг бошқа турлари - хазина мажбуриятлар; депозит сертификатлари; векселлар; варрантлар ва ҳоказолар муомалада юради.
Инвестиция жамиятни иқтисодий ривожланишига ва ҳар бир жамият аъзосини моддий фаровонлигини оширишга таъсир қилувчи омил ҳисобланади.
Инвестиция корхона активига, янги маҳсулот ишлаб чиқиш, уларни сифатини ошириш, маҳсулотни сотишни ва фойдани кўпайтириш учун қўйиладиган маблаг. Шу сабабли инвестиция ишлаб чиқаришни кенгайтиришни, капитални оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни, янги иш жойларини ташкил қилишни, иш ҳақини ва аҳолини сотиб олиш қувватини оширишни, давлат ва маҳаллий бюджетга тушумларни кўпайтиришни таъминлайди.
Иқтисодий нуқтаи назардан инвестиция асосий ва айланма маблагларни жамгаришни англатади. Молиявий нуқтаи назардан молиявий ресурсларни даромад (фойда) олиш учун тўплашни кўрсатади. Бухгалтерия ҳисоби нуқтаи назардан ҳисоботнинг актив ва пассивининг бир неча моддаларига ишлатилган капитал харажатларни бирлашишини ифодалайди.
Инвестицияни бир тури бу - аннуитет. Аннуитет аҳолининг шахсий инвестицияси бўлиб, омонатчига қандайдир бир давр ичида ёки доирасида унга даромад беради. Аннуитет асосан сугурта ва пенсия жамгармаларига маблаг қўйишни англатади.
Инвестиция муассасаларига молия брокерлари, инвестиция компаниялари (диллерлар), инвестиция соҳаси бўйича маслаҳатчилар, инвестиция фондларидан иборат бўлиб, улар инвестиция бўйича воситачилик, қимматли қогозларни чиқаришни йўлга қўйиш, уларни учинчи шахслар фойдасига жойлаштириш бўйича кафолатлар бериш, акциялар чиқариш каби ишлар билан шуғулланади.